1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Аҳдга вафо қилиш

11:00 / 03.06.2020 2423 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қайси бир аёлни икки валий бировга никоҳлаб берса, у (ҳақ) биринчи валийники бўлади. Қайси бир одам икки кишига нарса сотса, у (ҳақ) улардан биринчисиники бўлади», деди».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳунинг бу гапларини қуйидагича тушунишимиз керак. Мисол учун, бир аёлнинг икки акаси валий ҳисобланади. Уларнинг иккисига ҳам синглисини турмушга бериш ҳаққи берилган. Бири ўзича синглисини бир кишига, иккинчиси бошқа кишига берди. Бу пайтда икки акадан қайси бири аввал берган бўлса, ўша никоҳ жоиз бўлади, кейингиси ботил ҳисобланади.

Агар иккиси бир вақтда бўлса ёки вақтлари маълум бўлмаса, иккала никоҳ ҳам ботил саналади.

Шунга ўхшаб, бир одам бир нарсани икки кишига сотиб қўйди. Иккиси талашиб қолди. Қайси бири билан олдин савдо қилинган бўлса, ҳақ ўшаники бўлади.

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, вафо қилиниши ҳақлироқ шарт – фаржларни ҳалол қилиб олганингиздагисидир (никоҳдагисидир)», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.

Шарҳ: Исломда ҳамма шартларга амал қилиш ва берган аҳдга вафо қилиш алоҳида эътиборга сазовор иш саналади. Аммо никоҳдаги шарт ҳамма шартлардан ҳам аҳамиятли ҳисобланади. Никоҳдаги шартга вафо қилиш бошқа шартларга вафо қилишдан ҳам зарурроқдир.

Чунки Аллоҳ таоло икки бегона кимса – эркак ва аёлнинг шаръий алоқалари никоҳ орқали ҳалол бўлишини буюрган. Эр киши ўша никоҳ шартларига «Хўп» деб кўниши билан ўзига ҳаром бўлган аёлни Аллоҳнинг гувоҳлигида ва Унинг розилиги билан ҳалол қилиб олган бўлади. Зеро, никоҳ алоқаси аввал айтиб ўтганимиздек, Аллоҳнинг исми, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ва мусулмонларнинг гувоҳлиги билан қуриладиган алоқадир. Шунинг учун ҳам ундаги шартларга вафо қилиш ниҳоятда зарур.

Аммо жумҳури уламоларимиз шарҳ қилиб берганларидек, никоҳ пайтида қўйиладиган шартлар шариат ҳукмига мос бўлсагина уларга вафо қилиш лозим бўлади. Аллоҳнинг ҳукмига зид бўлган шартлар никоҳда ҳам, бошқа нарсаларда ҳам қабул қилинмайди.

Юқорида ўрганган бир неча ҳадисларимизда никоҳнинг рукнлари ва шартлари ҳақида сўз кетди. Албатта, бу бобдаги шаръий далиллар фақат мазкур ривоятлардангина иборат эмас. Бундан бошқа бир қанча оят, ҳадис ва далиллар ҳам бор. Уламоларимиз уларни батафсил ва атрофлича ўрганиб чиқиб, никоҳнинг рукн ва шартларини тартиб билан зикр қилиб, тушунтирганлар.

Мазҳаблар ўз қоидалари ва ижтиҳодларига биноан, баъзи хилма-хилликларга ҳам йўл қўйганлар. Бу ижтиҳод эркинлиги асосан хилоф ёки қарама-қаршилик йўқ ҳукмларда намоён бўлган.

Баъзи ҳукмларни бир мазҳаб рукн деса, бошқаси шарт деган ёки аксинча ҳисобланган. Лекин улар барибир амал қилиниши лозим бўлган нарсалардир. Шулардан никоҳ масаласидаги энг муҳим, ҳамма билиб олиши лозим бўлганларидан баъзиларини эслаб ўтамиз.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муборак ўғил Бир кун Фиръавн туш кўрди .Тушида бир ўт Байтул Муқаддасдан Мисргача ёниб келаётганди. Таъбирчиларнинг айтишларича, Бани Исроилдан бир бола туғилиб, давоми...

2572 17:00 / 17.02.2021
Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.У киши Убайдуллоҳ ибн Жаҳшнинг хотини эдилар. Бас, у Ҳабашистон ерида ўлди. Шунда Нажоший уни Умму Ҳабибани давоми...

2877 15:06 / 24.06.2020
Хадича онамиз вафот этганидан кейин ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг у кишига бўлган муҳаббатлари сўнмади. Агар Хадича онамизнинг давоми...

3837 11:38 / 16.11.2024
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам София бинти Ҳуяй онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига кирганларида София онамиз йиғлаб ўтирган эдилар. Набий соллаллоҳу давоми...

3168 13:19 / 14.01.2022
Аудиолар

211122 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130381 14:35 / 11.08.2021