1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ночорга ёрдам беришнинг мукофоти

11:11 / 14.10.2020 2978 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Муборак икки йилда бир ҳаж қилар эди. У шундай ҳикоя қилади: «Ҳаж қиладиган йилим беш юз динор олиб, туя сотиб олиш учун Кўфадаги туя бозорига чиқдим. Бораётиб қарасам, бир аёл ўлган ўрдакнинг патини юлаётган экан. Олдига бориб, «Буни нима қиласиз?» дедим. Аёл: «Ишинг бўлмасин, Аллоҳнинг бандаси», деди. Бу гапдан бироз шубҳаланиб, ўрдакни нима қилмоқчилигини қайта-қайта сўрайвердим. Ниҳоят, аёл сабабини айтди: «Сиримни очишга мажбур қилдингиз, Абдуллоҳ. Аллоҳ сизга раҳм қилсин. Эрим вафот этди, тўртта қизим билан қолдим. Бугун туз тотмаганимизга тўрт кун бўлади. Шунинг учун бизга ўлимтик ҳалол бўлди. Бу ўрдакни тозалаб, қизларимга олиб бормоқчиман». Ичимда: «Эй Ибн Муборак! Шўринг қурсин, кўзинг қаёқда эди?» дедим. Аёлнинг этагига бор пулларимни тўкиб, «Уйингизга боринг, бу пулларга керакли нарсаларни олинг», дедим. Ўша йили Аллоҳ қалбимдан ҳаж қилиш истагини олиб қўйди. 

Ҳожилар қайтиб келгач, улар орасидаги қўшниларим ва дўстларим билан кўришмоқчи бўлиб чиқдим. «Аллоҳ ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин» десам, улар ҳам: «Аллоҳ сизнинг ҳам ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин», дейишар эди. Мен ҳайрон бўлиб, «Қандай ҳаж? Ахир Кўфадан чиққаним ҳам йўқ-ку!» десам, улар «Қанақасига, ахир ўзингиз Фалон жойда бизга сув улашдингиз-ку! Фалон жойда баъзи амалларни бажаришга ёрдам ҳам бердингиз», дейишарди. Бу гапни кўпчиликдан эшитдим, аммо уларнинг келишиб олишлари мумкин эмасди. Бунинг сабабини ўйлаб ўйимга етолмай, уйқуга ётдим. Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибман. У зот: «Ажабланма, Абдуллоҳ. Бир ночор аёлга ёрдам берганинг учун Аллоҳдан сенинг суратингда сенинг номингдан ҳаж қиладиган бир фаришта яратишини сўраб дуо қилдим», дедилар.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Карим ва Суннатдан отаонага яхшилик қилиш борасидаги баъзи далилларни умумий тарзда келтирганимиздан кейин фарзанднинг отаонага қилиши лозим бўлган давоми...

2326 11:35 / 14.07.2019
Ражо ибн Ийсо айтади .Амр ибн Жарир менга шундай деди .Тавба қилишимга нима сабаб бўлганини айтайми Бир куни Кўфа кўчаларидан бирида бораётиб, энди бир гуноҳ ишни давоми...

1870 08:00 / 19.06.2020
Ассалому алайкумБир дўстимнинг илтимоси ила оққа кўчирмоқдаман. Эрхотин ўртасида пайдо бўлган низода аёлининг юзига уриш мумкинми Уриш мумкин бўлса, қай давоми...

15412 17:45 / 12.02.2019
Исломда ҳаром қилинган жинсий алоқаларнинг яна бир кўриниши ўзаро никоҳланиши ҳаром бўлганларнинг никоҳланишидир.Аллоҳ таоло эркак учун никоҳланиш ҳаром бўлган давоми...

2704 11:02 / 22.08.2020
Аудиолар

211088 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130347 14:35 / 11.08.2021