1445 йил 8 зулқаъда | 2024 йил 16 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Павелнинг дини (биринчи мақола)

14:30 / 08.09.2019 2562 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун учлик таълимоти ва ҳақ дин ўртасидаги фарқни жуда кўп одам билиб бормоқда. Баъзилар Қуръони каримда Ийсо алайҳиссаломни “издошларимиз” дейдиганларга қилинган мурожаатга ажаблансалар керак: “Эй, аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошманг ва Аллоҳ ҳақида ҳақдан бошқани айтманг! Албатта, Масиҳ Ийсо ибн Марям Аллоҳнинг Пайғамбари, Марямга илқо қилган калимаси ва Ундан бўлган руҳдир. Бас, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймон келтиринг. Уни учта деманг! Тўхтанг, ўзингизга яхши бўлади. Албатта, Аллоҳ ягона илоҳдир, ўзга эмас. У Ўзининг боласи бўлишидан пок бўлди. Осмонлардаги нарсалар Уникидир, ердаги нарсалар Уникидир. Вакилликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур”. (Нисо сураси, 171-оят).

Ва огоҳлантириш: “Сен: «Эй, аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошиб, ноҳақлик қилманг. Ва олдин ўзлари адашиб ва кўпчиликни адаштириб, тўғри йўлдан умуман чиққанларнинг ҳавои нафсларига эргашманг”, - деб айт(Моида сураси, 77-оят). 

Бу оятларни ўқиб, кимдир Янги Аҳдда насроний-тринитар ва насроний-унитарларнинг фарқи ҳамда мусулмонлар ва насронийлар ўртасидаги қандай фарқ борлигига қизиқиб қолар. Бу шубҳасиз, Павелнинг дин ҳақидаги таълимотидир. Асрлар давомида насроний-тринитарлар Ийсо алайҳиссалом эмас, балки Павел таълимотларига эргашиб келаётгани ҳақида баҳс-мунозаралар тўхтаётгани йўқ. Буни инкор қилиш қийин, чунки Ийсо алайҳиссалом Эски Аҳд қонунларини тасдиқлаш учун келган эди. Павел эса, сирли бир динга ўргатган, унинг дини барча пайғамбарлар олиб келган динга зид бўлган. Минг йиллар давомида пайғамбарлар ваҳий билан келишган. Бироқ Павел бунга бепарволик қилди ва Ийсо алайҳиссалом таълимотига қарши чиқиб, барча диққатни пайғамбар ҳаётига эмас, балки унинг ўлимига қаратди. 

Ийсо алайҳиссалом ва ҳаворийлар таълимотини Павел бузган деб ҳисоблайдиган олимлар кам эмас. “Павел насронийлик деб атаган нарса тўлиқ бидъат эди. Бу бидъат эса на яҳудийлар, на ессейлар ва на Ийсо алайҳиссалом ақидасига асосланган. Сконфилд сўзларига кўра, Павел бидъати анъанавий насронийлик асосига айлантирилди, илк вақтларда мавжуд бўлган черковлар эса бидъатчи деб эълон қилинди”. [Lehmann, Johannes. p. 128].

Леман давом этади: “Ийсо алайҳиссалом қилмаган ва қилишдан бош тортган нарсаларни Павел бемалол қилади. У нажот ҳақидаги илоҳий ваъда мажусийларга ҳам тегишли деган фикрни ифода қилади. У Мусо алайҳиссалом қонунини бекор қилади ва Худо билан тўғри мулоқот қилиш йўлини тўсиб, воситачи пайдо қилади” [Lehmann, Johannes. p. 134].

Кимдир Павелни авлиё бўлган дейди. Уларнинг бири бўлган Жоэл Кармайкл қуйидаги сўзларни айтган: “Биз тасаввурдан ортиқ даражада Ийсодан узоқмиз. Агар Ийсо Қонунни “барпо қилиш учун” келган бўлса, “Тавротдан на бир ҳарф, на бир нуқта ўчади” деб ишонган бўлса, энг асосий амр: “Тингла, эй Исроил! Раббимиз бўлган Худованд – ягона Худованддир”, - дейилган бўлса ва “Биргина Худодан бошқа ҳеч ким савоб эгаси эмас”, бўлса... У Павел таълимоти ҳақида нима деган бўлар эди?! Павелнинг ғалабаси тарихий Ийсони йўқ қилиб ташлашни англатар эди. ...У ҳудди қаҳрабодаги пашша кабидир [Carmichael, Joel. p. 270].

