1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳни зикри ила қалблар ором олгай

15:00 / 13.11.2020 3525 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ

Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур! (Раъд сураси, 28-оят).

Ҳа, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ва Қуръон тиловати ила ором топади.

Зикрни энг афзали Қуръон тиловат қилмоқдир.

Қуръонни ўзингизга кеча ва кундуздан бир вақтда тиловат қилиш учун вирд қилиб олинг!

Уни кўп тиловат қилинг ва уни тиловати билан чекланиб қолмасдан, маъноларни ҳам тадаббур қилишга, ҳаракат қилинг! Шунда қалблар, ором олиб ҳотиржам бўлгай.

Қуръон таълими вақтида сакинат тушиши ҳақида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида шундай марҳамат қиладилар:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир қавм (жамоа) Аллоҳнинг уйларидан бир уйда йиғилишиб, Аллоҳни китоби Қуръони Каримни тиловат қилиб, ўрталарида уни ўзаро дарс қилиб ўрганишса, улар устига сокинлик, ҳотиржамлик тушади. Ва уларни раҳмат ўраб олади ҳамда фаришталар уларни қуршаб оладилар ва Аллоҳ таоло Ўзининг ҳузуридаги зотларга уларни зикр қилади», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Бу ҳадисдан билинадики, Қуръони Каримни тиловат қилувчилар ва ўрганувчилар ва ўргатувчи устозларга ва Қуръонни эшитиб маъноларини тадаббур, тафаккур қилувчиларга ва унга амал қилувчиларга бошқаларга берилмаган хос ажр савоблар берилиши.

Ва Қуръон ўқилган жойда сокинлик, қалб хотиржамлиги, ҳайр баракани, фаришталар тушиши ва Қуръон ўқийдиганларни раҳмат, марҳамат ўраб олиши ҳамда фаришталар уларни қуршаб олиши ва Аллоҳ таоло ўзининг ҳузуридаги фаришталарга мақтаб уларни зикр қилиши ва қиёматда Қуръон соҳибини шафоат қилиши, нур ва зиё бўлиши, қорини жаннатдаги мартабаси Қуръонни ўқиб кўтарилиб бориши ва булардан бошқа Қуръон соҳибига кўпдан кўп ажрлар ваъда қилиниши, Қуръон соҳибига Аллоҳ томонидан бандасига берилган улкан инъомдир.

Аллоҳим бизларга раҳматингни туширгин. Қалбларимизни Қуръон нури билан нурлантиргин, қалбларимиз Қуръон ўқиб ором оладиган қавмлардан қилгин.

Манба: Alquranuz

Абдуссомад Ҳабибуллоҳ ўғли тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Янги туғилган боланинг танглайини кўтариш ҳам отаонанинг бурчи ва болаларнинг ҳаққидир.Кўпчилик саҳобалар ўзларининг янги туғилган фарзандларини Расулуллоҳ давоми...

4082 14:02 / 06.11.2018
Бир қария бор эди. Ўзи камбағал бўлса ҳам, саховатли эди, бирон нарса сўраб келган тиланчини қайтармас эди. Эгнига бир чопон ташлаб юрарди. Бир куни қария совқотиб давоми...

1639 08:00 / 05.11.2020
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф Исфаҳоний раҳимаҳуллоҳ Мусойсада жанозага қатнашдилар. У зот қабристонда Абу Исҳоқ Фузорий билан Махлад ибн Ҳусайннинг қабрлари давоми...

1958 08:02 / 25.05.2020
Омир ибн Робийъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўзадор ҳолларида мисвок қилаётганларини санаб, саноғига, давоми...

2187 17:30 / 16.05.2020