1447 йил 6 шаъбон | 2026 йил 25 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидида Қурбон ҳайити намози ўқилди

06:30 / 11.08.2019 2376 pdf Ўқиш режими + -

2019 йил 11 август куни юртимизнинг барча жоме масжидларида мўмин-мусулмонлар «Қурбон ҳайити» намозини адо этишди. Хусусан, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида ҳам биринчи маротаба «Қурбон ҳайити» намоз ибодати ўқилди. Эрта тонгдан ушбу янги бунёд этилган муҳташам масжид юртдошларимиз билан гавжум бўлди.

«Қурбон ҳайити» намозини кўтаринки руҳда адо этиш учун масжид жамоаси, ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари намозхонлар учун қулай шарт-шароитларни яратиб бердилар.

Жумладан, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Баҳодир домла Раҳматуллаев барчани ушбу улуғ байрам билан қутлаб, тинч ва осуда юртда яшаётганимиз, хотиржам ибодатлар қилаётганимиз учун Яратганга шукроналар айтди. Шунингдек, «Қурбон ҳайити» байрами фазилатлари хусусида мавъиза қилиб берди.

Қурбонлик Аллоҳ таолога атаб қилингани учун уни соғ-саломат, ҳеч бир нуқсонсиз бўлишига уриниш Унга нисбатан юксак одобни кўрсатади. Қурбонликнинг гўшти ҳам, қони ҳам Аллоҳ таолога керак эмаслиги ва етмаслиги аниқ. У зотга фақат тақво етади, холос. Гўшти ва қони етмаса ҳам, қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг айбу нуқсонсизини топиш эса, тақвонинг баркамоллиги учун уринишдир...

Аллоҳ таоло: «Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй», деган.

Шарҳ: «Кавсар»ни тафсирчиларимиз «кўп яхшилик» деб айтишлари, бу эса Пайғамбарлик, Қуръон, ҳикмат, умматнинг кўплиги, шафоат ва Пайғамбаримизга берилган бошқа сон-саноқсиз яхшиликлардир.

«Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй».

Кавсарни берган Аллоҳга ҳар қанча шукр қилса шунча оз, холис Аллоҳнинг Ўзи учун ибодат қилиб, намоз ўқиш, фақат Худонинг йўлида жонлиқ сўйиб, бева-бечораларни тўйғазиш шукрнинг бир кўринишидир. Уламоларимиз ушбу ояти каримадаги «намоз»дан мурод, ийди қурбон намози, «жонлиқ»дан мурод қурбонликка сўйиладиган ҳайвон, деганлар.

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ушбу кунимизда энг аввал бошлайдиган нарсамиз, намоз ўқимоқлигимиздир. Сўнгра, қайтамиз ва сўйиш сўямиз. Бас, ким ўшандоқ қилса, бизнинг суннатимизни топибдир. Ким ундан олдин сўйса, ўз аҳлига гўшт тақдим қилибди, холос. Ибодатдан ҳеч нарса йўқдир»-дедилар. Абу Бурда сўйиб бўлган эди. Бас, у: «Менинг мусиннадан яхшироқ жазаъам бор?» деди.

«Уни сўй! Аммо, сендан кейин, бирор кишидан кифоя қилмас», дедилар у зот».

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда қурбон ҳайити куни бажарилиши лозим ишлар тартиби ва уларга оид баъзи тафсилотлар баён қилинмоқда. Бу баён эса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари томондан бўлмоқда:
«Албатта, ушбу кунимизда энг аввал бошлайдиган нарсамиз, намоз ўқимоқлигимиздир».

«Ушбу кунимиз»дан қурбон ҳайит куни ирода қилинган. Чунки, сўйиш сўйиладиган байрам куни ўша кундир. Демак, у кунда биринчи қилинадиган иш ийд намозини ўқиш бўлмоғи лозим экан. Бу ийдга ўзига хос, салобат, салмоқ ва руҳонийлик беради. Исломда ҳар бир иш Аллоҳнинг зикри билан бўлади. Байрам ҳам бундан мустасно эмас. Бундоқ бўлишлиги мусулмонларнинг байрами нақадар улуғ байрам эканлигини изҳор этади. Бошқалар ўз байрамларини Аллоҳ таолога гуноҳ қилиш билан ўтказсалар, мусулмонлар байрамдан ҳам савоб олишдек улуғ бахтга муяссар бўлганлар.

Демак, нима бўлишидан қатъий назар Роббимиз жонимизни олиб, то биздан рози бўлгунига қадар ибодат қилиб динида мустаҳкам қолишимиз муҳимдир.

Аллоҳим! мустаҳкам дининг ва тўғри йўлинг узра бизларни собитқадам қил! Кўз очиб юмганчалик фурсат ҳам ўз ҳолимизга ташлаб қўйма!

Азизлар, Аллоҳ таоло барчангизга «Қурбон ҳайити»ни муборак қилсин!



Islom.uz портали

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2021 йилнинг 18 февраль ҳолатига кўра, юртимиздаги жоме масжидлар сони 2082 тага етди.Жорий йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани .Нурафшон, маҳалласида давоми...

2256 18:00 / 20.02.2021
Юртимизнинг Сеулдаги элчихонаси ходимлари Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси бош имоми Ли Жу Хва Aбдулраҳмон Ли билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда .Дунё, АА давоми...

1687 13:32 / 29.10.2021
Сайлов Фаластинда эмас, АлСалвадорда бўлади. Бу ҳақда IQNA хабар берди.Хабарда айтилишича, якшанба куни Марказий Америкадаги АлСалвадор республикасида давоми...

2811 14:51 / 05.02.2019
Мусулмон спортчиларни қўллабқувватлаш мақсадида Уэльс Футбол ассоциацияси FАW спортчилар низомини имзолаган биринчи футбол ташкилотига айланди. Ушбу низом Nujum давоми...

2292 17:40 / 26.10.2021