1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Улкан омонат

08:00 / 03.12.2019 2817 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иброҳим ибн Абу Абила айтади: «Бир куни халифа Ҳишом ибн Абдулмалик менга шундай деди: «Эй Иброҳим, биз сизни ёшлигингиздан таниймиз, катта бўлганингизда ҳам сизни синаб кўрдик, сийратингизу аҳволингиз бизга маъқул бўлди. Мен сизни ўзимга хос одам қилиб олиб, ишимга шерик қилишни ўйладим. Сизни Миср ерларининг хирожини йиғишга тайинладим, нима дейсиз?» Мен унга: «Эй мўминларнинг амири, мен ҳақимдаги фикрингиз учун Аллоҳнинг Ўзи сизга мукофот беради. Унинг Ўзи мукофот беришга кифоя қилади. Миср ерлари хирожини йиғишга келсак, бу нарса ҳақида менинг етарли билимим йўқ», деб вазифани қабул қилиб олишдан бош тортдим. Халифа ғазабланиб, юзи қизарди. Унинг кўзидан гапларим ёқмаганлиги шундоқ билиниб турарди. Кейин қўпол оҳангда: «Ё бизга итоат қилиб волий бўласан, ё мажбуран волий бўласан», деди. Мен унинг юзидаги ғазаб босилмагунча ва кўриниши ўзгармагунча индамай ўтирдим. Бир оз вақт ўтиб, ғазаби босилгач, гапиришга ижозат сўрадим. У рухсат бергач, шундай дедим: «Аллоҳ таоло Ўз Китобида шундай деган: «Биз бу омонатни (чин бандалик омонатини) осмонларга, ерга ва тоғларга таклиф этдик, аммо улар уни кўтаришдан бош тортдилар». Аллоҳга қасамки, эй мўминларнинг амири, улар бош тортганда Аллоҳ ғазабланмади, хоҳламаганларида уларни ёмон кўрмади. Шундай экан, бош тортганим учун менга ғазаб қилишга ҳақли эмассиз. Ўзим (бу таклифни қабул қилишни) хоҳламасам, мени мажбур қилманг». Халифа бу гапимни эшитиб, кулиб юборди, ҳатто тишлари кўриниб кетди. Кейин худди бояги гапларни айтмагандек, мулойимлик билан менга қаради-да: «Эй Иброҳим, зукколигингиз билан фиқҳни ишга солиб, қутулиб қолдингиз, тасанно! Биз сизнинг қарорингизни ҳурмат қиламиз!» деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учта қизлари, яъни Зайнаб, Руқайя ва Умму Кулсумлар оталаридан аввал дорилбақога риҳлат қилишган. Руқайя ва Умму давоми...

1636 12:03 / 01.11.2020
Ушбу саволга ойдинлик киритишга Нельсон Мандела хотирасиrdquo фонди, Жанубий Африка Республикасининг Мусулмон уламолар кенгаши ҳамда ушбу мамлакатдаги ҳукмрон давоми...

4689 15:02 / 15.01.2019
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қиладиЭй одамлар Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, дунё ҳаёти сизни алдаб қўймасин. Ўта алдоқчи сизни Аллоҳ давоми...

2951 21:05 / 26.08.2019
Абу Саъийд Жуъфий айтади .Мансур Ироқ аҳлининг воизининг бундай деганини эшитдим.Куфада эдим. Бир куни кечаси тонг отди деб ўйлаб ташқарига чиққандим, қарасам, давоми...

3704 21:01 / 12.01.2019