1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳадиснинг маъносини ривоят қилиш ҳақида

15:00 / 08.04.2019 2163 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

                                                                                                                                     VI боб

 Фақиҳ Абу Лайс (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар: «Одамлар ҳадиснинг маъносини ривоят қилиш ҳақида ихтилоф қилишди. Баъзилар, фақатгина лафзи билан жоиз, дейишди. Бошқалар, эса фақат маъносининг ўзини ривоят қилиш жоиз, дейишган, шу тўғри сўздир.

Биринчи тоифанинг ҳужжати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Мендан бир ҳадисни эшитиб, сўнг уни эшитганидек қилиб етказган кишини Аллоҳ раҳмат қилсин», деган сўзларидир.

Бароъ ибн Озиб айтадиларки: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишига дуо ўргатдилар. У киши дуонинг охиридаги: «Нозил қилган китобинг ва юборган пайғамбаринг», деган жойини «юборган расулинг», деб ўқиди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «юборган пайғамбаринг», деб тўғирладилар ва уни ҳадис лафзини ўзгартириб ўқишдан қайтардилар».

Маъносини ривоят қилиш жоиз, деганларнинг ҳужжати Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Огоҳ бўлинглар, шоҳид бўлганлар ғойибларга етказсин», деган сўзларидир. Дарҳақиқат, Расулимиз бизга етказишни буюрдилар.

Восила ибн Асқаънинг: «Агар биз ҳадиснинг маъносини айтсак, шу сизларга кифоядир», деганлари ривоят қилинади. Ваҳоланки, у зот саҳобалардан эди.

Ибн Авф: «Иброҳим Нахаъий, Шаъбий, Ҳасан Басрийлар ҳадсининг маъносини етказардилар», деб айтган.

Вакиъ: «Агар ривоят кенг маъно билан бўлмаганида, инсонлар, албатта, ҳалок бўлардилар», дейди. Суфён Саврий: «Мен сизларга эшитганимдек айтяпман, десам, мени тасдиқламанглар, чунки Аллоҳ таоло: «Ахир улардан ҳар бир гуруҳдан бир тоифа одамлар (жанг учун) чиқмайдиларми?! (Қолганлари эса Мадинада) динни ўрганиб, (жангга кетган) қавмлари уларнинг олдларига қайтганларида, у қавмлар Аллоҳнинг азобидан сақланишлари учун уларни огоҳлантиргани (қолмайдиларми)?!» (Тавба сураси, 122-оят) деб арабча лафзда айтяпти, агар уларнинг қавми арабий лафзни тушунмаса, баён ва тафсир билан тушунтиришлари шарт бўлади». Демак, ривоят қилишда лафзга эмас, маънога эътибор бериш кераклиги исботланди.

«Бўстонул Орифийн» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уламолар Аллоҳ таолонинг наздида қандай мавқега эга эканини биласизми Мажлиси диннинг ислоҳи, жасаднинг зийнати, ўзлари эса .пайғамбарларнинг меросхўрлари, давоми...

2296 11:05 / 10.09.2020
Доимо бандаларга енгилликни хоҳлаш, уларни тоқатлари етмайдиган даражадаги оғир ва машаққатли амалларга буюрмаслик Ислом динининг асосий ва улкан давоми...

3576 12:01 / 02.11.2018
Мисъар ибн Кидомнинг ўғли Муҳаммад ҳикоя қилади .Отам Қуръоннинг ярмини ўқимагунча ухламас эдилар. Вирдларидан бўшасалар, ридоларига ўралиб, бир муддат ухлар давоми...

2876 08:36 / 24.03.2020
Бир туп дарахт бизга байъат ва сулҳ ҳақида ҳикоя қилиб беради.Араб жазирасида довдарахт кам. Мен ана шу дарахтларнинг бириман. Менинг остимда тарихий бир воқеа давоми...

4329 16:20 / 26.02.2021
Аудиолар

213402 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132619 14:35 / 11.08.2021