1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳ уни мукофотласин!

08:00 / 01.01.2021 2302 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мансур ибн Аммор айтади: «Бир йили ҳаж қилдим. Кўфа кўчаларидан бирида тўхтадим. Тун қоронғисида ташқарига чиқсам, бир киши баланд овозда: «Аллоҳ, иззатинг ва улуғлигингга қасам, мен ўз гуноҳларим билан Сенга қарши чиқишни хоҳламадим. Сенга кўп исён қилдим, жазо беришингдан жоҳил ҳолда Сенга осийлик қилдим. Хатога йўлиқдим, бадбахтлигим гуноҳ қилишга ёрдам бериб юборди. Гуноҳларимни беркитишинг мени алдаб қўйди. Мен Сенга осийлик қилдим, нодонлигим туфайли Сенга қарши чиқдим. Энди Сенда менга қарши ҳужжат бор. Ҳозир азобингдан мени қутқарадиган ким бор? Агар арқонингни мендан узиб қўйган бўлсанг, кимнинг арқони билан уланаман? Эҳ, ёшлигим беҳуда ўтди! Эҳ, ёшлигим беҳуда ўтди!» деб йиғлар эди.

У гапини тугатгач, ушбу оятни ўқидим: «Эй иймон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлару тошлардан бўлган дўзахдан сақлангизки, унда дағал ва қаттиққўл, Аллоҳ буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат буюрилган ишни қиладиган фаришталар бор». (Таҳрим сураси, 6-оят).

Мен оятни ўқиб тугатганимда кескин бир ҳаракат эшитилди, кейин эса ҳаммаёқ жимжит бўлиб қолди. Ортимга қайтиб, манзилимга келдим. Эртаси куни ўша кўчадан ўтиб кетаётсам, бир кишига жаноза ўқилаётган экан. Бир кампирни кўриб, нима бўлганини сўрасам, «Бир киши тунда ўғлимнинг ёнидан ўтди. Ўғлим намоз ўқиётган эди. Ўша киши Аллоҳнинг Китобидан бир оятни ўқиган эди, ўғлим уни эшитиб, вафот этди. Аллоҳ ўша одамни Ўзи мукофотласин», деди».

 

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу шундай имтиҳонки, мукофоти мутлақо жаннатдир.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ давоми...

3330 17:00 / 13.07.2019
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳуга .Эй мўминларнинг амири Аллоҳга қасамки, Исломни қабул қилганингиз динга ёрдам бўлди. Амирлигингиз фатҳларга давоми...

1720 07:10 / 20.05.2019
Усмон ибн Ҳанийф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . .Бир кўзи ожиз киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига давоми...

2653 12:00 / 08.07.2019
Закариё Абдий Иброҳим Нахаий ҳақида шундай дейди .У бетоб бўлиб қолгач, йиғлади. Ундан .Эй Абу Имрон, нега йиғлаяпсан, деб сўрашди. У .Қандай қилиб йиғламай, ахир давоми...

2240 09:45 / 22.09.2019
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021