1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дам солиш ҳақида нималарни биламиз (еттинчи мақола)

13:05 / 23.11.2019 3027 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хорижа ибн ас-Солт Тамимийдан, унинг амакисидан розияллоҳу анҳумо ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларидан чиқиб, араб маҳаллаларидан бирининг олдидан ўтдик. Бас, улар бизга: «Бизга айтилишича сизлар анави одамнинг ҳузуридан яхшилик ила келган эмишсизлар. Сизларда даво ёки дам солиш борми? Бизнинг бир мажнунимиз бор», дедилар. «Ҳа», дедик. Улар кишанланган бир мажнунни олиб келишди. Мен унга уч кун эрталаб ва кечқурун «Фотиҳа»ни ўқидим. Ҳар ўқиб тугатганимда унга туфлар эдим. Бас, худди тушовдан бўшатилгандек бўлиб кетди. Улар менга атаганларини беришди. «Йўқ! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрамагунимча олмайман», дедим. У зотдан сўраган эдим. «Ейявер! Умрим ила қасамки, кимдир ботил дам солиш ила еган бўлса, сен ҳақ дам солиш ила единг», дедилар».

Абу Довуд солиҳ санад ила ривоят қилган.

Бу қиссадан ҳам Қуръони Каримдан ўқиб дам солса, унга ҳақ олса жоизлиги олинади. Дарҳақиқат, бу асрлар оша тажрибадан ҳам ўтиб келаётган ҳақиқат. Қуръони Каримни тинглаган одам таъсирланиши илмий асосда ҳам тасдиқланди.

Илм тараққий этган юртлардан бирида инсоннинг руҳий ўзгаришларини ўрганаётган олимлар қизиқарли бир тажриба ўтказганлар. Улар тажриба учун тўрт кишини олганлар. Уларнинг бири араб бўлиб, ўз тилини яхши биладиган эътиқодли мусулмон, иккинчиси, ўз тилини яхши биладиган араб, аммо мусулмон эмас, учинчиси, эътиқодли мусулмон, аммо араб тилини билмайди. Тўртинчиси, араб тилини ҳам билмайди, мусулмон ҳам эмас. Тажриба ўтказувчи олимлар буларнинг тўртовларига ҳам Қуръони Карим тиловатини эшиттириб, уларда содир бўлаётган руҳий ўзгаришларни замонавий ўта ҳассос жиҳозлар ила кузатганларида, ҳаммаларида ажойиб бир ўзгариш содир бўлаётганини кашф қилганлар. Яъни, Қуръони Каримнинг тиловатини эшитишнинг ўзи ҳар қандай одамда катта руҳий ўзгариш содир бўлишига сабаб бўлиши илмий йўл билан тасдиқланди. Энди ихлос билан, бутун вужуди билан Аллоҳ таолодан ёрдам сўраб Қуръони Каримни ўқиб дам солинганда нима бўлишини тушуниб олса бўлаверади. Шу ерга келганда Қуръони Каримни Аллоҳ таоло беморларга дам солиш учун эмас, икки дунё саодатига эриштирувчи дастурул амал этиб нозил қилганини таъкидламоғимиз лозим. Аллоҳ таолонинг каломи ҳаётимизнинг ҳар бир соҳасида бирга йўл кўрсатувчи маёқдир.

Дам солишни инкор қилувчилар айни шу фикрга биноан иш тутадилар. Улар одамлар Қуръони Каримни дам солиш, вафот этганларни йўқлаб ўқиш учун ўқиладиган нарса каби тушуниб қолишларини сабаб қилиб келтиришади. Ҳақиқатда, худди ана шундоқ фикрдаги кишилар ҳам йўқ эмас. Шу билан бирга, ҳамма нарса ўз ўрнида бўлиши керак. Қуръони Карим асосан, дастурул амал, ҳаётга ҳар бир ҳукмини ва кўрсатмасини татбиқ қилиниши лозим бўлган илоҳий кўрсатмалар тўплами. Бу илоҳий дастурнинг кўрсатмалари қиёмат қоим бўлгунча собитдир. Баъзи вақтларда Қуръони Каримни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромлардан ўрнак олиб дам солиш учун ўқиш ҳам бор нарса. Буни ҳам унутмаслик лозим. Руҳий жиҳатдан муолажага муҳтож кишиларга суннатга мувофиқ равишда дам солиш борлиги инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқатдир.Умуман, ҳар бир беморга руҳий дастак ҳам зарур. Агар бемор руҳан тетик бўлмаса, тузалиши қийин. Буни шаръий илмлар уламоларигина эмас, тиб илмининг пешқадамлари ҳам таъкидлаганлар.

Бу ҳақида Ибн Сино қуйидагиларни ёзган: «Биз билмоғимиз лозимки, иложларнинг энг яхшиси ва фойдалиси беморнинг нафсий ва руҳий қувватларини кучайтирувчи омиллардир».

(Тамом)

Islom.uz портали

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Болалар орасида адолат қилиш ҳам отаонанинг вазифаси ва болаларнинг ҳаққидир. Ислом адолат динидир. У доимо барча нарсада, барча ерда, барча учун адолат давоми...

4794 17:00 / 05.07.2022
Банданинг ҳар бир амали унинг қалбига таъсир қилади. Агар яхши амал қилса, банда қалби равшанлашади, дилидаги ғуборлар тарқалади. Банда гуноҳ содир этганда қалби давоми...

6813 19:10 / 05.03.2019
Ҳишом ибн Абдулмалик ҳаж қилиб, Ҳарамга келди. Ҳарамга киргач, .Саҳобалардан бирортасини олиб келинглар,, деди. Саҳобалардан ҳеч ким қолмаганини айтишган эди, давоми...

3221 08:00 / 20.08.2020
Йўл кўпчиликка хизмат қиладиган тармоқлардан биридир. Ундан барча баробар фойдаланади. Йўлда инсон ҳам, ҳайвон ҳам, турли нақлиёт воситалари ҳам юради. Шунинг давоми...

2752 17:02 / 10.11.2018
Аудиолар

211054 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130315 14:35 / 11.08.2021