1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қуръонга эҳтиром (тўртинчи мақола)

12:40 / 08.09.2019 1600 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аслида ҳар бир ўлка аҳолиси ўз урф-одат ва анъаналаридан келиб чиқиб Қуръони каримга эҳтиром сифатида кўрилиши мумкин бўлган мулозамату такаллуфотларни маҳкам тутиши, Аллоҳнинг каломини улуғлаши, қадрини кўтариши керак. Ватандошимиз Ҳаким ат-Термизий раҳимаҳуллоҳ Қуръонга эҳтиром сифатида қуйидаги умумий илтифот турларини қатор санаб келтиради:

  • 1. Қуръонни бозорларда, ҳамма ўз иши билан машғул бўлиб турган жамоат жойларда, бекорчи лағв аҳлининг орасида ўқимаслик;
  • Аллоҳ таоло Қуръонда беҳуда нарсалар олдидан ўтганда, уларга қўшилмасдан ўз ҳурматларини сақлаб ўтадиган бандаларини мақтаган. (Фурқон сураси, 72-оят). Мўмин лағв аҳли олдидан ўтганда уларга шунчаки қўшилмаганлиги учун мақталдими, агар Қуръон қадрланмайдиган жойларда қироъат қилса, танқид қилинмайди деб ўйлайсизми?!
  • 2. Мусҳафни болиш сифатида бошига қўйиб ётмаслик;
  • 3. Мусҳафдан суянчиқ сифатида фойдаланмаслик;
  • 4. Бировга мусҳафни узатганда улоқтирмаслик;
  • 5. «Қуръонча», «мусҳафча» деб кичрайтирилган нарсаларга айтиладиган ибораларни мусҳафга нисбатан ишлатмаслик;
  • Али розияллоҳу анҳу «мусҳаф» сўзи кичрайтириб «мусайҳиф» дейилмайди, деган. Ривоят қилинишича, Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир одамнинг қўлида кичкина мусҳаф кўриб қолди ва: «буни ким ёзган?» — деб сўради. У: «Мен» — деди. Умар ибн Хаттоб уни дарра билан савалади ва Қуръонни улуғланглар! – деб буюрди.
  • 6. Аллоҳнинг каломидан бўлмаган нарсани унга аралаштирмаслик;
  • 7. Мусҳафни тилло кумушлар билан безаб дунё матоҳига ўхшатиб қўймаслик; Иброҳим Нахаъий раҳимаҳуллоҳ Мусҳафни тилло билан безашни ва тилло сув билан ёзишни ёқтирмас эканлар. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Масжидларингизни ясантирсангиз, мусҳафларингизни тилло-кумуш билан безасангиз сизларга мағлубият бўлсин! Қуртубий.
  • 8. Қуръон оятларини ерга ва деворга ёзмаслик;
  • Имом Қуртубий айтади: замонамизда Аллоҳнинг оятларини деворга ёзиш одати янги пайдо бўлди. Бизга Муҳаммад ибн Али аш-Шақиқий ҳадис айтган, у отасидан, у Абдуллоҳ ибн Муборакдан, у Суфёндан, у Муҳаммад ибн Зубайрдан у айтган: Умар ибн Абдулазиздан эшитдим, айтдики: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ерга ёзилган хатни олдидан ўтиб қолдилар. Ҳузайл қабиласидан бўлган бир йигитга: «Бу нима?» дедилар. У: «Бу хат Аллоҳнинг китобидан. Уни бир яҳудий ёзди» —деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ишни қилганни Аллоҳ лаънатласин! Аллоҳнинг китобини ўз ўрнига қўйинглар!» — дедилар.
  • Муҳаммад ибн Зубайр айтади: Умар ибн Абдулазиз бир ўғлининг деворга оят ёзаётганини кўриб, уни калтаклаган эди.
  • 9. Ҳар қачонки Қуръонни хатм қилса яна бошидан (Фотиҳа сурасидан) бошлаб ўқиб қўйишлик;
  • Токи Қуръон тамомлаб ўз ҳолига ташлаб қўйилганга ўхшаб қолмасин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачонки хатм қилсалар Қуръоннинг бошидан камида беш оят ўқиб қўяр эдилар. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Бир одам келиб: Эй Аллоҳнинг Расули, қайси амал яхши? — деб сўради. Ул зот: « (عليك بالحال المرتحلКўчиб кетиш ниятидаги ўрнашувчи каби бўл!» дедилар. Ҳалиги одам тушнмасдан изоҳ сўради. Шунда Расулуллоҳ: «Қуръон соҳиби унинг аввалидан то охирига етгунча саёҳат қилади (тиловат қилувчи гўё саёҳат қилувчига ўхшатилган. Мажозан.). Кейин яна саёҳатини бошидан бошлайди. Қачонки бирон жойга дам олиш учун қўнса, тезда яна йўлга чиқиш ниятида тўхтайди». (Термизий, Байҳақий ривоят қилишган).
  • 10. Хатм қилганда оиласи билан тўпланиб дуо қилмоқ;

(Давоми бор)

Авазбек Мўминов

Андижон шаҳар «Чинор» жоме масжиди имом хатиби

Мавзуга оид мақолалар
Каттақўрғон шаҳар .Қориравот, жоме масжиди имомхатиби Сайдилло домла Рўзиев билан суҳбатndash Ассалому алайкум, домла. Суҳбатга тайёрланиш асносида давоми...

2096 11:00 / 16.02.2021
Халқимизда бир нақл бор.Дўстингни уйида соч тара, душманингникида тирноқ ол,.Бундан кўриниб турибдики, .тирноқ, биз учун азалазалдан ёмон ва файзсиз тушунча бўлиб давоми...

3788 11:10 / 21.08.2019
Кўфада Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг бир этикдўз қўшниси бор эди. У кун бўйи ишлаб, қоронғи тушгач, уйига қайтиб келар эди. Гоҳида гўшт олиб келиб, пишириб ер, гоҳида давоми...

3583 09:01 / 04.08.2019
Мисъар ибн Кидомнинг ўғли Муҳаммад ҳикоя қилади .Отам Қуръоннинг ярмини ўқимагунча ухламас эдилар. Вирдларидан бўшасалар, ридоларига ўралиб, бир муддат ухлар давоми...

2002 08:36 / 24.03.2020
Аудиолар

121554 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43037 14:35 / 11.08.2021