Доктор Реднинг ёзишича: “Павел таълимотидаги асосий нарса бутун инсоният нажот топишини таъминлайдиган тарихдаги илоҳий бир ҳодиса (акт) ёки бир нечта ҳодисалардир. Ким бўлишидан қатъий назар, илоҳий ҳодисаларга – инкарнация, ўлим, илоҳий мавжудотнинг қайта тирилишига иймон келтирганлар нажот топишади”.

“Павелга кўра, дин моҳияти художўйликдан иборат, усиз дин бўлмайди. Буларнинг ҳаммаси Ийсо алайҳиссалом эътиқодлари ёки ўзгарган таълимотлари бўлиши мумкинми? Қани Ийсо алайҳиссалом таълимотларидан Павел ўрганган ва англаган нарсалар?” “Павел учун барча бўлган нарсалардан қанчаси Ийсо алайҳиссаломга маълум бўлган? Ҳеч қанчаси!” [Wrede, William. 1962. Paul] 

Доктор Юҳанно Вайснинг ёзишича: “Энг илк черковларнинг Масиҳга бўлган иймонлари ва Павелнинг таълимотлари Ийсо алайҳиссаломнинг рисолатлари билан фарқ қилган. Бу энг янги дин эди” [Weiss, Johannes. 1909. Paul and Jesus]. 

Кимнинг таълимоти ғолиб бўлган деган саволнинг жавобини юқорида номлари зикр қилинган олимларга қолдирамиз. Аммо, Ийсо алайҳиссалом ва Павел таълимотлари икки хил нарса эканини тушунган ҳолда, ўзингизга ўзингиз савол беринг: Мен қайси бирини танлайман – Ийсо алайҳиссаломми ёки Павел? Мавзу шу даражада муҳимки, хатто Майкл Харт ўзининг тарихда энг кўп таъсирга эга бўлган юзта шахсга бағишланган асарида ёзишича: “Масиҳ – ахлоқ-одоб ва насронийлик фалсафасининг асосчиси сифатида (чунки улар яҳудийларникидан фарқ қилади) талқин қилинса ҳам, бироқ насроний ақидаларнинг асосчиси авлиё Павелдир. У Янги Аҳднинг кўп қисмлари муаллифи ҳамдир ва иймон келтирувчиларнинг кўпайишига ҳам катта хисса қўшган” [Майкл Харт «Тарихда 100 та буюк шахс»].

Павелнинг қарашлари ҳақида: «У Ийсонинг ўлимига (Ислом ақийдасига кўраИйсо алайҳиссаломни хочда ўлдиришмаган-таржимоннима сабаб бўлгани билан қизиқмадибалки у фақат бу ўлим шахсан унга аҳамиятли эканлигини кўрсатдихолосУ одамларни Аллоҳга қайтишга чақирган кишини - нажоткорга айлантирдиУ анъанавий яҳудийлик ҳаракатини алал-оқибат яҳудийлик динига қарама-қарши бўлиб қолган кенг қамровли динга айлантирди» [Lehmann, Johannes. p. 137].

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Франциялик машҳур олим ва тарихчи Гюстав Лебоннинг .Араблар тамаддуни, номли асаридан иқтибосни келтириб ўтамизНасроний солномачиларнинг битикларидаги ҳар бир давоми...

1237 12:19 / 24.11.2023
Тарихчи ва адиба Бэтани Хьюгс шундай дейди.Қадимги юнон файласуфи Арастунинг китоблари университет таълимида муҳим ўрин тутди, чунки Арасту оқилона изоҳ, соғлом давоми...

625 14:46 / 15 январь
Биринчи мақолаXIX асргача Оврупада даҳшатли ёввойилик ҳукм сурарди. Қитъанинг ҳолати ҳозирда фильмларда кўрсатилаётган ва хаёлий романларда тасвирланаётган давоми...

2780 14:35 / 14.06.2019
Б. Ортодокс мазҳабиОртодокс, тўғри фикр ва эътиқод маъноларини билдиради. Римнинг устунлик даъвосига қарши Византия Патриклиги, ўзининг тўғри йўлда эканлигини, давоми...

2147 11:01 / 20.06.2020
Аудиолар

121444 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42940 14:35 / 11.08.2021