1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: «Олтин силсила» туркумидаги «Саҳиҳи Муслим» асарининг иккинчи жузи нашр этилди!

09:30 / 28.10.2020 1948 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳ таолонинг сўнги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи таълимотлари йиғиндиси бўлган Ислом динидаги икки асос манбанинг иккинчиси, Қуръони Каримдан кейинги манбаи ҳадиси шарифлардир. Маъноси ваҳий, ифодаси башарий бўлган бу набавий ўгитларни ўзида мужассам этган асарларнинг энг машҳур ва мўътабарлари қўлингиздаги «Олтин силсила» туркумига кирган тўққизта ҳадис тўплами ҳисобланади. Уларнинг биринчиси, энг олийси, ҳеч шубҳасиз, буюк ватандошимиз Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Саҳиҳул Бухорий» асаридир. Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинки, асарнинг ўзбек тилидаги таржима ва изоҳи «Олтин силсила» туркумининг биринчи тўплами ўлароқ, гўзал суратда, саккиз жилдда чоп қилиниб, халқимизга тақдим қилинди. Навбатдаги тўплам – «саҳиҳайн», яъни икки саҳиҳ асарнинг иккинчиси, бошқача қилиб айтганда, «Саҳиҳул Бухорий»нинг эгизи, «Саҳиҳул Бухорий»дан кейинги энг саҳиҳ китоб дея эътироф этилган тўплам, Муслим ибн Ҳажжож раҳматуллоҳи алайҳ таълиф этган «Саҳиҳи Муслим» китобидир. Бугун ушбу тўпламнинг иккинчи китобини сиз азизларга тақдим этиб турганимиздан бағоят мамнунмиз.

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ раҳбарлигида юртимизнинг жонкуяр уламолари томонидан чоп қилинаётган «Олтин силсила» туркуми бугун кўпчиликка маълум. Ҳадислар қомуси ҳисобланган бу лойиҳани юртимизда ҳадис илми қайта жонланишининг энг ёрқин намунаси, халқимизнинг илмий диний ҳаётидаги тарихий ҳодиса деб атасак, муболаға бўлмайди. Ушбу жараённинг навбатдаги босқичи ‒ иккинчи тўплам нашри билан сизни муборакбод этамиз.

Муаллиф: Муслим ибн Ҳажжож (Имом Муслим)

Таржимон: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳи

Номи: «Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» 2-жуз

Нархи: 86000 сўм

«Hilol» нашриёт-матбаасининг барча дўконларининг манзиллари

1. Бош дўкон:
Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Сўгалли ота кўчаси 5-уй Тошкент 100185
Мўлжал: «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди
Телефон: +998712162927
Иш вақти: 09.00 – 18.00

Харита (геолокация)

(https://maps.google.com/maps?q=41.25978%2C+69.18915&hl=uz-uz&t=m&z=15)2. Чорсу филиали:
Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Сағбон (Фаробий) кўчаси, 7-уй
Мўлжал: «Тўхтабой» масжиди
Телефон: +998911348288
Иш вақти: 09.00 – 18.00
Тушлик вақти: 13.00 – 14.00
Дам олиш куни: Якшанба

Харита (геолокация)

(https://maps.google.com/maps?q=41.330407%2C+69.233493&hl=41.25978,%2069.18915&t=m&z=15)3. Кўкча филиали:
Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Маннон Уйғур кўчаси, 362-уй
Мўлжал: «Шайх Зайниддин» (Кўкча) масжиди
Телефон: +998977552370
Иш вақти: 09.00 – 18.00
Тушлик вақти: 13.00 – 14.00
Дам олиш куни: Якшанба

Харита (геолокация)

(https://www.google.com/maps/place/41%C2%B019'20.9%22N+69%C2%B012'24.7%22E/@41.322482,69.2046753,17z/data=!3m1!4b1!4m5!3m4!1s0x0:0x0!8m2!3d41.322482!4d69.206864?hl=41.25978,+69.18915)4. Наманган филиали:
Манзил: Наманган вилояти, Наманган шаҳри, А.Навоий кўчаси, 69-уй
Мўлжал: Исфархон чоррахаси, Асакабанк олдида
Телефон: +99869227 95 91
Иш вақти: 09.00 – 18.00
Тушлик вақти: 12.30 – 13.30
Дам олиш куни: Якшанба

