1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Мол учун ҳаракат қилиш

05:00 / 03.03.2017 3589 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳинш ибн Ҳорисдан, у киши отасидан ривоят қилинади:
«Ичимиздан бир кишининг оти туғса, уни сўйиб ер ва буни мингунча яшармидим, дер эди. Умардан бизга «Аллоҳ сизларга берган ризқни ислоҳ қилинглар, ишда кенглик кўп» деган мактуб келди».
Шарҳ: Баъзи кишиларда дунё ишларини тартибга солиш, уларни яхшилаш борасида иш олиб бориш яхши эмас деган хаёл бўлади. Ушбу ривоятда ўша маънодаги гаплардан бири ҳақида сўз юритилмоқда. Ровийнинг айтишларича улар яшаб турган жамоада байтали қулун туққан одам, бу қулун катта бўлгунча мен боманми, йўқманми, уни минармидим деган нотўғри фикрга асосланиб тойчиқни сўйиб емоқни афзал кўрар эканлар.
Афтидан, бу хабар халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга етиб борган ва у киши дарҳол мазкур қавмга муктуб юбориб, Аллоҳ таоло сизга берган ризқнинг қадрига етинг, уни ислоҳ қилиб, ўзингизга кўпроқ фойда келтирадиган қилинглар, бу осон иш эмас, дедилар. Яъни, тойчоқларни сўяверса, яхши бўлмайди. Лекин сабр қилса, уларни яхшила тарбия қилса, улар кўпаяди.
Демак, мўмин-мусулмонлар мол-дунёни тўғри тасарруф қилишга, уни кўпайтиришга, зое қилмасликка ҳаракат қилишлари керак экан.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат қойим бўлиб қолса, бирортангизнинг қўлингизда хурмо кўчати бор бўлса, қиёмат қоим бўлгунча улгурса, экиб қўйсин», - дедилар
».
Шарҳ: Демак, дунёнинг ишига ана шундай муносабатда бўлиш керак экан. «Экканимиз билан мевасини ўзимиз ермидик, қариб қолдик, дунёнинг нима кераги бор» қабилидаги гаплар тўғри эмас экан.
Аксинча, ҳатто қиёмат қойим бўлиб қолса ҳам, улгурса қўлидаги кўчатни экиб қўйиш керак экан.
Бу ҳадисни аслида Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилганлар. Шомда кўпчилик кетаётган пайтда бир кексайиб қолган, қошлари ўсиб, кўзларини тўсиб қўйган бир қария уриниб, кўчат экаман, деб қийналиб ҳаракат қилаётган эканлар. Шунда кетаётганлар тўхташиб: «Отахон, қариб қолибсиз, сизга кўчат экишни ким қўйибди, дам олсангиз бўлмайдими?» дейишган.
Ўша қария Абу Дардо розияллоҳу анҳу эканлар ва «Менинг ҳабибим – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга айтганларки», - деб мана шу ҳадисни айтганлар.
Саҳобаи киромлар кексайиб қолганларида ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларини маҳкам тутганлар, жумладан қариганларида ҳам ободончиликка, кўчат экишга, келажакда мусулмонларнинг иқтисоди яхши бўлишига шу қадар ҳаракат қилганлар.

Довуд ибн Абу Довуддан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ ибн Салом менга:
«Агар сен хурмо кўчатини экаётган пайтингда Дажжол чиққанини эшитсанг ҳам экавер. Шошилмай, уни ислоҳ қил. Ҳали ундан кейин ҳам одамлар яшайдилар», деди
».
Шарҳ: Хурмо энг секин ўсадиган дарахтлардан биридир. У бир-икки йилда мева қилмайди. Жуда кичкина бўлади, секин-секин йилма-йил ўсиб бориб, жуда қийинчилик билан мева қилади. Шунинг учун бу ерда айнан хурмо кўчатининг мисол келтирилиши ҳам бежиз эмас.
Бир йил-ярим йилда мева қила бошлайдган шафтоли ёки бошқа бир шунга ўхшаш мева мисол қилинмаган. Чунки хурмога бир-икки йил ҳам, уч-тўрт йил ҳам камлик қилади. Демак, қиёмат ғоятда яқинлашиб, ҳатто Дажжол келаётган бўлса ҳам хурмо кўчатини шошилмай экавер, дейилмоқда.
Мана бу ҳолатлар сиз билан биз – мўмин-мусулмонларга катта танбеҳ бўлиши керак, ҳаммамиз бундай ишларга катта эътибор билан қарашимиз керак.
Ўзимиз, оиламиз, ватанимиз ва инсониятга фойдали ишларда ҳафсаласиз бўлмаслигимиз лозим. Балки бу хилдаги ишларда барчага ўрнак бўлишга урунишимз керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар ким ўзини кўрсаткиси келади. Илмсиз киши ҳам ўзини илмли қилиб кўрсатиш ила ҳузурланади. Диний илмга оид гапларни гапириб турганда шайтон унинг хаёлига олим давоми...

4480 05:00 / 02.03.2017
Бухорий ўзларининг .Саҳиҳ,ларида Ибн Умар розияллоҳу анҳу орқали Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади. У зот .Дунёда ўзингни ғарибдек ёки йўловчидек давоми...

4054 05:00 / 04.03.2017
Илм ўрганар экан, инсон маърифат билан Яратган зотнинг розилигини топишни, охиратда саодат эгаларидан бўлишни мақсад қилади. Бунинг учун унинг илми ўзига ҳам, давоми...

7995 05:00 / 04.03.2017
Муқаддас динимиз Исломда жамиятнинг ҳар бир аъзосига алоҳида эътибор билан муносабатда бўлинади. Зеро, хоҳ кичик, хоҳ катта бўлсин, ҳар бир инсон ҳурматэҳтиромга давоми...

4406 05:00 / 04.03.2017
Аудиолар

211023 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130281 14:35 / 11.08.2021