1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Ёлғизликда авратни беркитиш олийжанобликдир

15:30 / 28.01.2020 4777 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсоннинг бу ишдан узоқ бўлиши олийжанобликдир. Абул Хасан Ал-Бушанжий қуйидагиларни айтадилар:

«Сизнинг фаришталар билан бўлган муносабатингизда ҳаром қилинган нарсалар, Аллоҳ билан бўлган муносабатда эмас»- деб номлаганлар. Бироқ сиз муқарраб фаришталарни кўрмасангизда улар сизни кўриб турадилар. Сиз ўзингизни юриш туришингиз ва ташқи кўринишингизда уларга нисбатан одобли бўлишингиз лозим. Мисол учун авратнинг очилиши. Воқеликда инсон одатда ўз хонасида ўтирган ҳолида унинг олдида ҳеч ким бўлмаса авратнинг очилиши ҳаром қилинган иш дейишга бизнинг кучимиз етмайди. Чунки, бу назар солувчилар учун ҳаром қилинган. Лекин инсон олийжаноб, мард бўлса ва у ўзининг ушбу олийжаноблигига дарс етиб қолмаслигига харис бўлса, хатто, у ўзининг хос ўринларида ҳам одобли бўлади.

Уламолардан айримлари воқеликда гарчи у билан ҳеч ким бўлмаса ҳам унинг кийимлари очилиб аврати кўриниб юришига эътибор бермаслигини ёмон кўрганлар. Яъни бу иш уларда нафрат қўзғатган. Магар зарурат ҳолатларда, масалан ҳожатга кириш зарурати туғилган вақтда аврат очилишининг зарари йўқ. Аммо бундан бошқа ўринларда, ўз зийнатларини олиши, кийимларини кийиши керак. Гарчи бу ерда асосий ҳаромни мулоҳаза қилинмаган бўлсада, яъни Аллоҳ бу ишни бизга енгиллик бўлиши учун ҳаром қилмаган бўлсада, банданинг Аллоҳ азза ва жаллага ва Аллоҳнинг фаришталарига нисбатан одоб юзасидан ўз авратларини беркитиб юришини тақозо этади.

Банданинг барча ҳаракатларида қалбини ва жавориҳ аъзоларини Мавлоси ва Унинг халқлари ёқтирмайдиган ишлардан муҳофаза қилиши чинакам олийжанобликдир.

Имом Бутийнинг «Покланиш йўлида» номли 55-дарслигидан.

Таржимон Абдуллоҳ Ғуломов

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло дейди.Инсонларга зулм қиладиган ва ерда ноҳақ зўравонлик ndash кибру ҳаво қиладиган кимсаларнинг ndash ана ўшаларнинг жазоси аламли азобдир, Шўро сураси, давоми...

4417 15:03 / 12.11.2018
.Қимор, аслида арабча сўз бўлиб, Аллоҳ таолонинг Каломида .қимор, сўзи эмас, балки унинг муродифи .майсир, сўзи келтирилган. Бу эса, осонлик билан мол топиш маъносини давоми...

3079 10:00 / 01.01.2023
Аллоҳ таоло айтади.Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар Отаонангизга ҳамда қариндошуруғ, етим ва мискинларга, қариндош қўшни ва бегона давоми...

3290 12:40 / 22.04.2019
Аллоҳ таоло айтади.Эй мўминлар, кофирларнинг лашкарига дуч келганингизда саноқлари кўплигини кўриб уларга орқа ўгирманглар яъни, қўрқиб қочманглар. Кимки ўша давоми...

3412 11:12 / 08.06.2019