Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (84-дарс). Насхнинг ўринлари

14:45 / 05.05.2020 3985 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ўртинчи мақола)

Суннатнинг Қуръон билан насх қилиниши.

Насхнинг бу қисми бўйича бир оз хилоф бўлиб, мазкур хилоф имом Шофеъийга нисбат берилади. Аммо кўпчилик Шофеъий мазҳабидагилар ҳам жумҳурга қўшилиб, бу турдаги насх ақлда ҳам, амалда ҳам бор, дейдилар. Чунки Қуръони Карим ҳамма тарафдан Суннатга нисбатан юқори туриши борасида ҳеч ким хилоф қилмаган ва қилмайди ҳам. Шу билан бирга, воқеъликда ушбу турдаги насхнинг мисоллари жуда ҳам кўпдир. Бу эса нубувват мақомига зинҳор футур етказмайди. Балки нубувватнинг вазифасининг ўзи шуни тақозо қилади. Зотан, аввал ҳам айтиб ўтилганидек, Қуръони Карим ҳам, Суннат ҳам ваҳийдир ва уларнинг бири иккинчисини, кучлиси ўзидан кучсизроғини насх қилиши мумкинлиги ҳаммага аён.

Суннатнинг Қуръон билан насх бўлганига мисоллар:

1. Байтул-Мақдисга қараб намоз ўқиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амалий суннатлари билан собит бўлган шаръий ҳукм бўлган. Бу ҳукм Қуръони Каримда нозил бўлган қуйидаги оят билан насх қилинган.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

«Гоҳо юзингнинг осмонга тез-тез қайрилганини кўрурмиз. Бас, албатта, сени ўзинг рози бўлган қиблага бурурмиз. Юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам, юзингизни у томон буринг…» (144-оят).

2. Рўза тутиш янги фарз қилинган даврда рўза тутган одам ифтордан кейин ухлаб қолса-ю, кейин уйғонса, унга ейиш, ичиш ва хотинига яқинлик қилиш мумкин бўлмай қолиши Суннат ила собит бўлган шаръий ҳукм эди. Одамлар бу ҳукмга амал қилар эдилар.

Ансорийлардан Қайс ибн Сирма розияллоҳу анҳу кундузи рўза тутиб, хурмо боғида ишлаб, чарчаб, ифтор пайтида хотинининг ҳузурига келиб: «Таоминг борми?» деди. Хотини: «Йўқ, ҳозир бориб, бирон нарса топиб келаман», деб чиқиб кетди. Қайс кундузи ишлагани учун чарчаб, ухлаб қолди. Хотини келиб, эрининг ухлаб ётганини кўриб, «Вой, шўринг қурисин», деди-ю, уйғотмади. Эртасига куннинг ярмида Қайс розияллоҳу анҳу ҳушидан кетиб йиқилди. Бу ҳодиса Набий алайҳиссаломга етди. Сўнгра Аллоҳ таоло Бақара сурасидаги қуйидаги оятни тушириб, Суннат билан жорий бўлган аввалги шаръий ҳукмни насх қилди.

«Сизларга рўза кечасида хотинларингизга яқинлик қилиш ҳалол қилинди. Улар сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз. Аллоҳ ўзингизга хиёнат қилаётганингизни билди, тавбангизни қабул қилди ва сизларни афв этди. Энди уларга яқинлашаверинг ва Аллоҳ сизга ёзган нарсани талаб қилинг. Тонг пайтида сизга оқ ип қора ипдан ойдинлашгунча еб-ичаверинг. Сўнгра рўзани кечасигача батамом қилинг» (187-оят).

(Тамом)

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Анъом сурасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тасалли бериб шундай дейди .Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам расуллар ёлғончига чиқарилганлар. Бас, давоми...

4109 20:10 / 08.04.2019
Диёримиз Ислом дини нури ила мунаввар бўлганига ўн беш аср бўлди. Бу давр мобайнида халқимиз ичидан авлодларга кўплаб маданий мерос қолдирган буюк алломалар, давоми...

15723 05:00 / 19.01.2017
Эй иймон келтирганлар Рукуъ қилинглар, сажда қилинглар ва Роббингизга ибодат қилинглар ҳамда яхшилик қилинглар, шоядки, зафар топсангиз. Ва Аллоҳ учун ҳақ жиҳод давоми...

3883 22:47 / 07.04.2018
.Қироат, сўзи арабча масдар бўлиб, луғатда .жамлаш, ва .қўшиш, деган маънони билдиради. Зотан, қироат қилган шахс ҳарфларни жамлаган ва бирбирига қўшган бўлади. давоми...

4581 13:20 / 17.11.2020