1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳга қасам, вақти келди

08:00 / 14.12.2020 2865 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фузайл ибн Иёз авваллари йўлтўсарлик қилар эди. Бир куни кечаси яна қароқчилик қилгани чиқиб, бир карвонни таламоқчи бўлди. Ярим тунда бир карвон келди. Карвондагилардан бири: «Биз билан мана шу қишлоққа юринглар, чунки йўлда Фузайл деган қароқчи бор», деди.  Фузайл унинг гапини эшитиб, қалтираб қолди. «Эй карвондагилар! Ўша Фузайл менман! Хотиржам бўлинглар, Аллоҳга қасамки, мен энди ҳеч қачон Аллоҳга осийлик қилмайман», деди ва қилиб юрган гуноҳ ишларидан қайтди.

Бошқа ривоятда шундай дейилган: «У карвондагиларни меҳмон қилиб, «Энди Фузайлдан қутулдиларинг», деди. У меҳмонларга овқат бериш учун ташқарига чиққан эди, бир кишининг қуйидаги оятни ўқиётганини эшитиб қолди:

«Иймон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳаққа (Қуръонга) мойил бўлиш вақти келмадими?» (Ҳадид сураси, 16-оят)

Фузайл бу оятни эшитиб, қаттиқ таъсирланди. «Ҳа! Аллоҳга қасам, вақти келди! Ҳа! Аллоҳга қасам, вақти келди», деди. Фузайлнинг тавбаси ана шундай бошланган эди.

Иброҳим ибн Ашъас айтади: «Бир куни кечаси Фузайлнинг ушбу оятни тинмай қайтариб, йиғлаб ўқиётганини эшитдим: 

«Орангиздаги жиҳод қилувчи ва сабр қилувчиларни аниқлагунимизча ва хабарларингизни синаб бўлгунимизча сизларни имтиҳон қилурмиз» (Муҳаммад сураси, 13-оят)

У «...хабарларингизни синаб бўлгунимизча» деган оятни ўқигач, қуйидаги сўзларни такрорларди: «Хабарларимизни синар экансан. Хабарларимизни синасанг, барча айбларимизни фош қилиб, шарманда қиласан. Айбларимизни фош қилсанг, демак бизни ҳалок қиласан ва азобга дучор қиласан».

Унинг яна шундай деганини эшитдим: «Сен одамлар учун зийнатландинг, уларга яхши кўринишга ҳаракат қилдинг. Сени «Фалончи солиҳ одам» деб таърифламагунларича, ҳожатларингни раво қилиб бермагунларича, мажлисларда сенга жой бериб, сендан қўрқиб, улуғламагунларича риёкорлик қилавердинг. Агар шундай бўлса, аҳволинг жуда ачинарли экан. Агар танилмаслик қўлингдан келса, шундай қил. Таниқли бўлмаслигинг, сенга мақтов ўқилмаслигининг зарари йўқ. Аллоҳнинг наздида мақталган бўлсанг, одамлар наздида ёмон бўлсанг ҳам сенга зиён қилмайди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сафвон ибн Амрдан ривоят қилинади .Язид ибн Ҳусайн Сукуний Ҳимс шаҳрига волий бўлганда Язид ибн Майсарага шундай мактуб йўллади .Эй Абу Юсуф, бу султондан давоми...

2152 08:00 / 01.12.2019
Ҳафс ибн Ғиёс айтади .Суфён Саврий Мужаммиъ Таймийнинг олдига кирди. Суфённинг изорида йиртиқ жойи бор эди. Буни кўрган Мужаммиъ тўрт дирҳам олиб, Суфёнга узатиб, давоми...

1752 07:10 / 10.07.2019
Мисъар ибн Кидомдан ривоят қилинади .Суфён Саврий билан бирга кетаётган эдим, йўлда бир киши Суфёндан бирор нарса беришни сўради. Суфённинг ҳеч нарсаси йўқ экан, давоми...

2770 07:59 / 29.06.2020
Албатта, мусулмон инсон ҳар бир нарсада бўлгани каби, интернетдан фойдаланишда ҳам фақат яхшиликни, шариатда рухсат берилган нарсаларга мувофиқ иш қилишни ният давоми...

3284 09:10 / 26.08.2019