1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Арабистони «Ҳаж-2022» мавсуми учун ёш чегарасини белгилади

18:45 / 12.04.2022 3074 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳаж ва умра вазирлиги «Ҳаж-2022» мавсумида, пандемия ҳамон давом этаётганини ҳисобга олиб, чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берган.

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, «Ҳаж-2022» мавсумида иштирок этиши мумкин бўлган ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгиланди.

«Шунингдек, барча зиёратчилар подшоҳлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтган ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида тасдиқланган Pfizer/BioNTech (АҚШ-Хитой), Oxford-AstraZeneca (Буюк Британия-Швеция), Moderna (АҚШ) ва Johnson & Johnson (АҚШ) вакциналарининг 2 дозасини қабул қилган бўлиши зарур.

Хорижлик ҳожилар Саудия Арабистонига киришдан 72 соат олдин коронавирус ташхиси ҳақида манфий натижали ПЦР маълумотномасини тақдим этиши лозим.

Подшоҳлик Ҳаж ва умра вазирлиги ҳожиларнинг ибодат амалларини бажариш давомида ўз соғлиқларини сақлаш учун эҳтиёткорлик шартлари ва қоидаларига тўлиқ амал қилишлари заруратини қатъий талаб қилмоқда», дейилади идора баёнотида.

Маълум қилинишича, мазкур масала «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик Кенгаши ҳамда Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консуллиги «Ҳаж» ва «Умра» масалалари бўйича атташеси билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилмоқда.

Идора хабарида Ҳаж мавсуми учун тўловлар бўйича маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаж квотаси 5200 дан 7200 нафаргача оширилган эди.

Ҳаж мавсуми жорий йил тахминан июль ойининг бошларига тўғри келиши кутилмоқда. Мусулмонлар идораси аввалроқ, Рамазон ойида умра зиёрати учун тўловлар оширилиши ҳамда Умра сафарини сайёҳлик фирмалари орқали ҳам қисман ташкил этиш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилганди.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони Ҳаж ибодатини адо этиш учун бир қатор мамлакатлардаги ижтимоий тармоқлар орқали ўз хизматларини реклама қилувчи сохта Ҳаж кампаниялари давоми...

1520 16:27 / 29.04.2024
Айни дамда юртимиз бўйлаб уламоларимизнинг диниймаърифий суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.Бугун 7 июль куни Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи давоми...

1901 18:00 / 07.07.2021
Германиянинг Лейпзиг университети тадқиқотчилари томонидан олиб борилган изланишлар натижасида исломофобия мусулмонлар жуда ҳам озчиликни ташкил этадиган давоми...

3509 08:45 / 31.01.2019
Пайғамбаримиз алайҳиссолату васалламнинг ҳузурига бир идишда хурмо олиб келишади. У зот еган хурмоларининг данагини муборак оғизларидан чиқариб кўрсаткич ва давоми...

2633 15:35 / 11.04.2024
Аудиолар

211034 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130294 14:35 / 11.08.2021