1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Сўйилган ҳайвонни қайноқ сувга солиш жоизми?

17:01 / 10.11.2020 4386 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одатда кўпчилик товуқни сўйгандан сўнг патлари осон юлиниши учун қайнаган сувга солади. Хусусан, товуқ гўшти етиштирувчи фабрикаларда ҳам товуқлар сўйилганидан кейин патлари юлиниши учун қайнаган сувга солинади. Шу масала борасида баъзи уламолар товуқни ичидаги ичак ва бошқа аъзолари олинмасдан олдин уни қайнаган сувга солинадиган бўлса, ичидаги нажосатлар гўштига тарқаб кетади – деганлар.

(قال في الفتح: إنها لا تطهر أبدا، لكن على قول أبي يوسف تطهر، والعلة- والله أعلم- تشربها النجاسة بواسطة الغليان)

Аллома ибни Обидин «Фатҳ» китобида шундай деганлар: «Бундай қилинган товуқ абадий пок бўлмайди. Лекин Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг қавлларига биноан (ўша товуқни сувга солиб уч бора токи суви қайнаб тугагунча каби амалиёт ила) пок бўлади – деганлар. Абадий покланмаслигига сабаб, гўшт қайноқ сувда нажосатни шимиб олишидир. ВаллоҳуАълам.

Баъзи бир фиқҳий китобларда осмонда учиб кетаётган қушни камон билан уриб туширилганида қайнаб турган шўрвага тушса, шўрва пок қоладими, қушнинг гўштичи? – дейилган саволга, қушнинг баданидаги нажосатлар эвазига шўрва нопок бўлади. Қушнинг гўштига келсак, шўрва агар қайнаб турган ҳолатида бўлса қушнинг ичидаги нажосат гўштига тарқаб кетганлиги туфайли қушнинг гўшти ҳам ҳаром бўлади – дейилган. Шунинг учун, товуқ гўштини ҳам қайноқ сувга солишда икки нарсага эътибор бериш керак.

1. Сув қайнаш даражасига етмаслиги керак. Соҳа мутахассислари сувни 100˚С иссиқликда қайнайди дейишган. Шунинг учун, сув ўша даражага етмаслиги керак. Баъзи маълумотларга кўра, сув денгиз сатҳидан ўртача бўлган баландликда 100˚С да, тоғли ҳудудларда эса 70˚С да қайнар экан.

2. Гўштни қайноқ сувда ичидаги нажосат тарқамайдиган вақтгача туришлиги. Яъни, нажосат гўштга тарқайдиган вақтгача қайноқ сувда турмаса, гўшт ҳаром бўлмайди. Аллома ибни Обидин «Роддул Мухтор» китобида Мисрдаги «Самит (устидан қайноқ сув қуйилиб туки юлинган ҳайвон, парандалар) гўшти» ҳақида гапириб,

وعليه اشتهر أن اللحم السميط بمصر نجس، لكن العلة المذكورة لا تثبت ما لم يمكث اللحم بعد الغليان زمانا يقع في مثله التشرب والدخول في باطن اللحم، وكل منهما غير متحقق في السميط حيث لا يصل إلى حد الغليان، ولا يترك فيه إلا مقدار ما تصل الحرارة إلى ظاهر الجلد لتنحل مسام الصوف، بل لو ترك يمنع انقلاع الشعر"

У гўшт Мисрда нажосат деб машҳур бўлиб кетган. Лекин, юқоридаги сабабга кўра, гўшт қайноқ сувда нажосат ичига сингиб кетадиган вақтгача турмаса гўшт нажосат бўлмайди. Нажосат гўштга тарқаб кетиши самит гўштида топилмайди. Чунки, у солинаётган сув қайнаш даражасига етмайди ва у юнгни осон юлиниши учун терининг юза қисмигагина таъсир қиладиган даражада сувда туради холос. Агар у сувга солинмаса юнги юлинмайди – деганлар.

Шунинг учун агар товуқ узоқ муддат сувда турадиган бўлса, қайноқ сувга солинмасин. Агар қайнашга яқин сувга солинадиган бўлса ичидаги нажосат гўштига тарқаб кетадиган вақтгача узоқ турмасин. Агар иккисини ҳам иложи бўлмаса, товуқни орқа томонидан ичидаги нажосат, ичак ва қоринларини олиб ташласин.

Баъзи бир жойларда қўйнинг терисини ҳаммасини озроқ ёғи билан шилиб, сўнг уни иссиқ сувга солинади ва уни жунини қириб ташлаб ичига гўшт ўраб пиширилади. Бунда ҳам агар сув қайнаш даражасида бўлса, ҳамда юнглари орасидаги нажосатлар теридаги ёғ ва гўштга шимиб кетиш миқдорича турса гўшт нажосат бўлади ва истеъмолга ярамайди. Шунинг учун аввало сув қайнаш даражасига етмаслиги керак. Агар қайноқ сув қуйилса, нажосат ёғ ва гўштга тарқайдиган вақтгача турмаслиги лозим.

Қўй, молларнинг қорин ва ичакларини тозаловчилар қоринни ичидаги нажосатларини тўкиб ювишади. Сўнгра қозонда қайнаб турган сувга солиб ивитиб, иссиқ-иссиқ ҳолида олиб ичидагиларни қиради. Агар қорин совуб қолса, яна қозонга солиб ивитиб олиб яна қиради. Бу ҳолатда ҳам қориннинг ичи ва ташидаги нажосат қолмаганлигига эътибор бериш керак. Акс ҳолда қайноқ сувга солинганлиги, нажосат бўлса уни шимиб олиш даражасида турадиган бўлса у ичак ва қоринлар ҳам нажосатга айланади.

Манба: fiqh.uz

Мавзуга оид мақолалар
Имом Шофеъий Мисрга келган эдилар, Абдуллоҳ ибн Ҳакам .Мисрда яшашни хоҳласангиз, бир йиллик озиқовқатингиз бўлсин. Султоннинг мажлисига қатнашиб туринг, азиз давоми...

1077 09:00 / 05.07.2020
Мадиналик Милҳоннинг қизи Румайсо хоним оқила, доно, хушхулқ ва гўзал аёл эди. Уни фарзандининг исми билан кунялаб Умму Сулаймrdquo деб чақиришар эди. Расулуллоҳ давоми...

5537 19:45 / 19.03.2019
Хатича Гунеш Ҳолландиянинг Амстердам шаҳрида туғилган. Ижтимоий Академия мутахассиси. 21 ёшида бир турк йигитига турмушга чиққан. 30 ёшида Ҳолландияда Ислом динини давоми...

3211 16:30 / 18.12.2018
.Саҳиҳайн,да келади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қўлидан ушлаб олгандилар. Умар у кишига .Эй Аллоҳнинг Расули, сиз менга давоми...

1441 11:02 / 30.10.2020
Аудиолар

121633 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43094 14:35 / 11.08.2021