1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Шарқ ва Ғарб маданиятининг илк тўқнашуви

09:00 / 27.06.2021 1786 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Шарқ ва Ғарб. Уларнинг қони ҳам, қон айланиши ҳам турлича. Бироқ баъзан қон алмаштириб туриш ҳаётий заруратга айланади»

Джон Голсуорси (Форсайтлар ҳақидаги сага)

Ғарб IX асрдан бошлаб Шарқ маданиятининг кучли таъсири остида қолди. Антик (қадимий) илм-фан араб маданиятининг бағрида сақланиб қолди. Ғарб халқлари араб таржималари орқалигина «ўз ақлий ташналигини» (агар шундай таъбир жоиз бўлса) қондирди ва юнон фалсафасининг моҳиятини тушуниб ета олди. Бу шундай юз берган эди: Тақдирнинг тақозоси билан Шарқ ва Ғарб маданиятлари илк бор тўқнаш келган жой Салерно шаҳри бўлди. IX асрдаёқ бу ерда тиббиёт мактаби гуллаб-яшнаган, шаҳар аҳолиси эса (шу жумладан юнон ва яҳудийлар) Шарқ билан яқин алоқада эдилар.

Салерно шаҳри асли тунислик Константин Африканский (1017–1087) каби зотлар билан ҳам машҳурдир. Бир неча йил Норманн конкистадорининг котиби бўлган Константин 1070 йилда Монте Кассинодаги монастирда узлатга чекинди ва шу ерда кўплаб китобларни, шу жумладан араб тилида ижод қилган, одатда шимолий африкалик яҳудий муаллифларнинг китобларини араб тилидан лотин тилига ўгирди. У 1087 йилда вафот этгач, Монте Кассинода унинг ишини Иоанн Афлациус (Johannes Aflacius) давом эттириб, араб тилидаги китобларни таржима қила бошлади. Кремоналик Герарднинг янада аниқроқ таржималари пайдо бўлган пайтда ҳам Константиннинг таржималари ўз аҳамиятини йўқотмади. VIII асрдан бошлаб мусулмонлар Сицилияни фатҳ эта бошлаган бўлса-да, айнан XI асрда, орол норманнлар қўлига ўтганда вазият ўзгариб, иккала томон ўртасидаги узоқ кутилган мулоқот яна қайта тикланди.

Салернодаги араб олий тиббиёт мактаби андозасида Монпелье (1220 г.) ва Неаполь (1224 г.) шаҳарларида ҳам шундай мактаблар пайдо бўлди. Дарвоқе, Неаполдаги мактабга асос солган император Фридрих II Гогенштауфен араб тилини билар ва араб олимларининг араб тилида ёзилган асарларини ўқир эди. Неаполь университетининг мударрисларидан бири, табиб Арманго (Armengaud) ҳамда франциялик табиб Блэзнинг (Blaise) ўғли 1284 йилда Ибн Сино ва Аверроэснинг асарларини таржима қилган эди. Жумладан, у Ибн Синонинг «Тиб ҳақидаги достон»ини араб тилидан лотин тилига таржима қилиб, уни «Avicennae Cantice» деб атади. Неаполда араб тилидан лотин тилига таржималар кейинроқ, XIV асрда ҳам Анжулар сулоласи учун давом этди. Бундан ташқари, европаликлар савдо‑сотиқ ва миссионерлик мақсадлари учун ҳам шарқ тилларини ўрганар эдилар.

Бироқ араб фани ва фалсафаси билан танишув анча олдин бошланган эди. Масалан, аввал Реймс, сўнг Равенна архиепископи бўлган, таҳсилни дастлаб Ориньяк аббатлигида оддий монахликдан бошлаган Папа Сильвестр II (999–1003) ҳам (интронизациягача – Герберт) Шимолий Испанияга отланиб, у ерда араб олимлари раҳбарлиги остида математика ва техник илмлар билан шуғулланган.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мунтазам равишда хорижий хабарларни, хусусан Оврўпага оид янгиликларни кузатиб бораётган одам, динга оид янгиликлар асосан икки ҳолатда ёритилаётганига гувоҳ давоми...

7693 18:45 / 02.02.2019
Мусулмон давлатида яшаётган иймонли мўминлар Аллоҳнинг ер юзидаги халифалари ҳисобланадилар. Улар ер юзида адолат ўрнатиш, зулмни кўтариш, ҳамма ёқда ҳуррият давоми...

2310 17:05 / 03.12.2019
Исломда поклик иймондан ҳисобланади. Ислом поклик ва покланиш ишларига ўта жиддий қарайди. Дунёда Исломдан бошқа ҳеч бир дин, тузум ёки фалсафа покликни ва давоми...

2348 11:00 / 10.12.2020
Ислом давлати соясида яшаётган ғайридин киши учун бундан ҳам ортиқ кафолат бўлиши мумкинмиБу маънода Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг.Ким аҳли давоми...

1368 17:05 / 26.08.2019
Аудиолар

121367 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42873 14:35 / 11.08.2021