1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Жесие» масжидидаги Қуръони Карим ҳақида

10:05 / 02.12.2019 1875 pdf Ўқиш режими + -

Хитойнинг Цинхай вилояти масжидида сақланаётган энг қадимий Қуръони Карим қўлёзмаси зиёратига кунига 6000 киши ташриф буюради. Бу ҳақда Bolnews ахборот порталига таяниб, iqna нашри хабар беради.

Маълумотларга кўра, ушбу Қуръони Карим қўлёзмаси XI-XIII асрлардан олдин пайдо бўлган.

Қуръоннинг ушбу қўлёзмаси 867 саҳифадан ва 30 қисмдан (жузлардан) иборат бўлиб, оғирлиги 13 килограммни ташкил этади. Қуръон қўлёзмаси маданий мерос бўйича мутахассислар томонидан 2007 йилда қайта тикланган ва ҳанузгача намлик, ҳарорат ва кислород миқдорини назорат қилувчи шиша қутида сақланмоқда.

Ҳар куни 6 мингга яқин меҳмонлар, «Жесие» масжидидаги Қуръоннинг ушбу қўлёзмасини зиёрат қиладилар. Уларнинг аксарияти Цинхай вилоятидан ва қўшни Гансу шаҳрида яшовчиларни ташкил этади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин давоми...

1559 15:45 / 27.04.2023
Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда .Ҳилол нашр, матбаа нашриёти ҳамкорлигида давоми...

2810 10:05 / 19.12.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармониХалқимизнинг маънавий ҳаётида алоҳида ўрин тутадиган, муқаддас ислом динининг эзгу ғояларини яққол ифода давоми...

5043 12:02 / 17.08.2018
Кашмирлик хаттот Қуръони Каримни 500 метрли яхлит қоғозга кўчириб чиқишга муваффақ бўлди. Асли Кашмирнинг Бандипор округи, Гурез водийсидан бўлган Мустафо ибн давоми...

1869 16:00 / 13.07.2022