1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Абдуллоҳга иймон калимаси муборак бўлсин!

20:05 / 16.08.2019 2238 pdf Ўқиш режими + -

2019 йил 16 август куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидида рус миллатига мансуб йигит Ислом динини қабул қилди. Масжид имом ноиби Баҳодир домла Раҳматуллаев жума намозидан аввал кўпчилик мусулмонлар гувоҳлигида ўзига янги исм танлаган Абдуллоҳга иймон калимасини айтишида ёрдам берди. Шунингдек, масжиддаги барча мусулмон юртдошларимиз Ислом динини қабул қилган Абдуллоҳни муборакбод этишди.

Ғайридин мусулмон бўлиши учун шаҳодат калимасини айтиши, яъни «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу» дейиши керак. Бунга тил билан иқрор бўлиб, уни қалби билан тасдиқлаши лозим.

Ғайридин кимса Исломни қабул қилгач, унинг ўтган барча гуноҳлари кечирилади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом ўзидан олдинги (гуноҳ)ларни ўчиради» деганлар.

Имом Аҳмад ривояти.

Уламолар янги иймон келтирган одамнинг ғусл қилиб олишини мустаҳаб дейишган. Ғайридин Исломга кириб, мусулмон бўлганидан сўнг Ислом динига оид зарурий илмларни ўрганиши, намозни жамоат билан ўқиши, моли нисобга етса закот бериши, Рамазон рўзасини тутиши, агар йўлга қодир бўлса, ҳаж қилиши лозим бўлади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Ислом динини қабул қилган Абдуллоҳнинг аввалги исми Артём бўлган.

Азизлар, бугун иймон келтирган Абдуллоҳни ҳам ушбу ҳадисга мувофиқ Исломдан олдин қилиб ўтган гуноҳларини Яратган мағфират қилсин ҳамда бундан кейинги ҳаётини иймон ва ислом билан ўтказмоқликни Аллоҳ таоло мақбул айласин.


Islom.uz портали

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дунёнинг бир қатор йирик мусулмон давлатлари, хусусан Саудия Арабистони ПодшоҳлигиМиср Араб РеспубликасиБирлашган Араб давоми...

960 00:53 / 09.04.2024
Нигериялик муслима талаба, фан доктори Мистура халқаро илмий танловда тиббиёт соҳасида катта ютуқларни қўлга киритгани учун учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Legit давоми...

2629 13:30 / 24.08.2019
.Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда Islom.uz портали ижодий гуруҳи юртимизнинг пешқадам фақиҳ олимларидан бири, Фарғона вилояти Данғара туманидаги .Саид Аҳмадхон, жомеъ давоми...

1699 15:42 / 16.06.2021
Шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этишrdquo марказида Ҳаж ndash 2023rdquo мавсумига тайёргарлик жараёнлари жадал давоми...

1216 16:49 / 03.06.2023
Аудиолар

211022 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130281 14:35 / 11.08.2021