1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳнинг раҳматини Унинг муҳаббатидан иста

08:05 / 22.01.2020 3151 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қори Абу Яъқуб айтади: «Тушимда бўйи узун бир кишини кўрдим. Ҳамма унга эргашарди. Одамлардан: «Бу ким?» деб сўрадим. У: «Увайс Қараний», дейишди. Шундан сўнг мен ҳам унга эргашдим ва: «Аллоҳ сизга раҳм қилсин, менга насиҳат қилинг», дедим. У эса қовоғини уйиб олди. Яна: «Аллоҳ сизга раҳм қилсин, менга тўғри йўл кўрсатинг, иршод қилинг», дедим. Шунда у олдимга келди-да: «Аллоҳнинг раҳматини Унинг муҳаббатидан иста. У Зотга гуноҳ қилаётганингда ғазабидан огоҳ бўл. Ҳеч қачон У Зотдан умидингни узма», деб насиҳат қилди. Сўнг ортига бурилиб, мени тарк этди».

«Солиҳлар гулшани»

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ибн Куносадан ривоят қилинади .Зарр ибн Умар Ҳамадоний тўсатдан вафот этиб қолди. Буни эшитган қариндошлари Заррнинг отаси олдига уввос солиб йиғлаб давоми...

3232 07:00 / 21.05.2019
Абу Ҳиббон Таймийдан ривоят қилинади .Мужаммиъ ибн Самғон Таймий ўғлининг жанозасида йиғлаётганини кўриб, .Нима учун йиғлаяпсиз, дедим. У .Ота боласи учун қандай давоми...

2008 08:00 / 13.11.2019
Закариё Абдий Иброҳим Нахаий ҳақида шундай дейди .У бетоб бўлиб қолгач, йиғлади. Ундан .Эй Абу Имрон, нега йиғлаяпсан, деб сўрашди. У .Қандай қилиб йиғламай, ахир давоми...

3095 08:00 / 16.01.2020
Ҳайсам ибн Моликдан ривоят қилинади .Айфаъ ибн Абднинг олдида бир неча киши суҳбатлашиб ўтирган эдик. Орамизда Абу Атийя ҳам бор эди. Суҳбатимиз Аллоҳнинг давоми...

2217 08:00 / 21.11.2019