1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тафаккур қилиб кўрмайсизми?

13:35 / 01.07.2019 3401 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръон оятларида инсонни ўзига назар солишга ундаш ва қандай вужудга келганини тафаккур қилишга даъват бор:

ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱﭲ

 «Инсон нимадан яралганига назар солсин. У отилиб чиқувчи сувдан яралгандир. У (сув) сулб (умуртқа) ва тароиб (кўкрак суяги) орасидан чиқадир» (Ториқ сураси, 5-6-7-оятлар).

Вужудга келишнинг аслига назар солиш орқали инсон биология илмига етишади, бу илм эса унга ўзининг бир ҳужайрадан ривожланиб бориб, тўлиқ одам бўлиб яратилганигача босиб ўтадиган босқичларининг сир-асрорларини билдиради.

Қадимдан ушбу оятлар тиловат қилинганда, инсон сулб ва тароиб, яъни умуртқа поғона билан кўкрак суяги орасидан чиқадиган «маний» деб аталадиган жирканч, арзимаган сувдан яратилади. Кейинчалик илм ривожлангандан сўнг, маний жинсий аъзоларга бевосита боғлиқ тухумлардан чиқиши мулоҳаза қилинди.

Илмий текширишлар натижаси шуни кўрсатдики, эркак кишининг манийси икки тухумидаги маний йўлларида ҳосил бўлиши аён бўлди. Икки тухум эса, озуқани икки томир орқали олади. Ўша томирлардан бири ички маний томири, иккинчиси ташқи маний томири ҳисобланади. Ушбу икки томир юрак ўқ томирининг чап томонидан ажраб чиққан бўлиб, бири умуртқа томири орқали, кейингиси кўкрак  суяги орқали тухумларга етиб келади.

Демак, инсоннинг асли арзимаган, ўзи ҳам ҳазар қиладиган бир сув — маний эканлигини эсга олсин. Эй инсон боласи, ҳовлиқиб ғурурланиб кетмаслигинг учун нимадан эканлигингни унутма. Сени бир томчи сувдан яратган Аллоҳ бошқа нарсаларга ҳам қодир.

Қуйида инсоннинг мукаррам эканлиги ва бошқа жонзотлардан устун туришига далолат қиладиган маълумотлар келтирилади:

Инсон – либос киядиган ягона жонзотдир. Бошқа жонзотлар кийимсиз юради.

Инсон – қуруқликда юриш учун уловга (машина ясаб, унга) мина оладиган ягона жонзотдир. Бошқа бирорта жонзот уловга минмайди.

Инсон – денгиз, уммонда юриш учун кема ясай оладиган ягона жонзотдир. Бошқа бирорта жонзот кема ясай олмайди.

Инсон – ҳавода учиш учун самолёт ясай оладиган ягона жонзотдир. Бошқа бирорта жонзот самолёт ясай олмайди.

Инсон – космосга чиқиш учун фазо кемаси ясай оладиган ягона жонзотдир. Бошқа бирорта жонзот космик кема ясай олмайди.

Инсон – гапира оладиган, тил ўргана оладиган, ўша тил орқали бошқалар билан гаплашиб, фикрини баён эта оладиган ягона жонзотдир.

Инсон – ёзишни ўрганиб, фикрини қоғозга тушира оладиган ягона жонзотдир. Бошқа жонзотлар қалам ушлашни, ёзишни билмайди.

Инсон — Қуръон ўргатилган жонзотдир.

Инсон — Дин деган омонатни зиммасига олган жонзотдир.

Инсон — энг гўзал суратда яратилган жонзотдир.

Инсон — пок нарсалар ризқ қилиб берилган жонзотдир.

Инсон — Аллоҳ таолонинг Ер юзидаги ўринбосаридир.

Аллоҳ таоло Ўзининг элчилари Расул ва Набийларни инсонлардан танлаб олди.

Аллоҳ таоло Ўзининг Китобларини инсонларга нозил қилди.

Аллоҳ таоло инсонга «Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз» деган. Роббимиз бошқа бирорта жонзотга бу гапни айтмаган.

Аллоҳ таоло барча жонзотлар ва каттаю кичик нарсаларни инсоннинг хизматига бўйсундириб қўйган.

Аллоҳим, барча мусулмон бандаларнинг тавбаларини мағфират қил!

Islom. uz портали 

Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон таълимотига кўра, пайғамбарларга, жумладан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган ваҳийлар янада кенгроқ доирага эга бўлиб, фақат давоми...

2733 17:00 / 17.05.2022
.Ашуро, сўзи луғатда .ўнинчи кун, деган маънони билдиради. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро номи билан машҳур бўлган. Ҳакам ибн Аъраж розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2804 11:30 / 06.08.2022
Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.Маъноси Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. давоми...

13536 04:16 / 19.07.2021
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Бир киши чўлда кетаётган эди. У жуда чанқаб кетди. Шу пайт қудуқни кўриб қолиб, дарров унга тушдида, давоми...

1849 08:00 / 02.09.2020