1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мактуб: Манчестер Қизлар Ислом мактабига

19:05 / 28.09.2019 4311 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Салом! Менинг исмим Ко-оп. Беэч кўчасидаги дўконда менежерман. Дўконимиз мактабингиздан икки дақиқалик масофада жойлашган. Мактабингиз ўқувчи қизлари ҳақида қисқагина мактуб ёзгим келди. Ҳар куни тонгда кўплаб ўқувчиларингиз дўконимизга харид учун ташриф буюришади...»

Мактабнинг фейсбукдаги саҳифасига юборилган ушбу қисқа мактубда дўкон бошқарувчиси харидор ўқувчиларнинг хулқ-атворлари ҳақида эътирофларини ёзган: «... Ўқувчиларингиз жуда ҳам хушмуомала, гўзал хулқли қизлар. Мен уларга хизмат қилиб, суҳбатлашиб, чинакамига роҳатланаман. Улар мактабингиз учун, ота-оналари ва асосан, инсон сифатида ўзлари учун фахрдирлар».

Менежер хоним яна давом этади: «Улар дўконда ўзларини шундай чиройли тутадиларки, ўзи ёки мактабининг тарбиясини бундан ортиқ гўзал хулқ билан намоён қилиб бўлмаса керак. Албатта, ишонаманки, бу сизлар учун янгилик эмас, шунда ҳам, ўқувчиларингизни дўконимиздаги гўзал хулқларидан миннатдорлигимни билдиришни лозим топдим».

Мактаб маъмурияти бундан бениҳоя мамнун бўлган. Шунингдек, ушбу маъмурият ҳам ўз навбатида бундай ёқимли хабар қабул қилганидан хурсанд эканлигини фейсбукдаги саҳифасида ёзиб қолдирди:

«Бугун ўқувчиларимиз ҳақида гўзал мактуб олдик ва ҳақиқатан ҳам бу қизларимизнинг ўзлари, мактабимиз, айниқса, уларнинг ота-оналари учун фахрдир. Яқин қўшниларингдан миннатдорчилик мактубларини олиш жудаям қувонарли. Раҳмат».

Ўқувчиларимизнинг «Энг намунали» деб уч маротаба тақдирланганларини ҳисобга олсак, Манчестер Қизлар Ислом мактабининг талабаларини ўз илм даргоҳига мақтов олиб келишидан ҳайратланмасак ҳам бўлади, - дейди мактаб маъмурияти «IlmFeed» нашрига. - Мактабимиз қизлари асосан мусулмон оилаларда тарбия топадилар. Шу билан бирга ўқув дастурларимизга ҳам исломий одоб-ахлоқ меъёрлари киритилган. Ўқувчиларимизнинг ўзлаштирган илм ва одоблари нафақат таълим жараёнида, балки уларнинг ҳар бир ишларида: турли хил ҳайрия лойиҳалари, экологик мавзудаги тадбирлар, қарияларга кўмак бериш каби мурувват ишларида ҳам акс этади.

Мактаб ўз талабаларини нафақат яхши мусулмон, балки энг яхши фуқаро бўлишига ҳам алоҳида эътибор беради, - дейди мактаб раҳбари Мона Муҳаммад «Манчестер Ивининг Нюс»га берган маълумотида. — Умуман олганда, бу жамиятдаги ушбу муваффақият калитидир. Ота-оналар бу даргоҳга қизларини икки дунё илмини эгаллашлари учун юборадилар. Шу билан бирга, фарзандлари ўз дини, маданияти, мероси, эътиқоди билан фахрланишларини истайдилар. Қолаверса, қизларимиз жамият ривожига улкан ҳисса қўшадиган фуқаролар бўлиб етишадилар, дея қўшимча қилди Мона Муҳаммад хоним.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба: «IlmFeed» нашри

Таржимон: Оиша

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Эй мўминлар Сўзларимни яхшилаб эшитингиз, яхши англангиз ва яхши муҳофаза этингиз. Раббингиз бирдир. Отангиз бирдир. Барчангиз Одамдансиз. Одам эса тупроқдандир. давоми...

5395 18:09 / 17.08.2020
Раҳмли бўлиш сиқилишни муолажа қиладиМазкур ўрганиш орқали тадқиқотчилар раҳмдил инсонлар бошқаларга нисбатан сиқилиш, тушкунликдан анча узоқда бўлишлари давоми...

1758 17:00 / 05.12.2020
Ассалому алайкум Мен шифохонада ишлайман. Ҳозирги карантин даврида коронавирус билан касалланган беморлар ташриф буюришмоқда. Саволим шундан иборатки рўза давоми...

3437 15:00 / 26.04.2020
Савдода ҳаром қилинган ишлардан яна бири бозорга келтирилаётган савдо молининг олдини тўсиб чиқиб, арзонга олиб, қимматга сотишдир.Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан давоми...

2900 16:09 / 17.11.2018