Харита (геолокация)

(https://maps.google.com/maps?q=40.993719%2C+71.672107&hl=41.25978,%2069.18915&t=m&z=15)5. Андижон филиали:
Манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 6-a уй
Мўлжал: Эски шахар темирчилик
Телефон: +998977062927
Иш вақти: 09.00 – 18.00
Тушлик вақти: 12.30 – 13.30
Дам олиш куни: Якшанба

Харита (геолокация)

(https://maps.google.com/maps?q=40.783533,72.345635&ll=40.783533,72.345635&z=16)6. Марғилон филиали:
Манзил: Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Хонақо кўчаси, 3-уй
Мўлжал: Хонако масжиди
Телефон:  +998977562927
Иш вақти: 09.00 – 18.00
Тушлик вақти: 12.30 – 13.30
Дам олиш куни: Якшанба

Харита (геолокация)

(https://maps.google.com/maps?q=40.477544%2C+71.728548&hl=41.25978,%2069.18915&t=m&z=15)7. Самарқанд филиали:
Манзил: Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Шоҳизинда кўчаси 200 B - уй
Мўлжал: Самарқанд банк коллежи ва мусиқа мактаби оралиғида
Телефон: +998915224499
Иш вақти: 09.00 – 18.00
Тушлик вақти: 13.00 – 14.00
Дам олиш куни: Якшанба

Харита (геолокация)

(https://maps.google.com/maps?q=39.668066,66.971793&ll=39.668066,66.971793&z=16)8. Бухоро филиали:
Манзил: Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Ибн Сино-1
Мўлжал: Самарқанд дарвоза, С-Маркет
Телефон: +998972392927
Иш вақти: 09.00 – 18.00
Тушлик вақти: 13.00 – 14.00
Дам олиш куни: Якшанба

Харита (геолокация)

(https://maps.google.com/maps?q=39.786249,64.421683&ll=39.786249,64.421683&z=16)9. Денов филиали:
Манзил: Сурҳандарё вилояти, Денов шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 69-уй
Мўлжал: «Имом Бухорий» масжиди яқинида
Телефон: +998935035694
Иш вақти: 09.00 – 18.00
Тушлик вақти: 13.00 – 14.00
Дам олиш куни: Якшанба

Харита (геолокация)

(https://maps.google.com/maps?q=38.274941%2C+67.892358&hl=41.25978,%2069.18915&t=m&z=15)10. Хоразм филиали:
Манзил: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Ёғду кўчаси, 12-А уй
Мўлжал: Деҳқон бозор, 5-блокнинг рўпараси
Телефон: +998901152927
Иш вақти: 09.00 – 18.00
Дам олиш куни: Якшанба

Харита (геолокация)

(https://maps.google.com/maps?q=41.553683,60.619179&ll=41.553683,60.619179&z=16)11. kitoblardunyosi.uz ҳамда hilolnashr.uz сайти орқали онлайн буюртма беришингиз ҳам мумкин. Буюртмаларингиз бутун Республика бўйлаб уйингизгача етказиб берилади иншааллоҳ!

Шунингдек, вилоятлардаги дўконларимизда махсулотларга телефон орқали буюртма олиб, шаҳар ичида етказиб бериш хизмати мавжуд. Етказиб бериш хизмати пуллик

Islom.uz портали

Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида жойлашган .Шикпет, масжиди Қутубшоҳийлар сулоласи даврида қурилган бўлиб, Ислом меъморчилигининг муҳим ва тарихий обидаларидан давоми...

1898 18:05 / 18.02.2021
Бундан тўрт йил аввал кўчиришни бошлаган Саъд Абдулқодир хоним кунига 7 соатдан ишлагани ҳолда, тўрт йилда Қуръони каримни тўлиқ кўчиришга муваффақ бўлган.IQNA давоми...

2866 12:32 / 03.12.2018
Азизлар, барчамиз учун қадрдон бўлган биродаримиз, жигаримиз Неъматуллоҳ Собировнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг отаоналарига, барча қариндошларига давоми...

1910 16:49 / 19.08.2022
Устоз Рустамжон домла Раҳматуллоҳзодага завжалари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, қариндошуруғларига, яқинларига чуқур ва самимий давоми...

1148 11:49 / 11.09.2024
Аудиолар

211051 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130312 14:35 / 11.08.2021