1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Истиғфорнинг фойдаси

08:00 / 19.07.2020 3904 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал сафарлардан бирида қоронғи тушгач, бир қишлоқда тўхтадилар. Тунаш учун масжиддан бошқа жой топа олмагач, у ерга кириб, энди ётмоқчи бўлган эдилар, ўша атрофда айланиб юрган бир соқчи у кишини кўриб қолиб, масжиддан чиқариб юбормоқчи бўлди. Имом Аҳмад соқчига ҳар қанча тушунтирсалар ҳам, фойдаси бўлмади. Охири Имом Аҳмад соқчига: «Ҳеч бўлмаса масжиднинг остонасида ётай!» дедилар. Лекин соқчи барибир масжидда қолишга рухсат бермади.

Имом Аҳмад жуда виқорли киши эдилар. У кишини кўрган одамни ҳайбатлари босар эди. Ўша маҳаллада нон сотиб юрадиган бир новвой узоқдан у зотни кўриб қолди. Қараса, бояги соқчи имомни масжиддан судраб олиб ­чиқяпти. У дарҳол бориб, имомдан ўз уйида тунашни илтимос қилди. Имом Аҳмад рози бўлдилар, новвой у кишини чиройли иззат-икром билан меҳмон қилди.

Кейин новвой хамир қора бошлади. У ҳар гал хамирни муштлаётганда истиғфор айтар, нонни зувала қилишда ҳам, уни тандирга ёпишда ва ундан узиб олишда ҳам истиғфорни тўхтатмас эди. Орадан анча вақт ўтгач, бу ҳолни кузатиб ўтирган Имом Аҳмад новвойдан бунчалик кўп истиғфор айтишининг сабабини сўрадилар. Новвой ҳар бир ишда истиғфор айтишга одатланиб қолганини айтди. «Истиғфорнинг фойдасини кўрдингми?» деб сўрадилар Имом Аҳмад. Новвой: «Ҳа, Аллоҳга қасамки, нима деб дуо қилсам, барчаси ижобат бўлди. Фақат биргина дуоим ижобат бўлмади», деб жавоб берди. «Нима экан ўша дуоинг?» деб сўрадилар имом. «Имом Аҳмад ибн Ҳанбални кўриш», деб жавоб берди новвой. Шунда имом Аҳмад: «Мен Аҳмад ибн Ҳанбалман. Демак, Аллоҳ таоло сенинг дуоингни ижобат қилиши, орзуингни рўёбга чиқариш учун соқчи мени масжиддан судраб чиқарган экан-да!» дедилар.

 «Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ойга хотинларидан ийло қилдилар. Йигирма тўққиз кун ўтгандан сўнг эса давоми...

2409 16:03 / 08.05.2020
Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.Маъноси Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. давоми...

13576 04:16 / 19.07.2021
Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадиларСаид ибн Жубайр Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилдилар .У зот Аллоҳ таолонинг .Дарҳақиқат, Биз сизга етти давоми...

2215 17:00 / 06.12.2020
Аллоҳ таоло мураккаб бир даврда Бану Исроилга Айюб алайҳиссаломни набий қилиб юборди. У зотнинг молмулклари, аҳли аёллари кўп эди. Аллоҳ таоло Айюб давоми...

5202 18:32 / 30.01.2020