1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Қуролни қўйдингми, эй Аллоҳнинг Расули?

17:10 / 28.08.2019 3170 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Агар қўлингдан келса, сен ҳеч ҳам бозорга энг аввал кирувчи бўлма ва ундан энг охирги чиқувчи ҳам бўлма. Чунки бу шайтоннинг жанг майдонидир ва унга байроғини тикади», деди. Салмон (яна) деди:

«Менга хабар берилишича, Жаброил алайҳиссалом Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келибди. У зотнинг ҳузурларида Умму Салама бор экан. У (Жибрийл) гаплашиб бўлиб, ўрнидан турибди. Аллоҳнинг Набийси Умму Саламага:

«Бу ким?» дебдилар ёки шунга ўхшаш гап айтибдилар.

«Диҳятул Калбий», дебди Умму Салама.

Кейинчалик у киши:

«Аллоҳга қасамки, ўшанда мен уни ўша деб ўйлабман. Фақат Аллоҳнинг Набийси хутбада хабаримизни берганларидан кейингина билдим», деди.

Абу Усмонга:

«Буни кимдан эшитдинг?» дедим (деди ровийлардан бири Сулаймон ибн Торхан).

«Усома ибн Зайддан», деди».

Муслим ривоят қилган.

- عَنْ سَلْمَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَا تَكُونَنَّ أَوَّلَ مَنْ يَدْخُلُ السُّوقَ إِنِ اسْتَطَعْتَ، وَلَا آخِرَ مَنْ يَخْرُجُ مِنْهَا، فَإِنَّهَا مَعْرَكَةُ الشَّيْطَانِ، وَبِهَا يَنْصِبُ رَايَتَهُ، قَالَ سَلْمَانُ: وَأُنْبِئْتُ أَنَّ جِبْرِيلَ u أَتَى نَبِيَّ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَعِنْدَهُ أُمُّ سَلَمَةَ، فَجَعَلَ يَتَحَدَّثُ ثُمَّ قَامَ، فَقَالَ نَبِيُّ اللهِ لِأُمِّ سَلَمَةَ: مَنْ هَذَا؟ أَوْ كَمَا قَالَ، قَالَتْ: هَذَا دِحْيَةُ الْكَلْبِيُّ، قَالَتْ: وَاللهِ مَا حَسِبْتُهُ إِلَّا إِيَّاهُ، حَتَّى سَمِعْتُ خُطْبَةَ نَبِيِّ اللهِ صلى الله عليه وسلم يُخْبِرُ خَبَرَنَا أَوْ كَمَا قَالَ، فَقُلْتُ لِأَبِي عُثْمَانَ: مِمَّنْ سَمِعْتَ هَذَا؟ قَالَ: مِنْ أُسَامَةَ بْنِ زَيْدٍ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

Бу ҳадиси шарифда баён қилинишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Салама онамиз билан ўтирганларида Жаброил алайҳиссалом саҳоба Диҳятул Калбий розияллоҳу анҳунинг кўринишларида келганлар. У зот билан бир муддат гаплашиб ўтириб, сўнгра туриб кетганлар. Жаброил алайҳиссалом туриб кетганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Салама онамизга у кишининг ҳақиқатларини билдириб қўйиш учун:

«Бу ким?» дебдилар.

«Диҳятул Калбий», дебдилар Умму Салама онамиз. Чунки у киши Диҳятул Калбийнинг суратидаги зот Жаброил алайҳиссалом эканларидан мутлақо бехабар бўлганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўша вақтда «Йўқ, бу Диҳятул Калбий эмас, Жаброил», деб ўтирмаганлар. Кейинроқ у зот бу ҳақда ўз хутбаларида одамларга гапириб берганларида Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳо ўзларининг Диҳятул Калбий суратида Жаброил алайҳиссаломни кўрганларини англаб қолганлар.

Жаброил алайҳиссаломни Диҳятул Калбийнинг суратида бўлса ҳам, кўриш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа жуда ҳам оз сонли кишиларга насиб бўлган. Ана шу оз сонли кишилардан бири Умму Салама онамиздир. Албатта, бу нарса у киши учун улуғ бир фазлдир.

(Тамом)

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Умму Салама розияллоҳу анҳодан сўралди .Аёл киши қандай кийимда намоз ўқийди, .У химорда ва бутун жисмини тўсиб, икки қадамининг устини бекитиб давоми...

2853 16:33 / 18.09.2024
IIIСавда бинти Замъа онамиз розияллоҳу анҳо уч йилдан кўпроқ ўзлари ёлғиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга хотин бўлиб турдилар. У киши ўз ҳолларини ўзлари давоми...

3478 11:20 / 02.02.2019
СаволМаълумки, аёлларнинг намозида эркакларникидан айрим ўринларда фарқланади. Саволим шуки, аёлларнинг ҳажида ҳам эркакларникидан ажралиб турадиган фарқли давоми...

1858 17:00 / 29.07.2020
Ислом динида барчага бирдек хитоб қилиниб, эркак ва аёлларга тенглик ила муомала қилинган. Ҳақҳуқуқларда бирини бошқасидан устун қўйилмаган. Шунингек, ислом давоми...

3160 09:47 / 03.01.2024
Аудиолар

211020 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130279 14:35 / 11.08.2021