1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Таварруқ савдосининг ҳукми

13:05 / 21.11.2019 2587 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!

Ортларидан набий йўқ зотга салавотлар бўлсин!

Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, ҳижрий 1419 сана, 11-Ражаб(1998 йил, 31 октябр)да бошланган ўн бешинчи мажлисида таварруқ савдосининг ҳукми ҳақидаги масалани кўриб чиқди.

Муноқаша, далил суриштириш, фиқҳий қоидаларни ишлатиб, уламоларнинг ижтиҳодларига қайтиш ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:

1. Таварруқ савдоси – сотувчининг мулкида ва қўлида турган молни нархини кейин бериш шарти ила сотиб олиб, кейин уни бошқа кишига нақдга сотиш ила пулга эга бўлишдир.

2. Ушбу таварруқ савдоси шариат бўйича жоиздир. Буни уламолар жумҳури айтган. Чунки аслида савдо мубоҳдир. Аллоҳ таоло: «Ҳолбуки, Аллоҳ тижоратни ҳалол қилган, рибони эса ҳаром қилган», деган. Бу савдода рибонинг қасди ҳам, сурати ҳам йўқ. Одамлар қарзни узиш, уйланиш ва бошқа ишлар учун бунга муҳтождирлар.

3. Бу савдонинг асосий шартларидан бири сотиб олувчи савдо молини биринчи сотувчига баҳосидан оз нархга сотмаслигидир. Бевосита бўлса ҳам, восита орқали бўлса ҳам. Агар мазкур ишни қилсалар, шариат ҳаром қилган ишни амалга оширган бўладилар. Чунки бу ҳийла йўли ила рибо олишдир».

«Бозор ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи бир чаласавод кишилар .Илмли одам динсиз бўлади, кишининг илми қанча кўпайса, унинг динсизлиги ҳам шунча ортади,, деб ўйлайдилар. Ҳақиқатда эса ҳеч бир давоми...

3644 21:13 / 13.10.2018
СаволМаргарин, шоколад ва бошқа баъзи бир озиқовқат маҳсулотларининг ёрлиқ қоғозида унинг таркибида Е322 моддаси борлиги ёзилади. Баъзиларнинг айтишига давоми...

15976 11:08 / 27.03.2020
quotИймон келтириб яхши амаллар қилган зотларга хушхабар берингки, улар учун остларидан дарёлар оқиб турувчи боғлар бор. Қачон ўша боғларнинг бирор мевасидан давоми...

5172 17:15 / 19.01.2019
У барча жуфтларни яратган ва сизга кемалар ҳамда чорва ҳайвонларидан минадиган нарсаларингизни қилган Зотдир.Токи, сиз уларнинг устига ўрнашгайсизлар, сўнгра, давоми...

4975 19:40 / 31.05.2019