1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бизнинг рўзамиз ва аҳли китобларнинг рўзаси орасидаги фарқ

17:00 / 11.05.2020 2703 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Саҳарлик қилинглар. Албатта, саҳарликда барака бордир», дедилар.

Бешовларидан фақат Имом Абу Довуд ривоят қилмаганлар.

Демак, саҳарлик қилиш фазилатли иш. Шунинг учун баъзи бир ривоятларда айтилганидек, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш керак.

Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бизнинг рўзамиз ила аҳли китобларнинг рўзаси орасидаги фарқ саҳарлик ейишидадир», дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаганлар.

Бу ҳадис рўзада саҳарлик қилишнинг алоҳида аҳамияти борлигини кўрсатади. Аҳли китобларга ўхшаб қолмаслик учун ҳам саҳарлик қилишга уриниш керак бўлади.

Ушбу ҳадисларга амал қилган ҳолда эринмасдан, доимо саҳарлик қилиб, рўза тутишга одатланишимиз лозим.

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳарлик қилдик. Сўнгра у зот намозга турдилар», деди.

(Анас:)

«Азон билан саҳарлик орасида қанча бор эди?» дедим.

«Эллик оят миқдорича», деди».

Икки Шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

Насаий ва Абу Довудларнинг ривоятларида:

«Саҳарлик емагини лозим тутинглар. Чунки у муборак емакдир», дейилган.

Абу Довуднинг бир ривоятида:

«Хурмо мўмин учун қандай ҳам яхши саҳарлик», дейилган.

Шарҳ: Ушбу ривоятлардан олинадиган фойдалар:

1. Биргаликда, жамоат бўлиб саҳарлик қилиш одати яхши эканлиги.

2. Саҳарликни Бомдод намозининг азонидан олдин тугатиш яхшилиги.

3. Саҳарлик билан Бомдоднинг азони орасида эллик оят тиловат қилгунча вақт қолиши яхшилиги.

4. Саҳарлик ейишни лозим тутмоқ яхшилиги.

5. Саҳарлик емагида барака борлиги.

6. Иложи бўлганида саҳарликда хурмо ейиш яхши эканлиги.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом иқтисодиётига киришУшбу асар Муҳаммад Тақий Усмонийнинг ислом иқтисодиёти приципларига бағишланган мақолаларидан ташкил топган. Шайх Муҳаммад Тақий давоми...

2887 17:40 / 18.04.2019
Шайх Муҳаммад Содиқ раҳматуллоҳи алайҳнинг ўзаро суҳбатларидан иқтибос.Биз ошкоралик даври бошланганда расмийлар билан талашиб тортишиб юриб диний давоми...

2668 17:00 / 21.04.2020
Фузайл ибн Иёз авваллари йўлтўсарлик қилар эди. Бир куни кечаси яна қароқчилик қилгани чиқиб, бир карвонни таламоқчи бўлди. Ярим тунда бир карвон келди. давоми...

2837 08:00 / 14.12.2020
Эътибор билан қарайдиган бўлсак, Ислом динининг батафсил ҳукмларини баён қиладиган барча китобларимизда .Либос китоби, бор. Айниқса, ҳадис, тасаввуф ва фиқҳ давоми...

6685 09:00 / 07.07.2022