Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (91-дарс). Таъвил тушунчаси ва унинг қисмлари

13:30 / 22.06.2020 6932 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Таъвил» сўзи луғатда қайтиш маъносини англатади. Истилоҳда эса бир лафзнинг маъносини буриш ва уни зеҳнга илк келадиган маънодан бошқа маънога ёки кучли маънодан кучсиз маънога қайтаришдир. Агар ўша буриш ва қайтариш далил, исбот билан бўлса, у саҳиҳ таъвил, бўлмаса, бузуқ таъвил бўлади.

1. Аллоҳнинг Китоби ва Унинг Расулининг суннатида баён қилинган «таъвил» тушунчасини шундай ифодалаш мумкин: Калом қайтадиган ҳақиқат таъвил дейилади. (Яъни, сўздан кўзланган ҳақиқат таъвил дейилади. Тарж.). Хабарнинг таъвили берилган хабарнинг айни ўзидир. Амрнинг таъвили буюрилган ишнинг ўзидир. Бу худди Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган қуйидаги маънога ўхшайди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъларида: «Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика, Аллоҳумма иғфир ли», дер эдилар. Қуръонни таъвил қилар эдилар». Яъни Қуръонда қилинган амрни бажарар эдилар.

«Улар унинг таъвилини кутмоқдалар, холос. Унинг таъвили келган кунда илгари уни унутганлар: «Роббимизнинг расуллари ҳақ ила келган эканлар...» дерлар» (Аъроф сураси, 53-оят).

Яъни: Аллоҳнинг каломининг ҳақиқати ва тасдиғи келган кунда, деганидир.

2. Муфассирлар каломидаги «таъвил» тушунчаси қуйидаги маъноларга далолат қилади:

У каломни унинг зоҳирига тўғри келадими-йўқми, тафсир қилиш ва унинг маъносини баён қилишдир. Бу маъруф истилоҳдир. Бу таъвил худди тафсирга ўхшаб тўғриси мақталади, ботили ёмонланади.

3. Мутааххир фақиҳ ва мутакаллимлар истилоҳидаги таъвил тушунчаси шундай баён қилинади:

Лафзни кучли эҳтимолдан кучсиз эҳтимолга ўша нарсани вожиб қилувчи далолат юзасидан буриш таъвилдир. У ҳақда баҳс-мунозара бўладигани ҳам шудир. У икки қисмдан – саҳиҳ ва фосид таъвилдан иборатдир.

Саҳиҳ таъвил Қуръон ва Суннат таълимотлари далолат қилган маъноларга мувофиқ бўлади.

Фосид таъвил эса унга хилоф бўлади.

Муаллифнинг «Ким (Аллоҳнинг сифатларини) инкор қилишдан ва ўхшатишдан сақланмаса, йўлдан тояди ва (Аллоҳни нолойиқ сифатлардан) поклашга эриша олмайди», дегани «Ким таъвил йўли билан ёки бошқа йўл билан Аллоҳ таолонинг сифатларини инкор қилишдан сақланмаса, шунингдек, Аллоҳнинг сифатларини Унинг махлуқлари сифатига ўхшатишдан сақланмаса, Аллоҳга махлуқотларининг сифатларидан бирини нисбат берса, ҳақдан тойган бўлади ва ҳеч қачон У Зотни поклашга эриша олмайди», деганидир. Бу мўътазилийларга ва кўриш масаласида улар билан ҳамфикр бўлганларга раддиядир. Шунингдек, Аллоҳни Унинг махлуқотларидан бирор нарсага ўхшатадиганларга ҳам раддиядир.

Аллоҳни Унинг махлуқотларига ўхшатиш куфр эканига далил:

«У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир», деган оятдир (Шууро сураси, 11-оят).

Шунингдек, Аллоҳ таолонинг собит сифатларини инкор қилиш ҳам куфрдир. Чунки У Зот: «У  эшитувчидир, кўриб турувчидир», деган (Шууро сураси, 11-оят).

«Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мўминмусулмонлар жин деб аталувчи махлуқотлар борлигига иймон келтирадилар. Уларни оддий ҳолатларда кўриб бўлмайди. Биз улар ҳақидаги маълумотларни энг давоми...

37820 22:37 / 02.12.2016
Аллоҳ таоло .Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли будир остидан анҳорлар оқади, мевалари ва соялари доимийдир. Бу тақво қилганларнинг оқибатидир. давоми...

9165 18:27 / 02.12.2016
Бу мавзу қазои қадар ва банданинг амали мавзуига узвий боғлиқдир. Қадария ва мўътазилаларга ўхшаб банда ўз амалини ўзи халқ қилади, Аллоҳ таолонинг бу ишга дахли давоми...

7057 23:19 / 02.12.2016
Ҳеч бир ақлли инсон .Мен бу ёки у ишни Аллоҳ таоло мажбур қилгани учун қилганман, ўз қилмишимга жавобгар эмасман,, дея олмайди. Аллоҳ таоло бандага Ўз иродаси давоми...

4287 18:00 / 30.08.2021