1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Намознинг ичидаги дуо ҳақида

19:39 / 14.06.2020 6070 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Намозда ташаҳҳуд ва икки салавотдан кейин «Аллоҳуммағфирлий валивалидайя...» ва «роббана атина фиддуня...» дуоларини ўқиш суннатми? Баъзи муллалар: «Шу дуоларни ўқимаса, тарки суннат бўлади», дейишади, шу гап тўғрими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ташаҳҳудда ўтирганда Набий алайҳиссаломга салавот айтгандан кейин Қуръон ва суннатдагига ўхшаш лафзлар ила дуо қилиш намознинг суннат амалларидандир.

Намознинг ичидаги бу дуода одамлардан сўрайдиган нарсаларни тилаб дуо қилиш жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«إِنَّ هَذِهِ الصَّلَاةَ لَا يَصْلُحُ فِيهَا شَيْءٌ مِنْ كَلَامِ النَّاسِ، إِنَّمَا هُوَ التَّسْبِيحُ وَالتَّكْبِيرُ وَقِرَاءَةُ الْقُرْآنِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ.

«Албатта, бу намозда одамларнинг каломидан ҳеч нарса мумкин эмас. У фақат тасбеҳ, такбир ва Қуръон қироатидан иборатдир», деганлар».

Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.

Бизда Набий алайҳиссаломга салавотдан кейин «Аллоҳуммағфирлий» деб бошланадиган машҳур дуони ўқиш одатга айланган.

Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир подшоҳ икки жиноятчига ўлим жазоси тайинлаб, ҳукм ўқилган кундан бир ой ўтиб ижро этилишини белгилабди. Маҳкумларнинг бири қаттиқ тушкунликка тушиб, оҳвоҳ давоми...

8923 12:11 / 28.08.2018
Бир жамоа аъробийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига киришди. У кишининг олдиларида набиралари Ҳасан ибн Алий ўйнаб юрган эди. Расулуллоҳ давоми...

3045 16:00 / 12.01.2022
Таквир сурасининг аввалидан бошлаб қиёмат қўрқинчлари васф қилинган. Бу оятларни ўқиган, эшитган инсон қўрқинчдан даҳшатга тушади. .Ўшандай кунда одамларнинг давоми...

5408 08:03 / 22.11.2018
Бугун, қуёш чиққани ҳамон, биз мусулмон тақвимининг энг аҳамиятли ойи ndash Рабиул аввалга кириб келдик. Ислом тарихида ушбу муқаддас ойда бутун умматимиз учун энг давоми...

20061 10:07 / 04.09.2024