1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Саждада дуо қилайлик! (ибратли ҳикоя)

16:00 / 26.03.2020 7576 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳарамда эдим. Тавоф қилаётган ёш йигитлардан учтаси ёнимга келди. Улардан бири шеригини кўрсатиб:

– Шу биродаримизнинг ҳаққига дуо қилиб қўйсангиз, – деди.

– Тинчликми? – сўрадим мен !!!

– Бугун пайшанба, келаётган шанба куни оғзини операция қилдиради…

Тил саратони бўлган экан, унинг тили, томоғи умуман оғзи саратон бўлган. Жарроҳлик амалиётидан эса, беш фоиз умид бор, холос.

Мен бемор йигитга юзландим:

– Сенга бу дардни ким берди?

– Аллоҳ.

– Нега берди? Нима учун сени бу дардга мубтало қилди?

– ...

– Мусибат, ё гуноҳ сабабидан тушади ёки Аллоҳ суйган бандасига мусибат беради. Билгинки, Аллоҳ сени яхши кўради, У сенинг дуо қилмоғингни истайди. Энг узоқ қилган саждангни эслайсанми? Бир дақиқами, икки дақиқами?

– Эслолмадим, бир дақиқага бормайди !

– Шифокорга қанча «сажда» қиласан? Сўзимни нотўғри тушунма, сажда ҳокисорлик демакдир. Шифокорга навбат кутиб туришинг бир нав ҳокисорликдир. Агар шифокор шу иссиқ кунда, «Мен бандман, кечгача кутинглар», деса кутасанми?

– Ноилож кутаман.

– Қара, шифокорнинг саждасига бир кунингни ажратар экансан, аммо дардни давоси билан туширган Аллоҳ таолога эса бир дақиқа ҳам сажда қилмайсан...

Нотиқ шу ерда ҳикояни тўхтатиб, бошқа ҳодисани баёнига ўтади.

Бир куни масжидда одамларга мазкур воқеани айтиб бераётиб, уларга савол бердим: «Орангизда беш дақиқа сажда қилган киши борми? Илтимос умрида беш дақиқа сажда қилганлар бўлса, қўлини кўтарсин»! Ҳеч ким кўтармади. Умрида икки дақиқа сажда қилганлар бўлса, беҳижолат қўлини кўтарсин, дедим. Ҳамма ерга қаради. Ҳеч ким бошини кўтаргиси келмасди. Ҳа, ўта тез айтилган «Субҳана Роббиял аъла» бизнинг уч ёки беш сония вақтимизни олади, деярли ҳаммамиз сажда учун 5-10 сония ажратамиз, холос.

Нотиқ бу чекинишидан сўнг асл ҳикоясига қайтди.

– Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банданинг Аллоҳ таолога энг яқин бўлган они саждада турган пайтидир. Бас, дуони кўпайтиринглар», деганлар.

Ука, узоқ сажда қилиб, ўзинг Аллоҳга ялиниб ёлвор, дедим. У ёнимда намоз ўқиди. Ҳарамда одам кўп эди. Хотиржам намоз ўқишнинг иложи йўқ. Йигит намозни тугатиб: «Таҳоратга чиқиб келай» деб кетди. Шу-шу, у билан бошқа кўришмадим. Орадан саккиз ой ўтгач, Жиддада унинг шеригини кўриб қолдим. Салом-аликдан кейин беморнинг ҳолини сўрадим. «Ўша куни таҳоратга чиқиб кетган шеригимиз, ҳа деганда келавермади. Ярим соат ўтди, бир соат, бир ярим, ҳануз ундан дарак йўқ эди. Ҳар хил хаёлга бордик, наҳот адашган бўлса! Бўлиши мумкин эмас, деб мен шеригимни излаб чиқдим, таҳоратхонага бордим, у ерда йўқ, ерга чўзилиб ётган кишилар ёнига келиб қидирдим, у ерда ҳам йўқ. Охири пана жойда намоз ўқиётганини кўриб қолдим, саждада экан. Ёнига бориб мен ҳам икки ракат намоз ўқидим. Намозни тугатиб у билан гаплашаман десам, у ҳамон саждада экан. Беш дақиқа, ўн дақиқа, йигирма дақиқа кутдим. У саждадан бошини кўтармас эди. Ниҳоят қирқ беш дақиқача ўтгач, саждадан бошини кўтарди. Биз Риёдга қайтдик. Франциядан мутахассис шифокор чақирилган. Операциядан олдин шифокор рентген натижаси ва қон таҳлили билан танишди. Унга икки хил рентген натижаси ва икки хил таҳлил натижалари берилди. Бири шанба кунги натижалар, иккинчиси аввалги натижалар.

– «Бу нима? Мана буниси бошқа одамни таҳлили бўлса керак», деди. Ҳамширалар ҳар иккала рентген ва таҳлил шу беморники эканини тасдиқлашди. Шифокор ҳайратланиб «бўлиши мумкин эмас» дерди. Барча ишга қодир Зот беморга шифо неъматини ато этган эди.

Азизлар, бизнинг саждамиз қанча вақт давом этмоқда?...

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яҳё ибн Одам айтади .Мисъарнинг вафоти яқинлашганда унинг ҳузурига Суфён Саврий кирди. Уни бетоқат аҳволда кўриб, .Нима учун бетоқатсиз Аллоҳга қасам, қанийди мен давоми...

3065 08:05 / 23.03.2020
СаволТурли нарсаларнинг, масалан, китоб, мақола ёзиш, эшиттириш, кўрсатув тайёрлаш, ихтиролар қилиш ва шунга ўхшаш нарсаларнинг муаллифлик ҳуқуқини ndash ҳаққини давоми...

4140 17:12 / 24.03.2020
Молик ибн Миғвал айтади .Рабиъ ибн Абу Рошид бир темирчининг ишхонасида эди. Бир киши унга .Эй Абу Абдуллоҳ, масжидга кирганингда биродарларинг билан ўтирардинг. давоми...

3265 09:05 / 10.11.2019
Саййидимиз Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир куни Ҳузайфа ибн Ямонни учратиб қолиб, .Тонгни қандай қарши олдингиз, эй Ҳузайфа, дедим. Ҳузайфа .Фитнани давоми...

3572 07:30 / 09.04.2019
Аудиолар

211071 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130332 14:35 / 11.08.2021