1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қуръон эшитиб вафот этган бола

09:00 / 19.10.2020 7934 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фузайл ибн Иёзнинг Али деган ўғли намозда ортида турган бўлса, намозни қисқа ўқир, охиратда бўладиган хавф-хатарлар мазмунидаги оятларни ўқимас эди. Ўғли орқасида бўлмаса, Қуръонни оҳиста ўқир, маҳзун ҳолатда хавф-хатар мазмунидаги оятларни ўқир эди. Бир куни ўғлини орқасида йўқ деб ўйлаб, «Улар дейдилар: «Роббимиз! Бадбахтлигимиз бизларга ғолиб келиб, адашган қавм бўлиб қолган эканмиз»[1] деган оятни ўқиб қолди. Ўғли оятни эшитиб, турган жойида беҳуш йиқилди. Фузайл орқасида ўғли турганини, бу оятни эшитиб, йиқилганини сезди-да, қироатни қисқа қилди. Дарҳол уйига хабар беришди, онаси етиб келиб, боланинг юзига сув сепди. Бола ўзига келди. Аёл Фузайл ибн Иёзга: «Сиз бу болани ўлдириб қўясиз», деди. 

Яна бир куни Фузайл намоз ўқиётиб, ўғлини жамоатда эмас деб ўйлаб, ушбу оятни қироат қилди: «(Чунки у кунда) уларга Аллоҳ томонидан улар ўйлаб ҳам кўрмаган нарсалар намоён бўлур».[2] Ўғил бу оятни эшитиб, яна йиқилди. Отаси яна қироатни қисқа қилди. Яна онасига хабар қилишди, у келиб, ўғлининг юзига сув сепди. Лекин боланинг жони чиқиб бўлган экан.

[1] Муъминун сураси, 106-оят

 [2] Зумар сураси, 47-оят

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Мавзуга оид мақолалар
Бир куни бир ҳаким зот фарзандларини чақириб, уларга насиҳат қилди .Бардавом бўлиш инсонни камолот даражасига эриштиради. Сабрли одам йўлидаги тўсиқларни енгиб, давоми...

3060 08:01 / 21.07.2020
Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари Сизга бир неча саволлар билан мурожаат қилмоқчиманБиринчи саволим, қабристон ва қабрлар хусусида.Баъзи китобларда қабристон давоми...

4367 17:50 / 22.12.2018
Шу билан бирга, мўмин банда Аллоҳ таолодан қўрқиб туриши ҳам лозим. Бу борада ҳам Қуръони Каримда оятлар келган.Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади.Ва давоми...

6013 19:10 / 11.02.2018
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсинОртларидан набий йўқ зотга салавотлар бўлсинИслом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, ҳижрий 1419 сана, давоми...

2585 13:05 / 21.11.2019