1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ватани аслий

16:12 / 24.01.2020 3549 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ўртоғим Тошкент шаҳрида ўқийди, ҳали уйланмаган. Келажакда Тошкентда яшаб қолмоқчи. Тошкентга бориш-келишда намозларини қаср ҳолатда адо этади. Шахсий ишлари юзасидан ёки ота-онасини зиёрат қилгани 7-10 кунга Хоразмга келса, Хоразмда муқим ҳисобланадими ёки мусофир?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳанафийларнинг энг машҳур китобларидан бири бўлмиш «Бадоъиус-саноиъи фий тартибиш-шароиъи» китобида қуйидагилар айтилган:

«Ватани аслий битта ёки кўп бўлиши мумкин. Бировнинг икки юртда ҳам ҳовлиси ва аҳли бор. Аҳлининг ундан чиқиш нияти йўқ. Агар у йил бўйи аҳлидан аҳлига ўтиб юрадиган бўлса ва аҳли бор бир юртдан аҳли бор иккинчи юртга сафар қилишни ният қилса, ўз-ўзидан муқим бўлиб қолаверади.

«Фатавойи Ҳиндийя» китобида қуйидагилар айтилган:

«Агар аҳли ва кўч-кўлони билан бошқа тарафга кўчиб кетса ва аввалги юртида ҳовлиси ва кўчмас мулки қолса, ўша аввалги юрт ҳам унга ватанлигича қолади. Бунга имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳи китобда ишора қилган».

Шунга биноан, ўртоғингиз ўз уйига борганда муқим ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

 «Зикр аҳлидaн сўранг» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар 30 долларлик соат тақсанг ёки 3000 долларлик соат тақсанг ҳам барибир, бир хил вақтни кўрсатади.Агар 30 долларлик сумкага эга бўлсанг ёки 300 долларлик сумкага эга давоми...

2244 14:00 / 11.06.2019
Илм, таълим бериш ва илм олиш фазилати ҳамда унинг нақлий ва ақлий далиллариИлм фазилатиАллоҳ таолонинг Қуръони каримда келган қуйидаги сўзлари илмнинг давоми...

40578 10:27 / 24.05.2017
Швециялик 75 ёшли роҳиб мусулмон бўлди. Исмини Аҳмад деб ўзгартирди. Кейинчалик Марокашга кўчиб ўтди. Черков уни ўз ишига қайтариш учун кўп ҳаракат қилди, лекин уни давоми...

3549 11:01 / 16.09.2020
.Риё, сўзи кўриш маъносини англатади. Шариатда эса Аллоҳ учун эмас, хўжакўрсинга амал қилиш .риё, дейилади.Аллоҳ жалла шаънуҳу.Ким Роббига рўбарў бўлишни умид давоми...

2528 09:20 / 20.08.2019