1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Мунофиқларнинг юзага чиқиши...

15:00 / 10.11.2020 2538 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бадр урушидан сўнг айрим Мадина мушриклари мунофиқлик йўлини тутишди. Уларнинг раҳбари Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул эди. Энди улар Исломга қарши махфий иш юрита бошлашди.

Кудрдаги Бану Сулайм ғазоти
Шаввол ойининг бошида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бану Сулайм қабиласи яшайдиган Кудр (Мадинанинг жануби-шарқий тарафида 8 барид 177 км узоқликда жойлашган) диёрига икки юз отлиқ билан бордилар. Сабаби Бадр жангидан сўнг Бану Сулайм ва Бану Ғатафон қабилаларининг Мадинага ҳужум қилиш учун куч тўплашаётгани ҳақида у зотга хабар етиб келган эди. Мусулмонларнинг келаётганини эшитган қабила аъзолари тум-тарақай бўлиб қочиб қолишди.

Бану Қайнуқоъ ғазоти
Бану Қайнуқоъ Мадинага кўчиб келган яҳудий қабилалардан бири эди. Улар аҳдномани бузиб, мусулмонларга таҳдид солишди. Шаввол ойининг ўртаси, шанба куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни қамал қилдилар ва бу қамал ўн беш кун давом этди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қайнуқоъ аҳлининг қалбига қўрқинч солди ва улар таслим бўлишди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан Мадинадан кўчиб кетишларини талаб қилдилар ва бу иш рўёбга чиқди.

Ҳижрий иккинчи йилда бўлиб ўтган бошқа ҳодисалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орзу қилиб юрган иш содир бўлди: ражаб ойининг ўртасида Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мусулмонларнинг қибласини Масжидул ақсодан Масжидул ҳаромга бурди.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Бақара сурасида баёнот берган:
«Гоҳо юзингнинг осмонга тез-тез қайрилганини кўрурмиз. Сени ўзинг рози бўлган қиблага бурурмиз. Юзингни Масжидул ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам, юзингизни у томон буринг» (144-оят).

Бу иш яҳудийларга ёқмади. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши турли гапларни тўқишди, иғво тарқатишди. Шунда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Бақара сурасидаги кейинги оятни нозил қилди:

«Агар китоб берилганларга барча ҳужжатларни келтирсанг ҳам, сенинг қиблангга эргашмаслар. Сен ҳам уларнинг қибласига эргашувчи эмассан. Ва улар бир-бирларининг қибласига эргашувчи эмаслар» (145-оят).

Бу йилда рўза ва закот ибодатлари фарз қилинди.
Шунингдек, ҳаддлар – шаръий жазоларни амалга оширишни йўлга қўйиш бошланди.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳалол ва ҳаромни ажратишни фарз қилди.

«Ислом тарихи» биринчи китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг инояти ва ёрдами билан мусулмон уммати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларининг ҳар бир лаҳзасини катта аниқлик ва давоми...

2896 13:00 / 18.08.2019
Кофирлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни даъватларидан қайтариш учун яна бир уриниш қилиб кўришди. Улар у зотни молу дунё, мансаб ва бошқа нарсалар билан давоми...

2986 11:08 / 05.02.2020
Қамал тугагандан бир неча ой ўтиб, пайғамбарликнинг 10йили Абу Толиб ва Хадийжа онамиз биринкетин вафот этдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу давоми...

3509 18:00 / 17.03.2020
1. Ҳаё. Усмон розияллоҳу анҳу одамларнинг энг ҳаёлиси эдилар. У киши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматлари ичидан чиққан, олдида Аллоҳнинг фаришталари давоми...

2336 11:41 / 09.09.2024
Аудиолар

225907 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

144741 14:35 / 11.08.2021