1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Кинна солиш ва мушкулкушод қилиш мумкинми?

11:00 / 22.06.2020 6827 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Кинна солиш ҳақида: бу нарса мумкинми ёки аксинча?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Кинна солиш бошни уқалаш маъносида бўлса, тиббий ҳаракат ҳисобланиши мумкин. Оят ва ҳадислардаги дуолардан ўқиб дам солиш ҳам жоиз.

Аммо тушуниб бўлмайдиган ва эътиқодга зид гапларни айтиб дам солиш, турли нарсаларни суртиш каби ишлар бўлса, мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Савол:

Биби Мушкулкушод онамизнинг қиссаларини ўқиш мумкинми? Бугунги кунда буни «ширк» деб айтишмоқда. Шайх Ҳазратларининг айни ҳолатга муносабатларини билмоқчи эдик.

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

«Биби Мушкулкушод» номли қисса шариатимизда йўқ нарса, мумкин эмас нарса. Мушкулни кушод қилувчи, яъни банданинг бошига тушган оғирликни енгил қилувчи, мушкул ишларни кушойиш айловчи Зот Аллоҳ таолонинг Ўзи, холос. Биби Мушкулкушод деган бир шахс одамларнинг мушкулини кушод қиладиган, оғирини енгил қиладиган, қайғусини кетказадиган, бошига тушган мусибатни йўқ қиладиган бўлиши мумкин эмас.

Шунинг учун «Биби Мушкулкушод» деган маросимларни қилиш, у ерда Исломга алоқаси бўлмаган бир қиссани ўқиш одамнинг бошига тушган мушкулни кушойиш айлайди, деб ишониш ҳам аслида ширкдир.

Бошига оғир иш, мушкул тушган мўмин-мусулмон Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган ривоятлар асосида Қуръон оятларидан ўқиб, салавотлар айтиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзидан мушкулини осон қилишини сўрамоғи лозим. Бу тўғрида аниқ ва ишончли ривоятлар бор. Саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг ҳаётларида ўтган тажрибалар бор. Ана ўшалардан, ­Қуръон оятларидан, Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган дуолардан ўқиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзидан мушкулини осон бўлишини сўраш энг тўғри йўлдир. Шунинг учун каттаю кичик, ёшу қари опа-сингилларимиз яхши тушуниб, англаб етмоқлари лозимки, бизнинг шариатимизда «Биби Мушкулкушод» номли шахс ёки қисса ёки бошига мушкул тушган одам қиладиган маросим мутлақо йўқ, бу шаръий нарса эмас, балки бошига мушкул тушганда банда Аллоҳ таолонинг Ўзига ёлвориши Қуръон оятларидан ўқиши керак. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзидан, Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган дуоларни ўқиш, такрорлаш, Аллоҳ таолонинг зикрини қилиш орқали мушкулларининг осон бўлишини сўрашлари лозим.

Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Бир таниш дугонам бир йилдан бери турмуш ўртоғи билан никоҳсиз яшайди. Сабаби у иккинчи хотин. Домла шуни рўкач қилиб, уларга никоҳ ўқимаяпти. Яқинда фарзанд давоми...

4651 23:03 / 06.11.2018
Асмаъий айтади .Калб қабиласига бордим. У ерда бир неча йиллардан бери қурғоқчилик ҳукм сурар, чорва ҳайвонлари қирилиб кетган, осмондан бир томчи ҳам ёмғир ёғмай, давоми...

2803 08:00 / 27.01.2019
Мавлоно Муҳаммад Шамшод Надавий ҳазратлари айтадиларМусулмонларнинг бир гуруҳи сепни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари эканлигини исбот давоми...

3532 11:05 / 27.07.2019
Қуръони Карим нозил бўлаётган пайтда араб қабилалари жинларга худолар деб эътиқод қилишарди. Улар жинларнинг насаби Аллоҳ таолога етиб боради, Унинг жинлардан давоми...

3043 09:20 / 09.08.2019