1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизга шайх Фуда ташриф буюрди

20:16 / 01.03.2020 2815 pdf Ўқиш режими + -

«Динни илм билан асра».

Абу Мансур Мотуридий

Маълумки, 2020 йил 3-5март кунлари Самарқанд шаҳрида буюк ватандошимиз калом илми равнақига улкан ҳисса қўшган Абу Мансур Мотуридийнинг илмий меросини чуқур ўрганиш Мотуридийлик таълимотининг мусулмон уммати ҳамжиҳатлигини таъминлашга қўшган ҳиссасини очиб бериш ҳамда Ўзбекистоннинг Ислом цивилизацияси маркази сифатидаги мақомини кенг тарғиб этиш мақсадида «Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимотини: ўтмиш ва бугун» мавзусида халқаро конференция ўтказилади. Конференция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро Ислом Академияси ва Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

Анжуман доирасида Мовароуннаҳрда калом илмининг ривожланиши Абу Мансур Мотуридий ҳаёт йўли ва унинг асарларида кўтарилган мавзулар таҳлили ҳамда сўнги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар кенг муҳокама қилинади.

Ушбу конференция муносабати билан 1 март куни Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган «Hilol nashr» нашриёт-матбаасига ақоид (калом), мантиқ ва усулул-фиқҳ илмлари соҳасидаги етук олим, шайх Саъид ибн Абдуллатиф Фуда ташриф буюрдилар.

Замонамизнинг етук олими шайх Саъид ибн Абдуллатиф Фуда  даставвал «Hilol nashr» савдо дўкони фаолияти билан яқиндан танишдилар. 

«Hilol nashr» нашриёт-матбааси раҳбари,  «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ шайх Саъид Абдуллатиф Фудани кутиб олдилар. Сўнгра фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг ҳаётлари ва илмий мерослари, таълиф ва таржима асарлари билан яқиндан таништирдилар.

Савдо дўконидан сўнг усулул-фиқҳнинг етук олим, шайх Саъид Абдуллатиф Фуда ҳафизаҳуллоҳ «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасига ташриф буюрдилар. Азиз меҳмон масжидда аср намозини жамоат билан адо қилдилар. Намоздан кейин юртимиз меҳмони шайх Фуда ушбу масжид кутубхонаси, мажмуанинг конференц зали ва бу ердаги қулайликларни кўриб динимизга бўлаётган эътибордан мамнун бўлдилар.        

Ташриф якунида юртимизнинг азиз меҳмони хайрли дуолар қилдилар.

Маълумот ўрнида шуни қайд этиш керакки, шайх Фуда салаф солиҳлар авлоди, тафсир, усул, балоғат ва сарф илмларининг билимдони, муҳаққиқ олим шайх Иброҳим Халифа билан ҳам доимий алоқада бўлиб келадилар. Шайх Иброҳим Халифа бугунги кунда ҳам шайх Саъид Фуданинг устозларидан бири саналади. Айнан шу зот шайх Фуда ҳазратларига Аҳли сунна манҳажида тойилган аҳли бидъатларга раддия бериш борасида кўрсатма берганлар. Шайх Иброҳим Халифа шогирди шайх Фудага кўп илмлардан, жумладан, тафсир, ҳадис, тавҳид, усул, мантиқ ва балоғат илмларидан ижоза берганлар. Таъкидлаш жоизки, шайх Иброҳим Халифа бунгача ҳеч кимга бундай ижозалар бермаганлар.

 Қолаверса, Шайх Саъид Фуда устози шайх Анбатовийнинг раҳбарликлари остида Варш қироати асосларини ҳам ўрганганлар.

Islom.uz портали таҳририяти             

 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Европа иттифоқи дунё жамоатчилиги эътиборини Мьянманинг Качин, Шан ва Аракан штатларида инсон ҳуқуқлари қўпол равишда бузилаётганига қаратмоқда, деб хабар давоми...

2617 12:20 / 11.12.2018
2023 йил 6 февраль куни Аллоҳ таолонинг иродаси ила Туркия ва Сурияда юз берган зилзилалар оқибатида Ислом оламининг етук олими, шайх Абдулқодир Ҳусайн давоми...

1513 22:51 / 13.02.2023
Устоз ndash муаллимсиз қолганда замон, Нодонликдан қаро бўларди замон. Абдураҳмон Жомий Юртимиз равнақи ва динимиз ривожи йўлида фидокорона меҳнати, ёш авлодни давоми...

798 10:42 / 04.09.2023
Бугун 2021 йил 28 май куни Тошкент ислом институти Ахборотресурс маркази ва .Ҳилолнашр, нашриётматбааси билан ҳамкорликда .Китобхонлик куни, шиори остида китоб давоми...

1355 17:49 / 28.05.2021
Видеолар
Аудиолар

121553 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43037 14:35 / 11.08.2021