1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Музорабанинг тури ва шартлари

17:45 / 31.12.2019 11837 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Музораба мутлақ ёки қайдланган бўлади.

Мутлақ музораба ҳеч қандай қайдларсиз ниҳоясига етади. Бунда банк ёки пулдор шахс молни музорабага бериб, иш, макон, замон, амалнинг сифати ва ишчининг ким билан муомала қилишини белгиламайди.

Қайдланган музорабада эса айрим қайдлар келтириб ўтилади. Бунда банк молни бошқа шахсга берар экан, муайян товарда ёки муайян шаҳар ёки бозорда маълум вақт орасида ишлашини белгилаб қўяди. Ёки фақат маълум шахс билан муомала қилишни қайд этади. Шунга кўра сармоядор ишчига бозорнинг урфида муайян фойда келтирадиган савдо молидагина тижорат қилишни шарт этиб қўйиши ҳам жоиздир.

Музорабанинг шартлари.

Музорабанинг тўғри бўлиши учун унда бир неча шартлар топилиши лозимдир.

1. Сармоя тижорий товарлар ёки савдо моллари бўлмай, балки нақд пул бўлиши шарт. Шофеъийлардан бошқа фуқаҳолар жумҳури музорабани савдо моллари билан қўшиб қилишни ҳам жоиз дейишган. Бунда музораба шартномасини тузиш пайтида ўша савдо молларининг қиймати чиқарилиб, шу қиймат музорабанинг сармояси деб эътибор қилинади;

2. Сармоянинг миқдори шартнома тузилган пайтда қайд этиб қўйилиши ёки бу қиймат ундан келган фойда эгалари ўртасида тақсимлангунга қадар маълум бўлиши шарт. Агар сармоя номаълум бўлса, сармоядан ортган фойдани аниқлаб бўлмай қолади.

3. Сармоя бировнинг зиммадаги қарз ва ишчининг қўлга олиш имкони йўқ ғойиб маблағ бўлмай, балки қўлдаги муайян маблағ бўлиши шарт. Ишчи ўз зиммасидаги қарзни эгасига топширмагунича ундан қутула олмайди. Ишчи қарзни ҳақдорнинг рухсати билан қарздордан олса, уни музорабанинг сармояси қилиши жоиздир. Худди шунингдек, омонатни ҳам қўлига олгач, уни музорабанинг сармоясига айлантириши мумкин.

4. Жумҳур фуқаҳоларнинг қарашларига кўра, сармояни ишчининг қўлига тижорат тақозосига кўра ишлата оладиган тарзда топшириш шарт. Ҳанбалийлар эса: «Сармоя сармоядорда туриши ва уни эҳтиёжга қараб, ишчига бўлак-бўлак қилиб бериши жоиз, чунки музораба шартномаси молни топширишни эмас, балки уни мутлақ тасарруф қилишни тақозо этади», дейишади.

5. Икки тараф шартномада фойда оз ёки кўп бўлишидан қатъи назар, уни ярим ёки учдан бир каби маълум нисбатда тақсимлашга келишиб олишлари шарт. Бу фойдадаги шерикчилик асосида бўлади. Аммо зиён ёлғиз сармоя эгасининг зиммасида бўлиб, ишчига эса ундан бирор нарса юклатилмайди. Чунки зиён сармоянинг нуқсонга учрашидир. Сармоянинг эгаси эса сармоядордир. Шунга кўра сармоядор ишчига сармоя билан қўшиб, маълум маблағни ёки молдан муайян фоизни бериш шартини қўйиши жоиз эмас. Лекин ишчи сармоя эгасига сармоянинг ўзидан фойдалар ҳисобига кўра маълум нисбатда бериб туриши жоиз бўлади.

6. Фойда миқдорининг маълум бўлиши ҳам шарт, чунки шартнома шунинг устига қурилади. Фойданинг номаълумлиги шартномани фосид қилади. Шу билан бирга, ҳар икки тарафнинг насибаси келишилган ҳолда бўлакларга бўлинадиган бўлиши ҳам шарт. Чунки шартноманиг тақозоси фойдадаги шерикчиликдир. Икки тарафнинг бирини қўйиб, иккинчисига аниқ ёки муайян миқдорни белгилаб қўйиш жоиз эмас. Чунки бунда фойдадаги шерикчилик асоси йўққа чиқади.

«Бозор ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Илоҳий манбалардан олинган исломий одобнинг ғояси илоҳий таълимот, мақсад ва ғоялар билан чамбарчасдир. Одобнинг асосий ғояси инсон зотининг икки дунё саодатига давоми...

2567 12:00 / 29.06.2019
Кези келганда дам солиш ҳақида ҳам икки оғиз гапириб ўтишга тўғри келади. Бу борадаги асосий гаплар сеҳрнинг муолажаси борасидаги мавзуда эслаб ўтилди. .Дам солиш, давоми...

5628 08:08 / 09.12.2018
Закариё Абдий Иброҳим Нахаий ҳақида шундай дейди .У бетоб бўлиб қолгач, йиғлади. Ундан .Эй Абу Имрон, нега йиғлаяпсан, деб сўрашди. У .Қандай қилиб йиғламай, ахир давоми...

3095 08:00 / 16.01.2020
Аллоҳ таоло Намл сурасида шундай марҳамат қилади .Ёки музтар чорасиз одам дуо қилганда ижобат этадиган, ёмонликни аритадиган ҳамда сизни ер юзида халифа давоми...

3247 09:30 / 04.09.2021