1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳаммани ҳайратда қолдирган шайх Ҳазратлари

10:30 / 16.11.2019 6197 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Замонамизнинг энг улуғ зотларидан бири, шубҳасизки, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф эдилар. Ҳазратга Яратган мустаҳкам эьтиқод, илм-у маьрифат, буюк фаросат, мусулмонларга ибрат бўлгулик умр ато этди.

Ҳазрат қайси соҳанинг етук мутахассислари билан гаплашмасинлар, албатта, уларни ҳайратда қолдира олар эдилар.

Бир маросимда геология бўйича академик инсоннинг эҳсонларида геология соҳасига оид маъруза қилганларида, юртимизнинг энг катта академиклари ўз миннатдорчиликларини билдириб, суҳбатларидан ҳайратланишганликларини менга ҳам айтишган. Шу ҳақда кеча китобдан қуйидагиларни ўқиб қолдим:

Кунларнинг бирида суҳбат орасида «Амру маъруфларда жуда ажойиб ва ғоятда фойдали гаплар айтилмоқда, лекин уларни оммалаштириш орқали самарасини янада ошириш нуқтаи назаридан мазкур маърузаларни қисқа-қисқа бўлса-да, қоғозга тушириб юрсангиз яхши бўларди-да», дедим мулоҳаза ўрнида. Ҳазрат Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ табассум билан бош ирғадилар-у, аниқ жавоб айтмадилар. Таклиф ўринли чиқдими -чиқмадими, буни ҳам билолмай қолдим. Хаёлим ортиқча маҳмадоналикка йўл қўйдим-да, деган истиҳолада эди.

Шундан сўнг орадан бир-икки кун ўтди, диний идора ёнида рўпара келиб қолдик. Сўрашдик, иттифоқо Ҳазрат ичкарига чорладилар, кирдик. Иш столининг бир чеккасида ёзув қоғози – дабдурустдан қўлтиққа олиб кўтариш ҳам амримаҳол даражада қалинликдаги тахлам.

– Буни бир кўринг-чи, – дедилар Ҳазрат.

Аста варақлашга киришдим. Икки-уч, бир-бир ярим бетли матнлар. Ёзув машинкасида ниҳоятда зич терилган. Мавзулар хилма-хил, Қурьони Карим оятлари, ҳадислар, диний тарихга оид воқеалар, тафсилотлар. Варақлаб ўтириб бирдан куни кеча у кишига «Ақл ўргатганим» ёдимга тушди. Вужудим ловуллаб кетди, хаёлан қайтдим ўша дақиқаларга: Ҳазрат менга назар солдиларми, нега қизариб-нега сарғайганимни пайқадиларми, билмадим. Мен эса варақлардан бош кўтаролмасдим. Бош кўтаролмаяпману, тинимсиз ўйлаяпман ва ниҳоят:

– Узр, тақсир, дедим. – Мен ўйлаган ишни аллақачон бошлаб қўйган экансиз, мен…

Филология фанлари доктори Хуршид Дўстмуҳаммад хотираларидан.

Манбалар асосида Миршавкат Тўйчиев тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Жума намози икки ракъатдир. Рўза ҳайити намози икки ракъатдир. Қурбон ҳайити намози икки ракъатдир. Сафар намози икки давоми...

1181 11:30 / 06.09.2019
Холид ибн Абдуллоҳдан, у Муҳаммад ибн Амрдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилади .Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу айтади .Мусулмон аскарларига бошлиқ бўлиб йўлга давоми...

1659 08:00 / 31.12.2020
Сулаймон ибн Мусо айтади .Аъробийларнинг бир қавми Бану Марвонлик бир қавм билан ўзлари обод қилган ер хусусида хусуматлашиб, Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурларига давоми...

1498 08:06 / 10.12.2019
Булардан ташқари, яна бир қанча разил хислатлар ҳам борки, улар туфайли мунозара қилаётганлар ўзларини тия олмай, мунозара охирида муштлашиш, ёқалашиш, кийимбош давоми...

1385 19:40 / 26.05.2019
Аудиолар

121332 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42840 14:35 / 11.08.2021