1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

67-боб. Қўшни аёл қўшни аёлга қўйнинг туёғини ҳам арзимас санамасин

11:20 / 23.11.2019 2588 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Амр ибн Муъоз Ашҳалий момосидан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй мўмина аёллар! Сизлардан ҳеч бир аёл зинҳор ва зинҳор қўшни аёлга қўйнинг куйган туёғини ҳам арзимас санамасин», дедилар».

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «يَا نِسَاءَ الْمُسْلِمَاتِ، يَا نِسَاءَ الْمُسْلِمَاتِ، لَا تَحْقِرَنَّ جَارَةٌ لِجَارَتِهَا، وَلَوْ فِرْسِنَ شَاةٍ».

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй муслима аёллар! Эй муслима аёллар! Ҳеч бир қўшни аёл қўшни аёлга қўйнинг туёғини ҳам арзимас санамасин», дедилар».

Шарҳ: Бунинг маъноси шуки, бир аёл қўлидаги куйган калла-почани «Шуни ҳам қўшнимга бериб ўтираманми?» демасин, бериш кўнглига тушибдими, шуни бўлса ҳам берсин, арзимас нарса деб санамасин.

Чунки шу тарзда давом этаверса, инсон бориб-бориб, арзийдиган нарсани ҳам бермайдиган бўлиб қолади. Натижада қўни-қўшнилар орасида меҳр-оқибат йўқолади. Ҳозирги кундаги каби, ҳар ким ўзи билан ўзи овора бўлиб қолади. Ҳатто қўшниси вафот этиб қолса ҳам, билмай юраверади.

Ушбу маънодаги ҳадиси шарифлар айнан аёлларга қарата айтилгани катта ҳикматга моликдир. Одатда қўшнилар орасининг бузилиши кўпроқ аёллар ўртасидаги бир-бирини менсимаслик ҳолатларидан келиб чиқади.

Шундай экан, аёлларимиз бу ҳақиқатни тўлиқ тушуниб олишлари ва қўни-қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлашда ихлос билан, фаол қатнашишлари лозим.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сиз пулингиз озлигидан, машинангиз оддийлигидан, уйингиз торлигидан шикоят қилаётган бўлсангиз, баъзиларда озгина пул, машина, уй бўлмаслиги мумкин. Қўлингизда давоми...

3792 17:00 / 19.06.2022
29. Абу Бакрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Боғийлик ва қариндошлик алоқасини узишдек эгасига тез уқубат етказадиган ва қолганини охиратга давоми...

4206 12:06 / 10.12.2018
. ,. . . ,. . ,. Мужоҳиддан ривоят қилинади .Яъло ибн Умайя фатҳдан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига давоми...

1267 11:18 / 04 апрель
Отаонага яхшилик қилиш борасидаги ҳужжат ва далилларни жамлаб, таҳлил қилган уламоларимиз бу амал жумладан, қуйидагилар ила юзага келишини айтганлар1. давоми...

3607 13:05 / 17.12.2019
Аудиолар

211033 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130293 14:35 / 11.08.2021