1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ

11:45 / 02.11.2020 1591 pdf Ўқиш режими + -

«Ҳилол» нашриёт-матбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Тошкент ислом институт ректори Уйғун домла Ғафуровнинг волидаи муҳтарамалари Дилбар ҳожи она вафотлари муносабати билан чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Ушбу оғир дамларда марҳуманинг аҳли байтларига, мусибатзадаларга Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз.

Етмиш уч ёшларида охират сафарига кузатилган ҳожи она эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзандларни ўқиб ўстирдилар, вояга етказдилар. Фарзанди Уйғун домла диний-маърифий соҳа йўналишида Президент Администрацияси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Ислом академияси каби йирик даргоҳларда фаолият олиб борди. Юқоридаги  кўп йиллик тажрибаси сабабли Тошкент ислом институтида 2015 йилдан буён ректор вазифасида меҳнат қилиб келмоқда

Аллоҳ таоло марҳума онахонни барча хайрли ишларини, солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, охиратларини обод қилсин.

«Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир».

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз»,

Islom.uz портали 

Мавзуга оид мақолалар
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли ҳамда Тошкент вилояти бош давоми...

1622 18:07 / 09.01.2025
Собиқ кикбоксчи Эндрю Тейт Ислом динини қабул қилганини эълон қилди. У жорий йилнинг 4 октябрь, душанба куни Gettr ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунтида маълум давоми...

1923 19:07 / 29.10.2022
20242028 йилларда Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг 21 та туманида қишлоқлар инфратузилмаси яхшиланади. Бунинг учун Ислом тараққиёт банкидан 20 йил давоми...

1648 12:20 / 01.04.2024
Шу кунларда бир гуруҳ уламолар Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгаши йиғилиши, уламолар форуми ва .Мир Араб, мадрасасининг 500 давоми...

1400 18:01 / 24.11.2023