1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Христиан динида фирқаларга ажралиш

11:00 / 06.06.2020 3093 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(биринчи мақола)

Христиан динидаги тоифа ва фирқаларга ажралиш асосан Исо алайҳиссалом осмонга кўтарилиб кетганларидан 3 ва 4 аср кейин юзага кела бошлаганлигини кўриш мумкин. Исо алайҳиссалом ва оналари Марямнинг шахсиятлари, Исо алайҳиссаломнинг туғилиши ва ўлими тўғрисида бир-бирига зид бўлган фикр ва тушунчалар юзага келди. Буларнинг барчаси сабаб бўлиб, христианлик бир неча фирқа ва мазҳабларга бўлиниб кетди:

«... Аллоҳга ва Расулига иймон келтирганлар яна ўзаро уч гуруҳга бўлиниб кетган.

Биринчи гуруҳ – Абйўн гуруҳи. Улар милодий IV аср охирларида инқирозга учраган.

Иккинчи гуруҳ – Павел аш-Шамшотий гуруҳи бўлиб, милодий VII асрда тугатилган.

Учинчи гуруҳ – Арисийлар, яъни Абдуллоҳ ибн Арйус гуруҳи эди. Бу тоифадагилар Исо алайҳиссаломни Аллоҳнинг бандаси, пайғамбари, деб эътиқод қиладилар. Улар ҳақ йўлни танлашгани учун ёлғизланиб қолишди ва айниқса, подшоҳ ва зодагонлар мазҳаби бўлган «Маликоия» (бошқа китобларда «маликония») мазҳаби тарафдорларининг тазйиқига учрашди. Шу сабабли кимсасиз дашту-саҳроларда яшаб, савмаъа, дайр ва бошқа кичик ибодатхоналар қуриб, ночор ҳаётга одатланишди. Бошқа фирқаларга аралашмай, эътиқодларида мустаҳкам туришди...»[1]

Бу мавзуда асосан биз христиан дин мазҳаб ва фирқалари, уларнинг бўлиниб кетишдаги сабаблар, эътиқодларидаги фарқлар, ўзаро боғлиқликлари каби аниқ маълумотларни келтиришга ҳаракат қиламиз.

Христианлар орасида эътиқод, маросим каби масалалардаги ихтилофларнинг илк даврлардан бери бошланганлиги ва Калкедон консили билан жиддий бўлинишларнинг юзага келганлиги юқорида айтиб ўтилди. Кейинроқ эса XI-асрда шарқ – ғарб бўлинишига, XVI-асрдан кейин эса ислоҳот ҳаракатларини бошқаларини давом эттирганлигига тўхталинди. Бу бўлинишлардан кейин юзага келган мазҳабларни шу шаклда тартиблаш мумкин: католик, ортодокс, протестант ва монофизит.

А. Католик мазҳаби

Христиан дунёсида энг мансуби бўлган бир мазҳабдир. Бу мазҳаб, ўзини Исо алайҳиссаломнинг вакили Авлиё Пётрга боғлайди. Руҳоний раиси – Пападир. Папа, айни пайтда Ватикан давлатининг бошлиғи ҳам саналади. Папани кардиналлар сайлайди. Тартиб бўйича кардиналлардан кейин епископлар ва роҳиблар келади. Бу мазҳабнинг асосий хусусиятлари ушбулардир:

1. Диний бошлиқ – Пападир. Папа, Исо алайҳиссаломнинг вакили ва Авлиё Пётрнинг давомчисидир.

2. Папа, Исо алайҳиссаломнинг ҳақ ишдаги давомчиси бўлганлиги учун ҳам янглишмас табиат, бирламчи, сиёсий ва бошқарувга оид ҳақ-ҳуқуқ (адашмас мутлақ ҳоким) ларга эга шахс ҳисобланади. Рим, бошқа черковларнинг руҳоний маркази ва барчасидан устундир.[2]

3. Черков, оламшумулдир (католик сўзи оламшумул маъносини билдиради); ундан ташқари нажот топиш йўқ. Черков, Муқаддас Руҳ томонидан йўналтирилади ва бошқарилади. Инжилнинг тафсири черковнинг измидадир.

