1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бир ойда олтмиш хатм

08:30 / 10.05.2020 1921 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Робиъ ибн Сулаймон айтади: «Муҳаммад ибн Идрис Сулаймон Шофиъий Рамазон ойида Қуръонни олтмиш марта хатм қилар эди. Барча хатмни намозда қилар эди».

Имом Шофеъий айтади: «Аллоҳнинг номи билан рост учун ҳам, гуноҳ учун ҳам қасам ичмаганман».

Абу Бакр ибн Самоадан ривоят қилинади: «Абу Абдуллоҳ (Аҳмад ибн Ҳанбал) мана шу ҳовлимизга меҳмон бўлиб келган. Мен унда ёш бола эдим. Ойим менга: «Бу кишининг олдидан силжима, хизматида бўл, чунки бу солиҳ зот», дедилар. Кейин у кишининг хизматида бўлдим. Бир куни Аҳмад ибн Ҳанбал ҳадис ўргангани чиқиб кетганида у зотнинг нарсалари ва кўйлаги ўғирланди. Қайтиб келгач, ойим: «Хонангизга ўғри тушиб, кўйлагингизни ўғирлаб кетди», деди. У зот: «Ёзув тахталарим қаерда?» деди. Ойим «Токчада», деди. Аҳмад ибн Ҳанбал бошқа ҳеч нарса ҳақида сўрамади».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мансур ибн Аммор айтади .Бир йили ҳаж қилдим. Кўфа кўчаларидан бирида тўхтадим. Тун қоронғисида ташқарига чиқсам, бир киши баланд овозда .Аллоҳ, иззатинг ва давоми...

2380 08:00 / 01.01.2021
.Уй бекаси хизматкорларини жуда барвақт, биринчи хўроз қичқирган вақтидаёқ уйғотар эди. Ниҳоят бу иш хизматкорларнинг жонига тегди. Хизматкорлар бекалари барвақт давоми...

2686 11:00 / 16.12.2021
Бир солиҳ киши бор эди. У бирор мусибат ёки балога йўлиқиб қолса, .Бу ҳам яхшиликкадир,, деб қўяр эди. Бир куни бўри келиб, унинг хўрозини еб қўйди. Унга бу ҳақда хабар давоми...

1949 08:00 / 30.08.2020
Рамазондан сўнг рўза тутиш фойдалариИбн Ражаб роҳимаҳуллоҳ айтадиларРамазондан сўнг рўзани давом эттиришда жуд кўп фойдалар бор, булардан Рамазондан сўнг давоми...

2762 09:00 / 19.05.2021