1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тақдир

20:30 / 04.12.2019 7843 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тиббиёт институтида ўқийдиган бир талаба йигит дўстлари билан факультет олдида турган эди. Шу пайт бир нотаниш машина бошқарувни йўқотиб, катта тезликда келиб, йигитни туртиб юборди. Машина шунча дўстлар ичида айнан шу йигитнигина танлаб туртгандек эди, чунки бу ҳалокатдан ундан бошқа ҳеч ким лат емади. Уни тезда институт клиникасига олиб боришди. Уни текширган докторлар буйрагидан қон келаётганини ва қон келаётган буйрак дарҳол олиб ташланмаса, ўлимга сабаб бўлишини аниқлашди. Шу заҳоти талаба йигитга ҳолатни тушунтиришди. Унинг олдида икки йўл турар эди. Ё амалиётни танлаб, бир буйрагидан воз кечиш, ё шу ҳолатда қолиб, ўлим хавфини бўйнига олиш. Шифокорнинг тавсиясига кўра у амалиётни танлади. Унинг лат еган буйрагини олиб ташлашди. Орадан бир неча кун ўтди. Йигит бироз ўзига келди. У хонасида ғамгин ўтирган эди, амалиётни ўтказган доктор қандайдир тушунарсиз табассум билан хонага кириб келди-да, салом аликдан сўнг йигитга «Сен тақдир, қазои қадар деган нарсани эшитганмисан?» деди.

Йигит: «Ҳа, доктор, эшитганман», деди. Шунда доктор унга шундай деди: «Очиғи, мен ҳам бу ҳақда кўп эшитардим, лекин ҳеч кўрмаган эдим. Лат еган буйрагингни олганимизда унинг ичида қандайдир бошқача тўқима борлигини пайқадим. Амалиёт яхши кечди, лекин ўша тўқиманинг нима эканини аниқлаш учун буйрагингни лабораторияга жўнатдим. Орадан бироз ўтиб, жавоб келди. Қарасам, бу тўқима саратоннинг илк бошланиши экан. Таҳлил натижаларини ўрганиб чиқсам, саратоннинг бу тури бошланғич даврида беморни асло безовта қилмас, уни фақатгина охирги босқичидагина аниқлаш мумкин экан».

Талаба йигит: «Доктор, сиз айтмоқчисизки, ўша машина айнан мени, айнан шу аъзоимни танлаб урган. Шундайми?» деди.

Доктор: «Ҳа, шундай. Буни тасодиф деб ўйлайсанми?» деди.

Талаба йигит: «Йўқ, бу албатта тақдир. Аллоҳнинг қазои қадари. Аллоҳга ҳамд бўлсин», деди...

* * *

Агар банда Аллоҳ унинг ишларини қандай тадбир қилишини билганда эди, У Зот унга унинг отаси-ю онасидан меҳрибон эканини англаб етган бўлар эди.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда шундай келади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига асирлар келишди. Асирлардан бир аёл бир гўдакни кўриб, уни олиб, бағрига босди ва эмиза кетди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига: «Нима дейсизлар, мана шу аёл боласини оловга ташлайдими?» дедилар. «Йўқ! Уни асло ташламайди», дейишди. Шунда у зот: «Батаҳқиқ, Аллоҳ Ўзининг бандаларига бунинг боласига меҳрибонлигидан кўра раҳмлироқдир», деганлар».


Роббим, биздан раҳматингни дариғ тутма!

Нодирбек Хидиров таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ибн Каъб айтади .Умар ибн Абдулазиз амир бўлгач, менга одам юборди. Мадинада эдим, унинг олдига бордим. Ҳузурига кирганимда уни таниёлмай, таажжуб билан давоми...

2166 07:10 / 29.05.2019
Муҳаммад ибн Абу Алқама Абдулмалик ибн Марвоннинг олдига кириб, .Басранинг саййиди ким, деб сўради. Абдулмалик ибн Марвон .Ҳасан,, деб жавоб берди. Муҳаммад ибн Абу давоми...

3157 07:10 / 20.04.2019
Кофирлар жонлари чиқиш асносида даҳшат ва оғир мусибатларни бошидан кечирадиларАллоҳ таоло деди .Сиз золимларни ўлим талвасасидаги ҳолатларини бир кўрсангиз давоми...

11286 21:00 / 03.02.2019
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят.Мен.Эй Аллоҳнинг Расули, менга Аллоҳ манфаат берадиган ишни амр қилинг,, дедим.У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам.Рўзани лозим давоми...

2219 18:23 / 04.05.2020