4. Католик мазҳаби эътиқодига кўра, Муқаддас Руҳ, Ота ва Ўғилдан чиқади.

5. Уларга кўра Исо алайҳиссаломда, илоҳий ва инсоний икки табиат мавжуд.

6. Анъаналар айнан қабул қилинади.

7. Исо алайҳиссалом каби Марям ҳам бегуноҳ, аслий гуноҳдан узоқдир. Марям, Тангрининг ҳузурида шафоат қилиши мумкин. У ҳам осмонга кўтарилиб кетган.[3]

8. Азизлар ҳам Тангри ҳузурида сўзга эга, шафоатчи бўлишлари мумкин. Уларнинг расмлари ва муқаддас омонатларига алоҳида ҳурмат кўрсатилади. Уларнинг номлари ва шарафларига деярли ҳар куни маросим ташкиллаштирилади.

9. Инсон, аслий гуноҳ ичидадир. Шунга кўра ёмонликка нисбатан мойиллик, гуноҳ эмас[4]; балки у гуноҳга бошлаши мумкин. Гуноҳдан фориғ бўлиш жуда ҳам муҳим. Бунинг папага эътироф қилиш билан бўлиши керак. Вояга етган ҳар бир христианнинг йилда энг ками бир марта гуноҳдан тозаланиши 1215-йилда ташкиллаштирилган Латеран консилида таъйин қилинган.

10. Сакраментлар еттитадир. Руҳонийлар жамоати оила қуриши мумкин эмас. Руҳонийлардан ташқаридагилардан эса оила қурганлар эса ажрашишлари мумкин эмас. Черковда қилинмаган никоҳ саҳиҳ саналмайди. Оила қургандан кейин иккинчи марта оила қуриш зино қилиш, деб ҳисобланади. Вафтиз, бошдан сув тўкилган ҳолда қилинади. Вафтиз бўлмасдан ўлганлар жаҳаннам ҳисобланади. Эвҳаристия маросимида нонга хамиртуруш қўшилмайди.

11. Йигирмата консил ва қарорларини қабул қиладилар.

12. Жума куни гўшт ва ёғли овқатлар ейишмайди. Бўғилиб ўлган ҳайвон гўшти ва қонини мубоҳ деб биладилар.

13. Охирги ҳукм куни, жаннат-жаҳаннамни, аърофга ишонадилар.

14. Маросим тили лотинчадир (1965-йилдаги II-Ватикан консилида маросимларнинг турли тилларда амалга оширилишига рухсат берилган).

(Давоми бор)

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон уламолар тарихда биринчи бўлиб, набототларга таъсир ўтказиб, ўзларига керак бўлган ранг ва моддаларни уларга киритиш йўлларини ишлаб давоми...

904 14:44 / 22.12.2022
Ушбу ажнабий истилоҳни .ҳисоб илми, десак ҳам бўлади. Чунки бу борадаги барча илмларда номи турлича бўлса ҳам уларда ҳисоблаш бор. Ҳисоблаш учун рақамлар керак. давоми...

2870 11:00 / 07.04.2020
Христианлар учун муқаддас саналган Тавротда Одам Атога ейиши ман қилинган дарахт илм ва маърифат дарахти эди. Аллоҳ инсонга илму маърифатни раво кўрмагани учун давоми...

1982 11:02 / 06.09.2020
Миссионерлик лотинча .missio, феълидан олинган бўлиб, .юбориш,, .вазифа топшириш,, миесионер эса quotвазифани бажарувчиquot деган маъноларни англатади. Умумий маънода давоми...

8091 17:10 / 30.03.2019
Аудиолар

121401 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42899 14:35 / 11.08.2021