1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ризқингиз кенг бўлишини хоҳлайсизми?

20:00 / 19.08.2019 2579 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савдогарларнинг муҳим одобларидан бири саҳархезлик ва ишни эрта бошлашдир.

عَنْ صَخْرٍ الْغَامِدِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «اللَّهُمَّ بَارِكْ لِأُمَّتِي فِي بُكُورِهَا»، قَالَ: وَكَانَ إِذَا بَعَثَ سَرِيَّةً أَوْ جَيْشًا بَعَثَهُمْ أَوَّلَ النَّهَارِ، وَكَانَ صَخْرٌ رَجُلًا تَاجِرًا، وَكَانَ إِذَا بَعَثَ تِجَارَةً بَعَثَ أَوَّلَ النَّهَارِ، فَأَثْرَى، وَكَثُرَ مَالُهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَحَسَّنَهُ.

Сохр Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим, умматимга саҳарини баракали қилгин!» дедилар. У зот лашкар ёки сарийя юборадиган бўлсалар, эрта тонгда юборар эдилар».

Сохр тожир одам эди. Қачон тижорат (карвони) юборадиган бўлса, эрта тонгда юборар эди. У бой бўлиб, моли кўпайиб кетди». 

Термизий ривоят қилди ва ҳасан деди.

Ҳар бир нарсада эрта саҳардан ҳаракат қилиш жуда ҳам фойдали ва баракотлидир. Чунки бунга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари кетган. Тажриба ҳам шуни кўрсатади. Нима иш қиладиган бўлсак, эрта саҳардан бошлашга одатланишимиз керак. Ўз меҳнати билан ризқу рўз топиш Ислом умматининг энг яхши авлоди – саҳобаи киромларнинг, энг кўзга кўринган сиймоларнинг одатлари эди. Аммо кейинги пайтларда одамлар, хусусан савдогалар саҳархезликка эътибор бермай қўйдилар. Кечалари турли бўлган-бўлмаган нарсалар билан машғул бўлиб, саҳар чоғида ухлайдиган бўлдилар. Бу бараканинг йўқолишига сабаб бўлувчи кабиҳ одатлардандир. Шунинг учун барча мўминлар, хусусан савдогарлар саҳархез бўлиш пайидан бўлишлари лозим.

«Бозор ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Халқ орасида ҳаж жума кунига тўғри келиб қолса, .ҳажи акбар, дейилиши машҳур бўлиб кетган. Лекин бу гап ҳадис ва фиқҳий китобларнинг бирортасида ҳамда давоми...

2988 11:00 / 30.07.2020
Мужоҳиддан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазизга суиқасд уюштирилди. Хизматкори унинг таомига заҳар солган эди. Умар ибн Абдулазиз мени чақириб, .Одамлар мен давоми...

2163 08:35 / 13.04.2020
Қуръони Каримда ёлғончиларга қиёмат куни аламли азоблар бўлиши уқдирилади.Аллоҳ таоло Наҳл сурасида марҳамат қилади .Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун давоми...

3708 10:00 / 01.06.2019
Мушриклар ўзларини ҳанифrdquoлар деб номлардилар ва Иброҳим алайҳиссаломнинг динини дин тутганмиз деб даъво қилардилар. Ҳаниф деб Иброҳим а.с. миллати, динига давоми...

4733 17:15 / 02.03.2019