1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дунё ҳам худди шундай

08:00 / 06.05.2020 2791 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад ибн Назр ва ўлимни зикр қилиш

Ибн Муборак айтади: «Ўлим зикр қилинса, Муҳаммад ибн Назрнинг тили айланмай, қалтираб қоларди».

Шоядки Аллоҳ манфаат берса

Абу Абдураҳмон Асадийдан ривоят қилинади: «Саъид ибн Абдулазизга: «Эй Абу Муҳаммад, нега намозда бунчалик кўз ёш тўкасиз?» дедим. У: «Эй биродаримнинг ўғли, нега бундай савол беряпсан?» деди. «Амакижон, қанийди шу билан Аллоҳ менга манфаат берса!» дедим. Саъид: «Намозда турсам, менга худди жаҳаннам кўрсатилаётгандек бўлади», деди.

Абу Мусо Имрон ибн Мусо Турсусийдан ривоят қилинади: «Фатҳ Мусилий икки ёш бола олдидан ўтиб қолди. Бирининг қўлида асал суртилган нони, бирида эса тузламали нон бурдаси бор эди. Тузламали нонни ушлаган олдидаги болага: «Нонингдан бер», деди. У бўлса: «Агар менинг итим бўлсанг, бераман», деди. У рози бўлди. Кейин унга асалли нонидан берди ва бўйнига арқон солиб судради. Фатҳ Мусилий: «Агар ўз нонингга рози бўлганингда, бунга ит бўлмасдинг», деди. Абу Мусо шундай деди: «Дунё ҳам худди шундай».

Изоҳ: Баъзилар арзимаган дунёга эришаман деб, бўйнига арқон солинишига ҳам рози бўлади. Ваҳоланки, ато қилинган ризқига қаноат қилишса, азиз бўладилар, бировнинг олдида хор бўлмайдилар.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг бу дунёда жорий қилиб қўйган қонунқоидаларини тааммул билан ўйлаб кўрган киши турли офатлар ва беморликларнинг ориз бўлиши ҳам борлиқдаги давоми...

5805 11:00 / 14.12.2020
Асарда муаллиф бир қатор ақидавий масалаларни муолажа қилади. Уларнинг асосийлари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз. Имом Мотуридий жавҳарларнинг ҳодис давоми...

2615 11:30 / 27.04.2020
Савол Васият фарз бўлса, жаноза имоми .Марҳум ёки марҳуманинг васияти борми, деб сўраши керакмиЖавоб Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймИмомнинг жаноза намозини ўқишдан давоми...

2885 18:03 / 11.11.2018
СаволОдамлар орасида .Агар инсон жума куни вафот этса, тўғридантўғри, саволжавобсиз жаннатга тушади, деган ақийда мавжуд. Шу гап қанчалик ростЖавоб Бисмиллаҳир давоми...

6903 11:06 / 14.02.2020