1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

17 августдан масжидлар ўз фаолиятини бошлайди!

23:30 / 12.08.2020 2709 pdf Ўқиш режими + -

Республика махсус комиссиясининг қарори билан шу йил 17 август, душанба кунидан эътиборан юртимиздаги барча диний ташкилотлар ўз фаолиятини давом эттиради. Бунда карантин талаблари ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш талаб этилади. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг қарорида шундай дейилади: «Махсус комиссия қарори билан 17 августдан бошлаб диний ташкилотлар фаолиятига (ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда) рухсат берилади».
Шунингдек, қуйидаги муҳим тавсия ва талабларга сўзсиз амал қилиш, масжидлар фаолиятининг давомли бўлишига асосий омил бўлади, жумладан:

- масжидларнинг кириш жойини дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, бирламчи дезинфекциялаш воситалари, пирометрлар (контактсиз ҳарорат ўлчагич) билан таъминлаш;

- ҳар бир фуқаро масжид ичида тиббий ниқобда бўлиши, ҳудудга киришда қўлларини дезинфекциялаш воситасидан фойдаланиши;

- масжидга ташриф буюрган ҳар бир шахснинг касаллик аломатларини текшириш (ҳарорат ўлчаш ва ташқи аломатлар), тана ҳарорати 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда фуқароларни алоҳидалаш ва 103 телефон рақами орқали тез тиббий ёрдамга хабар бериш;

- ибодат вақтида ижтимоий масофаланишни сақлаш, фуқаролар орасидаги масофани 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда);

- ҳар бир масжиднинг кириш қисмига касалликдан сақланиш, ҳудудда карантин талабларига қатъий амал қилиш, хусусан, 65 ёшдан катта фуқароларни масжидларга вақтинча ташриф буюрмай туришлари тавсия этилиши тўғрисидаги ахборот лавҳаларини ўрнатиш;

- масжид маъмурияти томонида иш фаолиятни карантин даврида ташкил этиш бўйича тегишли буйруқ ва ички тартибларни ишлаб чиқиш (бунда ёши 65 ёшдан улуғ фуқароларни вақтинча ташриф буюрмай туришларини тавсия этиш);

- масжидларда жума намозини вақтинча адо этмаслик;

- ҳудудий Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан масжидларнинг барча ходимлари билан тушунтириш ишларини ташкил этиш;

- ушбу хизмат томонидан белгиланган муддатда (ҳар 3 кунда ёки ҳафтада бир маротаба) масжидлардаги санитария-эпидемиологик ҳолатни ўрганиш ва тавсиялар бериш;

- масжидлар бинолари ва ҳудудини ҳар куни дезинфекция қилиш, хоналарни шамоллатиш;

- масжидга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;

- таҳоратхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совунлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда дезинфекция қилиш), ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда фойдаланиш каби тартиб-интизомлар алоҳида таъкидланади.

Муҳтарам юртдошлар, мазкур белгиланган карантин тартиб-қоидаларига амал қилайлик. Синовли кунларда ўзимиз, яқинларимиз, халқимиз саломатлигини асраб-авайлайлик.

Коронавирус хасталигини жиловлаш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга ўзаро ҳамжиҳат бўлайлик!

 

Дин ишлари бўйича қўмита ва

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматлари

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Туркиянинг Янги маҳалла тумани таълим ва интизом кенгаши мажлислар залида ҳифз курсини тамомлаган талабаларни ратификация қилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда TRT давоми...

1996 11:40 / 20.12.2021
Ялтадаги Ислом дини асослари курслари тингловчилари бўлган ёшларга Қуръони карим тарқатилди. Ушбу тантанали тадбир Ай Васил митти туманидаги масжидда давоми...

2005 08:45 / 28.02.2019
Туркиянинг ТRТ 1 каналида .Султон Алп Арслон, сериалининг сўнгги икки қисми намойиши якунига етади. Бу ҳақда .Тарихий драма султони, фейсбук ижтимоий тармоғи хабар давоми...

2760 18:16 / 18.10.2023
Буюк Британия Косерваторлар партияси бошқарувчиларидан бири ҳисобланган, собиқ Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон мусулмон аёлларга қарата айтилган фикрларидан давоми...

3384 16:00 / 19.06.2019
Аудиолар

211055 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130316 14:35 / 11.08.2021