1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

ТИЛНИ ТИЙМОҚ ФАРЗ

05:00 / 02.03.2017 3031 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тилни қабоҳатли гап-сўзлардан тиймоқ ҳар бир инсон учун фарзи айндир. Чунки бу нарса катта гуноҳдир.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Банда бир калимани гапиради. Унда нима борлигини ажратмайди. У билан дўзахга, машриқ ва мағриб орасидан ҳам узоқроққа қулайди». Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.
Термизийнинг лафзида:
«Киши бир калимани гапиради. У бунда ҳеч гап йўқ деб ўйлайди. У билан дўзахга етмиш йилга қулайди», дейилган.
Шарҳ: Шунинг учун тилни тийиш керак. Оғзига келганни бўғзига етмай гапиравериш керак эмас. Мўмин банда оғзидан чиқаётган ҳар бир сўзнинг жавобини беришини унитмаслиги за-рур. Шу билан бирга банда бир оғиз сўз билан дўзахи бўлиб қолиши ҳеч гап эмаслигини зинҳор эсдан чиқармаслиги керак.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Банда Аллоҳнинг розилигига оид бир калимани гапиради. Унга эътибор ҳам бермайди. Аммо Аллоҳ у билан ўша банданинг даражасини кўтаради. Банда Аллоҳнинг ғазабига оид бир калимани гапиради. Унга эътибор ҳам бермайди. Аммо у билан дўзахга қулайди», дедилар». Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.
Термизийнинг лафзида: «Бирингиз Аллоҳнинг розилигига оид бир калимани гапиради. Унинг етадиган жойини гумон ҳам қилмайди. Аллоҳ у билан унга Ўзига рўбарў бўладиган кунгача ўз розилигини битади. Бирингиз Аллоҳнинг ғазабига оид бир калимани гапиради. Унинг етадиган жойини гумон ҳам қилмайди. Аллоҳ у би-лан унга Ўзига рўбарў бўладиган кунгача ўз ғазабини битади», дедилар».
Шарҳ: Бундан бир оғиз сўз билан дўзахи ёки жаннати бўлиб қолиши ҳеч гап эмас экан. Шунинг учун ёмон гап-сўзлардан тил-ни тиймоқ ва яхши гап-сўзларнигина сўзлаб юрмоқ лозим экан.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхшиликни гапирсин ёки жим турсин», дедилар». Тўртовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Фақат яхши гапни гапиришлик, ёмон гапдан мутлақо узоқ бўлишлик Аллоҳ таоло.га ва қиёмат кунига бўлган иймоннинг аломати бўлар экан.

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Ким менга икки жағи ва икки оёғи орасидаги нарсанинг зомини бўлса, мен унинг учун жаннатнинг зомини бўламан», дедилар». Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Банда тилини ва фаржини ёмонликдан тийса жаннатга кириши кафолатли бўлиб қолар экан. Бас, ҳар банда ўша кафолат-ни Пайғамабар алайҳиссаломдан олишга ҳаракат қилмоғи лозим.

Суфён ас-Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули, Менга бир сўз айтинг, уни маҳкам тутай», дедим.
«Роббим Аллоҳдир, дегин ва кейин мустақим бўлгин», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг учун энг кўп қўрқадиган нарсангиз нима?» дедим.
У зот қўллари билан билларини ушдаб туриб:
«Мана бу!» дедилар
».

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули, Нажот недир?» дедим. «Тилингни тий. Уйингга сиғ. Хатоингга йиғла», дедилар».

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Аллоҳнинг зикрисиз гапни кўпайтирманглар. Чунки Аллоҳнинг зикрисиз гапни кўпайтириш қаттиқ қилади. Албатта, Аллоҳдан энг узоқ киши қалби қаттиқдир», дедилар».

Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Одам боласининг барча гапи унинг зиддигадир. Унинг фойдасига эмасдир. Илло амри маъруф ва наҳйи мункар ёки Аллоҳ таолонинг зикри бундан мустасно», дедилар».

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Одам боласи тонг оттирса барча аъзолар тилга зорланиб: «Бизнинг ҳақимизда Аллоҳдан қўрқ! Албатта, биз сенга боғлиқмиз. Агар сен тўғри бўлсанг, биз ҳам тўғри бўламиз. Агар сен қийшайсанг, биз ҳам қийшаямиз», дерлар», дедилар».

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Биров ўз биродарини бир гуноҳда айбласа, ўшани ўлимидан олдин ўзи ҳам қилиши бор», дедилар».
Шарҳ: Бировларнинг айбини беҳуда равишда, ғийбат тариқасида гапириш ўз эгасининг бошига кулфат келтиради. Тавба қилиб, хатосини яшириб юрган одамларни айблаш яхши эмас. Аммо тавба қилмай, ошкоро тарзда гуноҳларни қилиб юрганларни танқид қилиш жоиз.

Восила розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Биродарингни сўкишни зоҳир қилма. Тағин Аллоҳ унга раҳим қилиб, сени балога гирифтор қилиб қўймасин», дедилар».
Ушбу еттитани Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Банда ҳеч қачон ўзидан паст даражадаги одамни ҳақорат қилиб унга пастназар билан қарамасилиги лозим. Чунки замон айланиб ўринлар алмашиб қолиши ҳам мумкин. Шунинг учун эҳтиёт бўлмоқ керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Эй Пайғамбарлар Пок нарсалардан енглар ва солиҳ амаллар қилинглар. Албатта, Мен нима амал қилаётганингизни ўта билгувчиман,, деган Мўминун, 51.Ва яна давоми...

3775 05:00 / 03.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий алайҳиссалом.Ким мени тушда кўрса, ҳақиқатда мени кўрган бўлади. Чунки шайтон менинг мисолимга кира олмайди,, давоми...

7988 05:00 / 03.03.2017
Унинг тиллодан бўлиши ҳаром, кумушдан бўлиши мустаҳабБу фаслда эркак кишиларнинг узуги ҳақида сўз кетади. Аёлларга тилло узук ва бошқа тилло тақинчоқлар ҳалол давоми...

5785 05:00 / 03.03.2017
Муқаддас динимиз Исломда жамиятнинг ҳар бир аъзосига алоҳида эътибор билан муносабатда бўлинади. Зеро, хоҳ кичик, хоҳ катта бўлсин, ҳар бир инсон ҳурматэҳтиромга давоми...

3296 05:00 / 04.03.2017