1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Диннинг аҳамияти

13:13 / 03.08.2020 2453 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иймонсиз, динсиз киши худди шамол эсиб турган жойдаги патга ўхшайди. У бирор бир ҳолатда қарор топмайди. Унинг йўналиши ҳам номаълумдир. У бирор жойда мустаҳкам ўрнашмайди. Иймонсиз, динсиз кишининг қадр-қиймати ва таянчи бўлмайди. У ташвишли, нотинч ва хавотир билан яшайдиган инсондир. У ўзининг ҳақиқатини, нима учун бу дунёга келгани, унга ҳаётни ким бергани ва нима учун бергани, сўнгра вақти келиб нима учун тортиб олишини ҳам англаб етмайди. Иймонсиз, динсиз бўлган бундай инсон худди очкўз ҳайвон ёки ҳалок қилувчи йиртқич кабидир. Унинг очкўзлиги ва ўткир чангалини маданият ва қонуннинг ўзи билан тўғрилаб бўлмайди.

Иймонсиз, динсиз жамиятда цивилизация шуъласи қанчалар порламасин, у жамият ўрмон жамияти ҳисобланади. Унда яшаб, тирик қолиш фазилат соҳиблари ва тақводрлар учун эмас, аксинча, кучли ва шафқатсизлар учундир. Иймонсиз ва динсиз жамиятнинг ҳузур-ҳаловати ва турмуши гуллаб яшнаса-да, у бахтсиз ва худбин жамиятдир. У қадрсиз арзимас жамиятдир. Чунки бундай жамият аъзоларининг мақсади қорин ва шаҳват ғамидан нарига ўтмайди. Шунинг учун Аллоҳ таоло улар ҳақида шундай деган: «Кофир бўлган кимсалар эса, (дунё лаззатларидан) фойдаланиб, чорва ҳайвонлари еганидек еб-ичурлар». (Муҳаммад сураси, 12-оят)

Шайх Юсуф Қарзовий

Диний ва дунёвий илмда қанчадан-қанча улуғ зотларни дунёга етиштириб берган бу юртнинг бугунги кундаги айрим фарзандлари диний билими етишмагани сабабли, ўзлари билмаган ҳолда оммавий маданият ва шу каби турли нарсалар таъсирида юқорида зикр қилинган иймонсиз ва динсиз жамиятларга аста-секин тақлид қилиб боришяпти. Бу эса фарзанд билан ота-она муносабати, эр-хотин муносабати, маҳрам-номаҳрам муносабати, ўқитувчи ва ўқувчи мунособати, катта ва кичик муносабати каби ҳаётимизнинг барча муҳим жабҳаларида ўзининг салбий таъсирини кўрсатяпти. Бу муаммоларни ҳал қилишнинг ягона йўли динимизни яхши ўрганиб, унга амал қилишдир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Мен сизларга икки (улуғ) нарсани қолдирдим. Уларни маҳкам тутсангиз, ҳеч қачон адашмайсиз. (Бу икки нарса) Аллоҳнинг китоби ва пайғамбарининг суннатидир». (Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ Муваттода ривоят қилган). Ҳа, биз ҳидоят ва бахт-саодатга фақат мазкур икки нарса билангина эриша оламиз. Муаммоларимизни ҳам фақат мазкур икки нарса билан тинч ва осон ҳал қила оламиз. Саодатли ҳаёт ҳам фақат мана шу икки нарсага боғлиқ бўлиб, унинг учинчиси йўқдир.

Қудратуллоҳ Сидиқметов

Мавзуга оид мақолалар
Жунайд раҳматуллоҳи алайҳи .Ҳаё неъматларни ва нуқсонларни кўришдир. Ҳаё иккисининг орасида туғилади,, деган.Абул Фидо Исмоил Ҳаравий .Ҳаё муҳаббат ила қамралган давоми...

2827 08:40 / 12.07.2019
Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади .Мусо мийқотимизга келиб, Робби унга гапирганида, .Роббим, менга жамолингни кўрсат, Сенга назар давоми...

4675 11:00 / 19.07.2021
Бир зоҳид ҳузурига келган бир кишидан .Сени бу ерга нима бошлаб келди, деб сўради. У .Сенинг зоҳидлигингни эшитиб қолдим,, деди. Зоҳид .Мендан ҳам зоҳидроқ одамни давоми...

2594 08:00 / 03.07.2020
Амрумаъруф ва наҳий мункар динимизда фарз қилинган амаллардан ҳисобланади. Бундай улкан ибодатнинг ҳам ўзига хос одоблари мавжуд. Ҳар бир ваъзнасиҳат қилувчилар давоми...

4530 12:10 / 08.05.2019
Аудиолар

213382 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132601 14:35 / 11.08.2021