1447 йил 17 жумадис сони | 2025 йил 08 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Аллоҳ таоло у зотни Қурайш орасидан сайлади

11:05 / 29.08.2019 2702 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биринчи. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у зотни араблар ичидан танлаб олди. Зотан, араб уммати ўртача уммат эди. Аллоҳ таоло у зотни Қурайш орасидан сайлади. Зотан, Қурайш араб қабилаларининг энг афзали эди. Аллоҳ таоло у зотнинг насаблари Қурайш қабиласининг Бану Ҳошим номли энг шарафли уруғидан бўлишини насиб этди.

Иккинчи. У зотнинг ватанлари ўртада жойлашган, бу ватан жойлашган ердан ҳамма тарафларга даъват отилиб чиқишнинг имкони бор эди.

Учинчи. Аллоҳ таоло бу зотнинг қиймати улуғ бўлиши учун пайғамбарлари оз бўлган уммат ичидан танлаб олди.

Тўртинчи. Аллоҳ таоло у зотни пайғамбарлардан узоқлашиш даврида, инсонлар у зотни кутиб, тайёргарлик кўриб, интизор бўлиб турган бир пайтда юборди.

Бешинчи. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг самовий китобларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбар этиб юборилишлари тўғрисида хабар берган.

Олтинчи. Аллоҳ таоло у зотни саҳровий ҳаётдаги халқнинг ичидан танлаб олди. Зотан, уларнинг маданияти ва тамаддуни бузилмаган эди.

Еттинчи. Аллоҳ таоло у зотни ўқиш-ёзиш тарқалмаган халқ ичидан, фалсафалар ва турли илмларни билмайдиган халқ ичидан танлаб олди.

Саккизинчи. Аллоҳ таоло у зотнинг сийратларини ҳамма билишини, барча тафсилотлари очиқ-ойдин ва равшан бўлишини ирода қилди. Токи у зот ўзларидан бошқаларга ўрнак бўлсинлар.

Тўққизинчи. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари жамловчи хусусиятга эга бўлиб, ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олган.

Ўнинчи. У зотнинг сийратлари амалий ва воқеий сийратдир. Барча замонлардаги ва маконлардаги одамлар уни ўз ҳаётларига татбиқ қилиш имкониятига эгадирлар.

Ана шундай бир пайтда Аллоҳ таолонинг иродаси ила бир нур туғилди. У зотнинг сийратлари – ҳаётлари барчага ўрнак бўладиган бўлди.

«Ислом тарихи» биринчи китоб

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳижратдан бир йил олдин Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Буроқ номли бир уловга миндириб, Байтул мақдисга кечқурун сайр қилдирди. У зотга давоми...

3122 11:01 / 24.05.2020
Ислом дини жорий этила бошлаган дастshyлабки пайтда яҳудийлар Ясриб Мадина шаҳрида, шунингдек, Хайбар, Фадак ва бошқа шаҳарларда истиқомат қилишар давоми...

2636 15:00 / 05.01.2021
Фитнабошилар Мадинадан қайтиб боришлари билан халифага қарши чиқишга махфий равишда тайёргарликни бошлаб юборишди. Улар ўзаро мактуб ёзишиб, ўзларини ҳажга давоми...

1983 14:15 / 04.11.2024
Баъзи пайғамбарлар борки, исмлари Қуръони каримда келмаган бўлса ҳам, ҳадиси шарифларда ёки набийлар қиссалари ёзилган мўътабар китобларда келган.Шундай давоми...

3000 15:10 / 23.03.2019
Аудиолар

211522 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130784 14:35 / 11.08.2021