1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Аллоҳ таоло маконга муҳтож эмас

19:30 / 15.09.2019 2809 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади:

ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ

Осмондаги Зот сизларни изтиробда ҳаракатланиб турган ерга юттириб юборишидан омонда бўлдингизми? (Мулк сураси, 16-оят).

«Осмондаги Зот»дан мурод Аллоҳ таоло, лекин бу «Аллоҳ таоло осмонда» дегани эмас. Чунки Аллоҳ таоло маконга муҳтож эмасдир. У макон ва замондан устун Зотдир. Аҳли сунна ва жамоа эътиқодига биноан, «Аллоҳ таоло ерда ёки осмонда» дейилишига сабаб, Унинг хоҳиши ва ҳукми еру осмонга баробар ўтиши ва Унинг ғолиб эканидир.

Азоб фақат ер ютиши билан эмас, балки бошқа нарсалар билан ҳам бўлади. Бунга келгуси оятлар далилдир.

ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ

Ёки осмондаги Зот сизларга тошли бўрон юборишидан омонда бўлдингизми? Бас, албатта, огоҳлантириш қандай бўлишини биласизлар. (Мулк сураси, 17-оят).

Бу оятда Аллоҳ таоло бандаларга Ўзининг азобини, мисол учун, худди Лут қавмига юборгандек, хоҳласа, майда тошларни учириб келувчи шиддатли азоб шамолини юбориши мумкинлигини эслатяпти. Агар шундай қилса, ҳеч ким қочиб, қутула олмайди. Шунинг учун келгуси оятда ҳам аввал яшаб ўтган ношукр қавмларга қилинган муомалани эслатмоқда:

ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ

Ва дарҳақиқат, улардан аввалгилар ҳам ёлғонга чиқарган эдилар. Бас, инкорим қандай бўлди?! (Мулк сураси, 18-оят).

Яъни аввалги ўтган қавмлар ҳам ўз пайғамбарларини «ёлғончи» деб туҳмат қилишган эди. Лекин Аллоҳ таоло буни инкор этди ва барча гуноҳкорларни турли азобларга дучор қилди.

Аллоҳ таоло бандалари эътиборини Ўз қудратига жалб қилиш учун қушнинг яратилиши ҳақида ўйлашга чорлайди.

ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ

Устиларида қанот ёйиб ва йиғиб (учаётган) қушларни кўрмадиларми? Уларни Роҳмандан бошқа ушлаб тургани йўқ. Албатта, У барча нарсани кўриб турувчидир. (Мулк сураси, 19-оят).

Бошқа махлуқотлар қатори, қуш ҳам Аллоҳ таоло қудратининг ёрқин далилидир. Унинг бошқа жонзотлардан фарқ қилиб, чексиз осмонда соатлаб учишининг ўзиёқ алоҳида мўъжиза. Шунинг учун ҳам оятда қушнинг учишига эътибор тортилмоқда.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида шундай марҳамат қилади Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Ёзилган ажал ўлароқ. Ким бу дунёнинг савобини истаса, унга давоми...

3177 16:09 / 03.11.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади Эй иймон келтирганлар Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират давоми...

1948 11:07 / 17.05.2020
.Эй Расул Оғизлари ила .Иймон келтирдик, деб, қалблари иймон келтирмаганлар ва яҳудий бўлганлардан иборат куфрга давоми...

971 19:00 / 28.09.2023
.Исро, сураси Маккада нозил бўлган, 111 оятдан иборат. Сураи кариманинг .Исро, деган номи унинг биринчи оятидаги .Асро, .кечаси юргизди, сўзидан олинган. Араб тилида давоми...

875 19:00 / 05.12.2023