1447 йил 16 жумадис сони | 2025 йил 07 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳонинг савоб ишга шошилишлари

17:07 / 04.03.2020 3699 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳараларининг ададлари кўп бўлгани бутун бошли қабилаларни бирлаштиргани, уларга хайру барака бўлганини «ал-Бидая ван-Ниҳая» китобида келган қуйидаги ривоятдан билиб оламиз:

«Вакиллар йилида Бани Ҳилол ибн Омирнинг вакиллари ҳам келишди. Улар Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳонинг қавмлари эди. Уларнинг ичида Абду Авф ибн Асрам ҳам бор эди. У мусулмон бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Абдуллоҳ деб номладилар. Садақалар ҳақидаги ҳадисни ривоят қилган Қубайса ибн Махориқ ҳам бор эди.

Бани Ҳилол ибн Омирнинг вакиллари ичида Зиёд ибн Абдуллоҳ ибн Молик Омирий ҳам бор эди. У Мадинаи Мунавварага кирганда холаси Маймуна бинти Ҳорис онамиз розияллоҳу анҳонинг уйларига борди. Унинг олдига кириб, ўтирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам манзилларига кирганларида уни кўриб, ғазабланиб, ортларига қайтдилар.

Маймуна бинти Ҳорис онамиз у зотга:

«Эй Аллоҳнинг Расули, у синглимнинг ўғли», деди.

У зот қайтиб кирдилар. Масжидга чиққанларида Зиёд ҳам бирга чиқди. У зот Пешинни ўқиб бердилар. Сўнгра Зиёдни ўзларига яқинлаштириб, унинг ҳаққига дуо қилдилар. Қўлларини унинг бошига қўйиб, бурни томон силаб тушдилар.

Бани ҳилолликлар «Ҳозиргача Зиёднинг юзидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг силаганлари баракасини билиб турамиз», дер эдилар. Уларнинг шоирлари бу ҳақда шеърлар ҳам айтганлар».

Маймуна бинти Ҳорис онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўта меҳрибон эдилар. Баъзи бир кўпроқ таом тановул қиладиган меҳмон келиб қолса, у зотнинг оч қолишларидан ҳам ташвишга тушар эдилар.

Имом Тобароний ва ‎имом Аҳмадлар Маймуна бинти Ҳорис онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар:

«Бир йили очарчилик бўлди. Аъробийлар Мадинага келар эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кишиларга амр қилар, бир одам бир кишининг қўлидан ушлаб, уйига олиб кетар эди. Бир кеча бир аъробий келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озгина таомлари ва бир оз сутлари бор эди. Аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳеч нарса қўймай, еб қўйди. Уни яна бир-икки кеча олиб келишди. У таомнинг ҳаммасини еб қўяверар эди.

Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:

«Эй Худо! Ушбу аъробий баракаси йўқ одам экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таомларини ўзларига қўймай, еб қўймоқда», дедим.

Кейин яна бир кеча олиб келдилар. У озгина таом еди, холос. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:

«Бу ўшами?» дедим.

У мусулмон бўлган экан. У зот:

«Кофир етти қорин билан ейди. Мўмин бир қорин билан ейди», дедилар».

Маймуна бинти Ҳорис онамиз розияллоҳу анҳо қўлларидан қандай савоб иш келса, ўшани қилишга шошилар эдилар. Хусусан, у кишининг чўри озод қилганлари ҳам машҳурдир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ғарб давлатларида бир неча муслима аёллар билан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, тожсимон вирус ушбу мамлакатларда ҳижобли ва ўранган аёлларга бўлган давоми...

3221 15:00 / 19.04.2020
Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар.Мен ва Абу Толҳа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан юриб кетдик. София у зотга давоми...

4836 12:30 / 20.11.2019
Бегона аёлни эмиш туфайли ҳалолҳаромга боғлиқ ўта аҳамиятли ҳукмлар келиб чиқишини эмикдошлик туфайли никоҳи абадий ҳаром қилинган аёллар ҳақидаги ўта нозик ва давоми...

2464 11:00 / 08.04.2020
Дунё мўъжизаларга бой бўлиб, улардан бири она сутининг мўъжизаси энг ҳайратланарлисидир. Гўдак туғилиб чинқириб йиғлайди, она кўкрагини боланинг оғзига солиши давоми...

7281 16:12 / 08.07.2020
Аудиолар

211338 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130604 14:35 / 11.08.2021